Сайт бўлимлари
Мен бошқа ҳеч қачон турмушга чиқа олмасам керак, деб қўрқаман…
Менга ёрдам беришингизни сўрайман. Мен беваман, бунинг устига кичик болам ҳам бор. Бошқа ҳеч қачон турмушга чиқа олмайман деб қўрқаман, менда шундай фикр юзага келганки, бева ёки ажрашган аёлга, бунинг устига, болалари бўлса, эркаклар ҳеч қачон уйланмайди, уйланган тақдирда ҳам, барибир бундай аёл қиз бола бўлиб турмушга чиққан аёлларга нисбатан камситилган ҳолатда бўлиб қолаверади. Яна: эркак киши барибир бошқаларнинг фарзандини қабул қилмайди. Гарчи мен айрим эркаклар бундай аёлларга уйланишини билсамда, мен билан бундай нарса рўй бермайди деб ўйлайман.
Дин нуқтаи назаридан:
Уйланиш – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг муҳим суннатидир. У шунчалик муҳимки, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам имконияти бўлиб туриб уйланмаган мусулмонларни танқид қилган. Албатта, бундай муҳим суннатни бажариш бўйича тавсиялар бўлмаслиги мумкин эмас. Шариат ҳуқуқи (фиқҳ) бўйича деярли исталган китобда турмуш ўртоғини улар асосида танлаш лозим бўлган мезонлар бор. Бундай мезонлардан бири келин илгари турмушга чиқмаган бўлиши лозим эканлиги ҳисобланади. Бироқ бу энг муҳим мезон эмас, келиннинг диний мақоми, унинг тақводорлиги, диний меъёрларга риоя қилиш даражаси муҳимроқ.
Аввал турмушга чиққан бўлиш асло нуқсон эмас, ахир худди шу тарзда эркаклар ҳам турмуш ўртоғининг ўлимидан ёки ажрашганидан сўнг ёлғиз қолади. Сиз айтаётган нарса эса диний ёки умуминсонийдан кўра кўпроқ анъанавий характерга эга. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи ва севимли завжалари ҳам ундан олдин турмушга чиққан, боз устига, икки марта оила қурган. Худди шу тарзда, Оиша онамизни истисно қилганда, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг қолган барча завжалари ҳам аввал турмушга чиққан бўлишган. Улар энг яхши хотинлар бўлишган, кўриб турибсизки, ёлғиз қолишмаган, аксинча, Аллоҳ уларни ўзининг энг суюкли бандаларидан бири билан бирлаштириб қўйган.
Сиз айтаётган нарса умуман ўринга эга бўлиши мумкин эмас, дея олмайман. Лекин кўпчилик ҳолатларда барибир бу қадар ачинарли эмас. Албатта, агар номуносиб одам билан турмуш қурилса, у болаларни ажратиши ҳам, қабул қилмаслиги ҳам мумкин… Лекин агар виждонли эркак билан турмуш қурилса, ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин. Шахсан мен кўплаб оилаларни яхши биламанки, уларда эрлар хотинлари ва уларнинг ўтмишдаги никоҳидан бўлган болаларига яхши муносабатда бўлади. Агар турмушга чиқишингиз пешонангизга ёзилган бўлса, бу албатта рўй беради, қисматни ўзгартириш ҳеч кимнинг қўлидан келмайди. Ахир жамиятимизда қариқизлар ҳам оз эмас ва уларнинг қисмати турмушга чиққанлар қисматидан яхшироқ эмас.
Кўпинча улар ҳам, булар ҳам турмуш ўртоғига ҳаддан ташқари қаттиқ талаблар қўяди. Мисол учун, кўплаб ажрашган аёллар учун иккинчи хотин бўлиб, қариқизлар учун эса «тўғри келган одамга», яъни масалан, уй-жойи, яхши иши, машинаси ва ҳ.к. бўлмаган эрга тегиш мақбул келмайди. Агар аёл киши ўз қарашларини қайта кўриб чиқадиган ва унинг қўли ва қалбига даъвогарларга фақат эътиқоди ва яхши хулқ каби талаблар қўядиган бўлса, ёлғиз қолмайди.
Психология нуқтаи назаридан:
Афсуски, жамиятда эридан ажрашган аёллар ва бевалар ҳақида ҳар қандай стереотиплар мавжуд. Бу стереотиплар асосан салбий жиҳатлар билан фарқ қилади, лекин … асосийси ҳам шундаки, бу стереотипларга фақат мустақил фикрлай олмайдиган ва маълум бир қарорлар қабул қила олмайдиган эркаклар тоифасигина амал қилади. Бу ҳолат муҳим бир жиҳатни очиб беради, чунончи, агар қайсидир эркак сизга бева ёки ажрашган аёл тўлақонли эмас деб айтадиган бўлса, бу билан ўзининг кимлигини очиб берган бўлади. Бу билан у гўёки сизга қуйидаги сўзларни айтмоқчи бўлади: «Биласанми, мен аҳмоқман ва мустақил фикрлай олмайман, менга бошқаларнинг ақли билан ўйлаш анча осонроқ ва эҳтимол, ундан маҳрум бўлган ақлимни сенга намойиш қилиш ва кераксиз насиҳатлар билан бошингни қотириб ўтирмайман». Мана ўйлаб кўринг, бундай норасо одам билан ҳаётингизни боғлаш лозиммикан.
Ҳозир сизнинг миянгизда нималар рўй бераётганига эътибор қаратмаслик учун шунинг ўзи кифоя. Бу фикрлар шу сабабдан жуда хавфлики, кўп жиҳатдан сизнинг хулқ-атворингизни асослаб бериши ва шу тариқа бўлғуси эрингиз томонидан бўладиган муносабатни белгилаб бериши мумкин. Бунинг қандай рўй бериши мумкинлигини тушунтириб бераман. Сизнинг ҳолатингиздаги аёл унинг миясини заҳарлаб турган фикрлар туфайли ўзини эрининг олдида айбдор деб ҳис қила бошлайди ва эркак унга уйланиши билан унга илтифот кўрсатганлиги сабабли ўзини унга юк деб ҳисоблайди. Албатта, бундай фикрлар билан табиий, енгил ва хотиржам бўлиш, яъни эркакларнинг кўпчилигига керак бўлган аёл бўлиш жуда қийин. Буларнинг барчаси шунга олиб келиши мумкинки, эр бундай аёлнинг ёнида жуда хижолат бўлади, бунда аёл ноқулайликни ўзининг бева эканлиги билан боғлайди. Бу, оилада умумий тушунмовчиликка унга асосан юзага келадиган моделдир, яъни ҳар эр-хотиннинг иккаласи бир-бирига аслида мавжуд бўлмаган фикрларни билдиради, гўёки эр ёки хотин биз уларни қабул қилган одам бўлганидай муносабатда бўлади
Шундай қилиб, ҳаётингизни зарарли фикр-мулоҳазалар билан заҳарламанг. Эркин яшанг ва агар у киши яхши хулққа эга бўлиб, инсон сифатида сизни қониқтирадиган бўлса, сизнинг қўлингизни сўраган одамга турмушга чиқаверинг.
Муҳаммад-Амин Магомедрасулов (диний олим)
Алиасхаб Анатольевич Мурзаев (психолог-консультант Центра социальной помощи семье и детям)
Абу Муслим таржимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 292 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар