Сайт бўлимлари
Ўтган ишга салавот
Одамлар одатда хаёлпараст, тацсирланувчи бўлишади. Бўш қолди дегунча, кеча ёки аввалроқ ҳаётида содир бўлган воқеа-ҳодисаларни таҳлил-сарҳисоб этишаверади. «Манави ишни қилмаганимда яхши бўлармиди, фалон жойга борганимда фойдаси тегармиди», деган ўй-фикрларга боришаверади. Гоҳида юмушлари битмаганидан, кўзлаган режалари амалга ошмаганидан куйиниб, афсус-надоматлар чекишади. Ана шундай афсуслар, норозиликлар бора-бора тўпланиб катталашади, кайфиятларини бузади, юракларини сиқади, қалбларида тузалмас ярага айланади, кунларини зулмат қилади, ҳаётларидан файзни кетказади.
Энди дўппини ёнга олиб қўйиб хотиржам бир мулоҳаза қилиб кўрайлик. Хўп, кечага мўлжаллаган бирорта зарур ишимиз битмай қолди. Аслида унинг айнан кечаги кунда битишига ҳеч ким кафолат бермаган эди, унинг битиш-битмаслиги бизга боғлиқ ҳам эмас эди. Чунки халқда «Банда режа тузаверади, Тангри эса бузаверади» деган ҳикмат бор. Шундай экан, ўзимизга боғлиқ бўлмаган, амалга ошиши мавҳум юмуш учун бунчалик қайғуриш, битмаганидан надомат чекишнинг нима кераги бор?
Ўтган ишни эслаб, унинг тацсирига тушиб хотирлаш ҳамда фожиаларга хафа бўлиш иродани синдириш ва ҳозирги ҳаётни совуриш ҳамдир. Ўтган ишнинг мацлумотномалари ақлли кишилар наздида пинҳона тутилади. У доимий унутиш зиндонига қулфланиб, бепарволик қамоқхонасига мустаҳкам арқон билан боғлангандир. У ҳеч қачон чиқиб кетолмайди. Чунки у ўтиб кетди ва тугади. Хафалик қайтиб келмайди, ғам эса ўнгланмайди, қийинчилик қайта бўлмайди, чунки у йўқ бўлиб кетди.
Ўтган замон босинқирашида, йўқ бўлиб кетувчи соя остида яшаманг. Тафаккурингизни мозий хаёлотидан сақланг. «Нима, сув анҳорнинг бошланган жойига қайтишини, қуёшнинг чиққан жойига кириб кетишини, бола она қорнига, сут кўкракка ва кўз ёши кўзга қайтишини хоҳлайсизми?» Билингки, ўтган замон учун тацсирланиш, ундан безовта бўлиб, оловида куйиш, остонасига қулаш қўрқинчли, даҳшатли хавф-хатардир. Ўтган замон дафтарини ўқишингиз ҳозирги кунингизнинг йўқ бўлиши, хатти-ҳаракатларингизнинг парчаланиши, ҳозирги реал пайтингизнинг барбод бўлишидир.
Иш тугаб, фурсат ўтиб бўлди, энди замон жуссасини ёриб кўришнинг ва тарих ғилдирагини ортга қайтаришнинг фойдаси йўқ. Ўтиб кетган ишга қайтиш худди унни яна тегирмонда ун қиламан, деган кишига ёки арраланган ўтин қипиғини қайтадан арралайман, деган одамга ўхшайди. Қадимда ўтганларга йиғловчи кишига «Йиғлаганинг билан ўликлар қабрдан чиқмайди-ку», дейишган.
Бизнинг фожиамиз шундаки, ҳозирги нарсаларни рўёбга чиқаришдан ожизмиз-да, мозийга машғул бўламиз, ўтган ишлар билан ўралашаверамиз. Чиройли қасрларимизга бецтибор бўлиб, эскирган харобаларга ўзимизни бахш этамиз. Агар инсонлару жинлар бирлашиб ўтмишни қайтаришга уринса ҳам, асло уни қайтара олмайди. Чунки бу жуда маҳол, амалга ошмайдиган ишдир.
Ақлли одамлар орқага қарамайди. Чунки шамол ҳам олдинга эсади, сув ҳам олдинга қараб оқади, карвон ҳам олдинга қараб юради. Сиз ҳам ҳаёт қонунига хилоф қилиб, ўзингизни қийноқ-азоблар бағрига отманг.
Бир устозимиз «Кечанинг бугуни йўқ, бугуннинг эртаси йўқ» деган гапни кўп қайтарарди. Ёшлик – ғўрлик экан, унинг сўзлари илгари бизга мажнуннинг довдирашига ўхшаб туюлган экан. Бугунга келиб устознинг ўша «ғалатироқ» гапида катта ҳикмат яширинганини билиб қолдик. У «кечаги кунда ўтиб кетган ишларга бугун афсус чекиб, қайғуриб юрма, энди уни ўзгартира олмайсан, у асло қайтиб келмайди, фақат ўзингни қийнаганинг қолади, бугун эса эртанги кун ҳақида ҳам бош қотирма, чунки эртага бошингга не келишини ҳеч қачон билолмайсан», демоқчи бўлган экан.
Руҳшунос олимлар ҳам фақат бугунги кун билан яшашни маслаҳат беришади. Дарҳақиқат, агар бугунги куннинг ҳудудида яшамасангиз, зеҳнингиз тўзғиб, ақлингиз паришон бўлади. Ишларингиз қовушмай, изтироб, ғам-андуҳингиз кўпайиб кетади. «Агар тонг оттирсанг кеч бўлишини кутма, бордию кеч киргизсанг тонгни кутма», деган ҳикматни бирор дақиқа ҳам унутмаслик керак. Донолар маслаҳат берганидай, «ўтган ишга саловот», яцни мозийни унут, ўтган нарсага аҳамият бериш, унинг устида бош қотириш, ғам чекиш аҳмоқлик ва жинниликдир.
Худди шунингдек, эртанги кун ҳақида, ҳали бизга етиб келмаган ташвишлар ҳақида ўйлаш, турфа режалар тузиш бефойда машғулот саналади. Келажак билан ҳам кўп машғул бўлмаслик керак, чунки у ғайб оламидир. Бацзан эртага, бир ҳафта кейинга, бир йиллик режалар тузилади, мўлжаллар олинади, аммо битта воқеа, яцни кутилмаган сафар ёки беморлик туфайли ҳаммаси издан чиқиб кетади, режалар режалигича қолаверади. Ўша кун етиб келгунича у ҳақда фикрлашнинг тариқча фойдаси бўлмайди. Оламда келажакда содир бўладиган нарсалар кўпинча очлик, яланғочлик, беморлик, камбағаллик ва мусибатлардир. Буларнинг барчаси шайтон мадрасасининг дастурларида бор.
Гоҳида бугунга мўлжаллаган ишингиз битмай қолди, дейлик. Шунда уни ўша ҳолича ташланг. Унмаганни ундираман, йўнмаганни йўндираман, деб ўзингизни қийноққа солманг, асабларингизни пармаламанг, вақтингизни совурманг. Бугун битмаган бўлса, эртага, индинга, балки бир ой ўтиб битар. Ахир, айтишади-ку, «Худонинг куни кўп», деб. Ўлимдан бошқа ҳамма нарсанинг иложи бор, ҳамма нарса кутиб тура олади. Балки, унинг битмаётганида бирор ҳикмат бордир, балки ўша иш амалга ошмаса сизга келажакда яхши бўлар?
Бундан йигирма йилча аввал содир бўлган бир воқеа эсга тушиб қолди. Чустлик икки киши курортда дам олишга бориш учун самолётга чипта олишган. Жўнаш пайтида бирорта «нозикроқ» одам туйқусдан учмоқчи бўлган шекилли, аэропорт ходимлари ҳамсафарлардан бирини баҳона топиб самолётга чиқаришмаган. Дўстидан қолиб кетиши аниқ бўлиб қолган «омадсиз» шўрлик шу самолётда кетиш учун нима тадбирларни қўллаб, қандай баҳоналар топмаган дейсиз? Катта пул вацда қилган, «қудратли» акахонлари борлигини айтиб дўқ урган, ялиниб-ёлборган, лекин ҳеч нарса ёрдам бермаган. Икки-уч соатлардан сўнг самолёт фалокатга учраб, бирорта ҳам йўловчи тирик қолмаганини эшитган бояги одамнинг қандай аҳволга тушганини, хаёлидан нелар ўтганини энди ўзингиз тасаввур қилиб олаверинг.
Бир ишбилармон йигит шундай ҳикоя қилади: «Менинг қизиқ бир одатим бор. Ҳаётимда ғам-ташвиш ҳаддан зиёд кўпайиб кетиб, ҳеч қандай илож топа олмай қолсам, шартта бошимни ўраб ётиб оламан. Кейин уйқудан уйғониб қарасам, бояги қалбимда тоғдай бўлиб ётган ваҳимаю ташвишлар нарига кетгандай, унутилгандай бўлади. Хуш кайфият билан яна машғулотимнинг келган жойидан бошлаб кетавераман.
Бир куни бир масалани битириш учун юқори идорамизга бориб, бошлиқ қабулига ёзилдим. Энди унинг хонасига кираман, деб турсам, фирмамизни текширувчи органлар босгани, ҳамма жойни муҳрлаб қўйишгани ҳақида қўнғироқ қилиб қолишди. Яқиндагина янги иш бошлаган бошлиғимизнинг олдига кирсам, ҳеч қандай сабабсиз ишимдан норозилигини, агар ўзимни тузатмасам, кавушимни тўғрилаб қўйишини айтиб, тацбимни баттар тирриқ қилди. Кўз олдим қоронғилашиб, идорадан чиққанимни биламан, йўл четидаги машинамни кимдир уриб кетиб, ўзи қочворибди. «Ҳай, шуниси етмай турувди», деб машинага ўтирганимда қўшни мамлакатдаги шеригим қўнғироқ қилиб, уч кун бурун жўнатган юкимиз ҳалигача етиб бормаганини айтиб қолди. Уйда ҳам «хуш» хабар кутиб турган экан: ўнинчида ўқиётган ўғлим кечаси уйга келмаган эмиш. Онаси туни билан кутиб, менга билдиргани қўрққанидан эрталаб индамаган экан.
Бир куннинг ичида бошимга ағдарилган бунча шўришу-ғавғоларга «дод» деворгим келди. Нима қилишни, бошимни қаёққа уришни билмас эдим. Шунда эски одатим эсга тушдию шартта ўринга кириб ётиб олдим. Шу ташлаганимча ярим тунда уйғонибман… Эртасига ишга борсам, кечаги ваҳималардан асар ҳам йўқ. Текширувчи органлар биз ижарада ўтирган ташкилотни босган экан, шунинг учун бизнинг хоналарни ҳам муҳрлашган экан. Бошлиғимиз қўнғироқ қилиб, кечаги гапларни унутишимни, ҳасадгўй бир ҳамкасбим мендан ўч олиш мақсадида кириб мени ёмонлаганини, сири очилиб қолиб, ўзи тавба-тазарру қилганини айтиб қолди. Савдодаги шеригимнинг қўнғироғи ҳам яхшиликка бўлди: молимиз эсон-омон етиб борибди, йўлда машина бузилиб, бир кун кечикишибди. Кечқурун уйга борсам, ўғил тиржайиб ўтирибдилар, ошналари билан Самарқандга курсдошларининг тўйига бориб-келишибди, бир-икки телефон қилиб тушолмаган эмишлар. Хулласи, ҳамма ташвишлар қандай юзага келган бўлса, шундайича барҳам топиб, ғойиб бўлди».
Ҳақиқатан бўлар-бўлмас ишларга диққат бўлавериш, ўтган кундаги битмаган юмушларига, хатоларига, эриша олмаган мақсадларига афсус чекавериш инсоннинг миясини доимо кемирадиган, ҳаётини оғирлаштирадиган, кунини зулмат, тунини ғурбат қиладиган бефойда ва зарарли ҳолатлардир. Бошингизга бир мусибат ёки бало келса, унга мардона дош беринг, сабр қилинг. Аллоҳдан уни кўтариб ташлашни, нажот беришини сўранг. «Бу кун ҳам ўтиб кетади» нақлига амал қилиб, ўзингизга тасалли беринг. Бу кун ҳам, эрта ҳам барибир ўтади, «қора» кунлар ортидан албатта ёруғи келади, мусибат-балолар унут бўлади.
«Ўкинма» китобида ёзилганидай, «Очликдан кейин тўқлик, бедорликдан кейин уйқу, беморликдан кейин сиҳат-офият бордир. Сафардагилар тез кунда ҳузурингизга қайтиб келади. Адашганлар йўлини топади. Машаққат чекаётганлар бир кун ундан қутулади ва зулумат ҳам тарқалади. Ғамга ботиб қолган кишига кўз-очиб юмгунчалик тезликда келувчи тасодифий рўшнолик хушхабарини беринг. Агар чўзилган узундан-узоқ саҳрони кўрсангиз билингки, унинг ортида ям-яшил боғлар ва соя-салқин дарахтзорлар бор. Агар арқонни маҳкам тортилаётганини кўрсангиз, билингки, у тезда узилади. Йиғи билан ёнма-ён кулги, хавф билан омонлик, безовталик билан хотиржамлик бор».
Фақат сиз кута билинг. Ўзингизни ҳар томонга уриб, бесабрлик билан жонингизга жабр қилманг, ширин турмушингизни заққумга айлантирманг, атрофингиздагиларнинг ҳам дилини хуфтон қилманг.
Яқинда газетада бир ибратли ҳикоятни ўқиб қолдим. Бир одамнинг ҳаётда омади кетиб, иши чаппасига айланибди. Нима ишнинг бошини тутса, тескари чиқар, фойдани кўзласа, зарарига кетаверар эмиш. Ҳаттоки, унинг омадсизлигидан дўстлари ҳам юз ўгирибди. Аммо унинг руҳи тетик, юзида тушкунлик асари кўринмас эмиш. Дўстлардан бири бунинг сабабини билмоқчи бўлиб уни кузата бошлабди. Мана, у аҳволини ўнглаш йўлида қилинган яна бир муваффақиятсиз уринишдан сўнг уйига судралиб қайтиб келди. Уйига яқинлашаркан, дарвоза олдидаги бир туп улкан дарахт олдида тўхтаб, унинг шохларига анча тикилиб, хаёл сургандай туриб қолди. Кейин ичкарига индамай кириб кетди. Эртасига яна ҳеч нарса бўлмагандай, хуш кайфият билан тирикчилик ғамида кўчага чиқиб кетди. Дўсти охири ундан бунинг сирини сўрабди. Омадсиз дўсти «Ўша ўзим «Ғам дарахти» деб ном қўйиб олган дарахтнинг ҳар бир шохига кун давомида бошимга тушган ғам-ташвишларни битта-биттадан илиб, улардан қутулганимдан сўнггина уйга кириб кетаман ва остона ҳатлашим билан ҳаммасини унутаман», деб жавоб қилибди.
Иши юришмай тушкунликка тушиб қолган одамларга кўпинча «Ёнғоқ воқеаси»ни сўзлаб беришади: Бир мусофир киши бир боғбонга хизматкорликка ёлланибди. Боғбон у билан хизмат ҳақини келишиб олмоқчи бўлган экан, мусофир бир пас хаёл суриб тургач, рўпарасидаги ёшгина ёнғоқ дарахтини кўрсатиб:
– Бир йиллик хизматим эвазига нон-туз ва мана шу дарахтнинг ҳосилини берсангиз кифоя, – дебди.
– Ёнғоқ бир йил яхши ҳосил берса, кейинги йили жуда кам мева тугади, бунинг устига у ҳали воясига етмаган, унда сиз ютқазиб қўясиз, – деб огоҳлантирибди боғбон.
– Майли, мен шу шартга розиман.
– Ҳай, унда ўзингиз биласиз, фақат мени ҳақингизни камайтириб берганликда айбламасангиз бўлди.
Икковлари мазкур шартга келишиб, қўлни қўлга ташлашибди. Мусофир боғбонникида ишлаб қолибди. Куз келиб, ёнғоқ ҳам пишибди, қоқишса ўн донагина ёнғоқ чиқибди. Бундан хижолат бўлган боғбон хизматкорига пул, бошқа мевалардан бермоқчи бўлса, у шартлашилганидан ортиқча ҳеч нарса олмаслигини айтиб, уни яна ҳайратга солибди.
Келаси йили ёнғоқ сал кўпроқ – икки килоча ҳосил берибди. Боғбон яна хижолатда. Аммо хизматкор «ўша келишганимиз ўз кучида» деб турганмиш. Учинчи йилга бориб ёнғоқ дарахтидан беш қопда мева олишибди. Бундан боғбон ҳам севиниб кетибди. Шунда хизматкор боғбонга ўз сирини очибди. Мацлум бўлишича, у шаҳарлик жуда катта савдогар экан. Аллоҳ имтиҳон қилиб, бир кечада барча мол-мулкидан маҳрум қилибди. Ҳамма яқинлари ундан юз ўгиришибди. Қайси ишнинг бошини ушласа, юришмасмиш. Нима режа тузса, чаппасига кетармиш. Омадсизлигидан ҳатто оила ацзолари ҳам менсимай қўйишибди. Шунда у ҳамма нарсани ташлабди-да, шартта шаҳардан бош олиб кетибди. Яхши кунлар келишини кутиб, боғбонга хизматкорликка ёлланган экан. Ёнғоқнинг мўл ҳосил берганини бир ишора деб тушуниб, уйига қайтибди.
Аҳмад Муҳаммад
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 870 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар