Сайт бўлимлари
Тушкунликка ўрин йўқ!
Инсон боши тошдан, ҳар қанча ғам-балоларга ҳам дош беради, дейишади. Бежизга қарияларимиз «Бошинг тошдан бўлсин», деб дуо қилишмайди. Чунки бирор инсон ғам-кулфатлардан, балолардан ҳимояланган эмас. Бирор киши йўқки, ҳаётида мусибат-офатларга учрамаган бўлсин. Кимнингдир уйи, мол-мулки арзимас бир сабаб билан ёнғинга учраб ёниб кетиши мумкин. Ёки кимдир энг суюмли фарзандидан, яқинларидан жудо бўлиб қолиши мумкин. Бацзиларга Худо тузалмас бир дардни бериб қўйган. Кимдир узоқ йиллар эгаллаган мансабидан ҳайдалган. Бошқаси хотини (ёки эри) билан ажрашган. Имтиҳондан йиқилган, севгани ташлаб кетган, пулини ўғирлатган, деҳқончилиги офатга учраган, тижорати синган, машинасини уриб олган ва ҳоказо ва ҳоказо.
Бацзан «Дунё ҳаёти фақат ғам-ташвишлардан, бало-фалокатлардан иборат холосми, ёруғ кун ҳам бўладими», дея фарёд чекиб, дод деб юборгинг келади. Ҳа, аслида дунё деярли ана шундай кулфат-бахтсизликлардан, фалокат-офатлардан иборат. Онда-сонда «йилт» этиб қисқагина саодатли, масцуд ва бахтиёр кунлар ҳам келиб қолади. Лекин улар ёз тунидай жуда қисқа, тез ғойиб бўлади. Яна ўша ғамгин, нохуш, бахтсиз кунларингиз бошланади. Чунки Аллоҳ суйган бандаларини ана шундай ғам-ташвишларга мубтало қилиб қўйган, севган қавми устига турли балоларни юборади.
Атоқли мацрифатпарвар Ризоуддин ибн Фахруддиннинг ғоят тацсирли сўзларига қулоқ солинг: «Балоларга сабр қилиш ва қазоларга бўйсуниш бало бўлмайдиган ва қазолар кўрилмайдиган жойга борадиган бирдан-бир йўлдир. Одам боласи қайғу, ҳасрат кўрмай умр кечириши мумкин эмас. Турмуш ва ҳаёт тиканли чангалзор устидан юришдан, машаққат тўлқинлари билан курашиб сузишдан иборат. Ақлли киши шу машаққатлардан қўрқмаслиги, келажакдаги роҳатларга умид боғлаб, ушбу машаққатлардан енгилмаслиги, кўнглини чўктирмаслиги зарур. Ҳар оғирлик ортидан бир енгиллик келишини Яратганнинг Ўзи вацда қилиб қўйган. Оқил киши албатта шу вацдани хотирлаб, кўнглини хотиржам қилади, ўзига тсалли беради. «Бошқа кишилар роҳатда юрадилар, қайғулари йўқ, ғам-аламли биргина менман», деб гумон қилиш янглиш ва зарарлидир. Роҳатда деб гумон қилинган кишиларнинг ҳоллари текшириб кўрилса, эҳтимол улардаги мусибатлар бошқаларникига қараганда оғирроқ экани мацлум бўлиши мумкин. Дунё кудурат юрти бўлиб, бир соат шодлиги бўлса, унга қарши юз соат ҳасрати бордир».
Одамлар тушкун кайфиятга тушиб, диллари зулматга тўлганида қандай йўл тутишлари керак? Ором-фароғатни йўқотмаслик учун, дилдаги ғашликларни даф этиш учун нима қилиш лозим? Кўпчилик ана шундай пайтларда тамоман довдираб қолади. Бошига тушган мусибатларнинг сабабини, кўламини ва охири нима билан тугашини ўйлаб ваҳимага тушаверади, Бир ғами ўн бўлади, ҳаётидан файз, турмушидан лаззат кетади. Ваҳоланки, ҳаёт асло бир маромда кечмайди. У оқ ва қора кунлардан ташкил топади. Тун кунга алмашганидай, қиш ўз ўрнини ёзга бўшатганидай, ҳамма нарса навбати билан алмашиб туради. Дунёи чархпалак, деб қўйишибди. Хурсандчилик ортидан албатта хафагарчилик, бахт ортидан бахтсизлик, соғлик ортидан беморлик, ёшликдан сўнг қарилик келаверади. Бунда сиздан ижозат сўралмайди ҳам. Уларни тўхтатиш ёки ўрнини алмаштириб қўйиш инсонларнинг қўлидан ҳам келмайди. Булар Яратганнинг иродаси, ўлчовлари, ҳар бир инсоннинг пешонасига битилган ёзуғи. Ҳамма нарса қазою-қадарда битиб, муҳрлаб қўйилган. Тақдирингиздан қочиб бўпсиз, қисматингизни алдаб бўпсиз!
Яратганнинг амрисиз инсонга битта тикан ҳам кирмайди. Тўғриликка етишганингиз хато қилмаганингиз учун эмас, хато қилганингиз тўғриликка эришмаганингиз учун эмас. Мана шу ақида агар қалбингиздан жой топиб, виждонингизда ўрнашса, балолар катта нецматга, машаққатлар ноёб ҳадяга, барча тушкун воқеалар мукофот ва совринларга айланади.
Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса унга мусибат юборади. Сиз агар бирор безовталик, касаллик, ўлим, молиявий инқироз, уйингизнинг ёниб кетиши ёки сув олиши каби нарсаларга дучор бўлсангиз, бундан фожиа ясаб, изтироб чекаверманг. Аллоҳ ўша нарсани тақдирда битиб қўйган. Ирода мана шундайдир. Ирода қилиш фақат Ўзига хосдир.
Тарих – энг яхши ибрат, дейишади. Ўтмиш воқеаларига теранроқ назар ташланг: ҳатто энг буюк инсонлар ҳам турли бало-мусибатларга, тацна-маломатларга, қийноқ-азобларга дучор бўлишган. Пайғамбар алайҳиссаломнинг бошларига Макка мушриклари не-не кулфатларни солишмади, қандоқ қийноқларга мубтало қилишмади! Тоифликлар у зотнинг орқаларидан тош отиб, масхаралаб шаҳардан ҳайдаб чиқаришди. Ғазотларда яралашди, азоб беришди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг набираси Имом Ҳусайннинг калласини олиб, қатл этишди. Имом Бухорийдай зотни ҳам хўрлашди, камситишди ва ниҳоят она-шаҳарлари Бухородан ҳайдаб чиқаришди. Имом Ацзам, Имом Сарахсий ва Имом Аҳмадни зиндонга ташлашди. Сиз ҳам чин мўмин бўлсангиз, Аллоҳнинг синовларига, одамларнинг маломат, қийноқ ва ёмонликларига шайланаверинг.
Қазо ва қадарга, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, хурсандчилик ва мусибатлар ҳам фақат Яратганнинг ҳузуридан эканига иймон келтирмагунингизча асабларингиз тинчимайди, нафс безовталиги сокин бўлмайди ва қалбингиздан васваса аримайди. Йўлиқишингиз аниқ бўлган нарсада ҳасратга тушиб ўтиришнинг нима қизиғи бор? Ағдарилиши аниқ бўлган деворни тўхтатиб қолишга кучим етарди, деб чиранишнинг фойдаси бўлармикин? Ёки сув оқишини тўсиб қолишни ёки шамол эсишини ман этишни ёки синиши керак бўлган ойнани сақлаб қолишни уддалайман, деб хаёл суришнинг ўзи ғирт бемацниликдир. Бу иш сизнинг ҳам, менинг ҳам мажбуриятимизга кирмайди.
Ғазаб, шикоят, оҳ-воҳлардан олдин қадарга таслим бўлиш, надомат бехосдан келиб қолишидан олдин қазони эцтироф қилиш осонроқ эмасмикин? Шундай бўлгач, сабабларни юзага чиқариб, ҳийлаларни ишга солиб бўлганингиздан кейин ҳам сиз қўрққан, ҳадиксираган, олдини олган нарсангиз содир бўлиб қолса, хотирингизни жам қилаверинг. Чунки воқеа албатта содир бўлиши лозим эди. Сиз «ундоқ қилганимда бундоқ-бундоқ бўлар эди, агар анави ишни қилмаганимда эҳтимол бунинг олди олиниб қоларди» деган сохта гумонлар қуршовига тушиб қолманг. Фақат «Булар Яратганнинг тақдиридир, У хоҳлагани албатта бўлади, хоҳламаган нарсаси асло рўёбга чиқмайди» деган буюк ҳақиқатдан ўзингизга тасалли топинг.
Шундай бўлгач, нега оҳ-вой чекиб, ўзингизни азоблаб юрибсиз? Тақдирингизни ўзгартириш қўлингиздан келмас экан, нолаю-афғон чекишлар нечун? Ишлар қолипидан кўчган, зарарлар, офатлар етиб бўлган-ку! Энди сизнинг қайғуришингиз ёки диққат бўлишингиз билан у ўзгариб қолмайди ёки ўрнига келмайди. Агар мусибатларни мардона қарши олсангиз, уларни Яратганнинг бир синови сифатида қабул қилсангиз, бу бирор қилиғимнинг жазосимикин ёхуд бирор хатойимга эвазмикин, деб хулоса чиқарсангиз бўлди. Донолар насиҳат қилганидай, мусибатлар кўзга малҳам, дилга қувватдир.
Вилям Жеймс бундай дейди: «Мусибатларимиз биз кутмаган даражада ёрдам беради. Агар Достоевский ва Толстой фожиали ҳаёт кечиришмаганида асрлар оша қўлдан-қўлга ўтиб ўқиб келинаётган китобларини ёзишмас эди». Ибн Асир «Жомицул усул» ва «Ниҳоя» номли ажойиб китобларини юра олмай уйда михланиб қолганида ёзган. Имом Сарахсий ўн беш жилдли машҳур «Мабсут» китобини қудуқда ҳибс қилиб қўйишганда ёзган. Ибн Қайюм Жавзий «Зодул мацод» китобини мусофирликда, қийинчилик ҳолида тасниф қилган. Ибн Таймийя кўпгина фатволарини маҳбусликда баён қилган. Машҳур араб шоири Абул Ацло ал-Маарий девон ва китобларини кўзи кўрмай қолганидан кейин ижод қилди. Нобел мукофоти совриндори Тоҳо Ҳусайн ҳам кўрмай қолганида машҳур эсдаликлари ва китобларини ёзди. Қанчадан-қанча фаросатли кишилар мансабидан четлаштирилганида мансабдалик пайтидан кўра кўпроқ инсониятга илм ва фикр таратди.
Мусибат етганларни табриклаймиз, машаққат етганларга хурсандчилик тилаймиз. Албатта дунёнинг умри қисқа, унинг хазиналари барибир тугайди. Фақат келажак дунё яхши ва боқий қолувчидир. Ким бу дунёда мусибатга дучор бўлса, боқий дунёда мукофотини олади. Ким бу дунёда қийналса, унисида роҳат кўради. Аммо дунёга ошиқ бўлувчилар ҳамда унга суянувчилар ўшал абадий дунёда насибалари ўтиб кетишидан, роҳатлари бузилишидан ваҳимага тушиб туришади. Чунки улар бу дунёнинг ўзинигина хоҳлашади. Ким бу дунёнинг ўзини хоҳласа, унга мусибатлар улкан, қийинчиликлар катта бўлиб кўринади. Бундай кишилар фақат оёқлари остига қарашади. Фақат арзимас, арзон, фоний дунёнигина кўришади. Шунинг учун ҳаётда ором-осойиш тополмай қийналишаверади, жабр-жафо чекишаверади.
Аждодларимиз ҳикоя қилишларича, ўтмишда одамлар хурсандчилик, яхши кунлар кўпайиб қолса, «ортидан яна қандай балолар, хафаликлар келаркин», дея хавфсираб-пўкиллаб туришар экан. Бошларига кетма-кет ғам-алам келса, «ҳали ҳаммаси аслига келади, булар тезда унутилади, бу бизларга бир синов-да», деб хотиржам бўлишар экан.
Ҳақиқатан, улар кутганидай соатлар, кунлар ўтгани сайин ғамлар чекинади, дил яралари битади, мусибатлар унутилади, ишлар ўрнига келади, ҳаёт одатдаги маромига тушади. Агар тўғри хулоса чиқармаган, асл моҳиятни англамаган бўлсангиз, фақат чеккан азобларингиз, қийналган асабларингиз, тахмин-гумон қилган сабабларингиз, алдаб кетган саробларингиз қолади.
Бир франсуз олимининг хотираларида ажойиб воқеа тилга олинган: «Биз Жазоир қишлоқларидан бирида илмий экспедитсияда эдик. Бир куни туйқусдан қаттиқ шамол кўтарилди. Бош кўтаришнинг, кўзни очишнинг имкони йўқ. Ерли аҳоли нима қилиб бўлса-да ўзларини ва мол-мулкларини қутқариб қолишга уринар эди. Шамол эса кучайгандан-кучаяр, йўлида нима тўғри келса, пирпиратиб учириб юборар эди.
Шу зайлда кучли шамол бир неча кунгача тинмади. Зарар кўрмаган бирорта хонадон, уй бўлмади. Тирик ҳайвонлардан омон қолганини ҳеч ким кўрмади. Дов-дарахт, экин-тикин ҳақида-ку, гапирмаса ҳам бўлаверади. Умуман қишлоқда ҳаёт асари кўринмас эди. Биз ўзимизча: «Энди аҳоли бу фалокат еридан бошқа жойга кўчиб кетса керак», деб ўйлар эдик.
Шамол қандай бошланган бўлса шундай тўхтади. Аммо қишлоқда биз кутган нарсаларнинг бирортаси ҳам содир бўлмади. Ҳеч ким дод-вой солмади, ҳеч ким бўлиб ўтган фалокатдан, мол-мулкидан ажраганидан, уйи вайрон бўлганидан шикоят қилмади. Ҳамма яширинган жойидан чиқиб, ҳеч нарса бўлмагандек, қолган-қутган нарсаларини йиғиштиришга, тартибга солишга киришди. Ҳеч ким кўрилган зарарига афсус-надомат чекмас, қолган нарсаларидан фойдаланиб, ҳаётини қайтадан изга солиш пайидан бўлар эди. Бу оддий, саҳройи кишиларнинг фалокат олдида ўзларини хотиржам тутишлари, содир бўлган ишга ачиниб-хафа бўлмасликлари мени ниҳоятда ҳайратга солди».
2001 йили мусулмон бўлган Америка анархиячилари йўлбошчиси Абдул Вадуд (Сэм) Хайсмитдан «Исломга киришингизга нима сабаб бўлган?» деб сўрашганида шундай жавоб берган: «Мен кўп саёҳатга чиқар эдим. Бир гал Мавританияда бўлганимда у ердаги мусулмонлар ҳаёти билан танишгач, мен учун бундан бошқа муносиб йўл йўқлигини англаб етдим. Одамларнинг бир маромдаги осуда турмуши, уларнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам тушкунликка тушмай, ҳаммасини тақдирнинг ёзуғи сифатида қабул қилишлари, энг кескин вазиятларда ҳам бир-бирларига ғазабларини сочмай, яхши муомалада бўлишларини кўриб, ҳар гал ҳайратга тушавердим. Бир гал Нуакшотнинг марказий кўчасида иккита енгил автомобил бир-бири билан тўқнашиб кетди. Ҳайдовчилар ойнадан бошларини чиқариб, табассум ила бир-бирларига нимадир дейишди. Тилмочдан сўрасам: «Жонингизга зарар етмадими, Аллоҳ катта фалокатлардан асрасин», дейишган экан. Шунда бу воқеа Ню-Йорк кўчаларида содир бўлганида иккала ҳайдовчи ўзини қандай тутишини кўз олдимга келтирдим: бошда айб кимдалигини ҳал қилиш учун иккови роса даҳанаки жанг қилган, ҳатто ёқалашишгача борган бўлар эди. Кейин политсияга, суғурта компаниясига қўнғироқ қилишади, бир неча гувоҳлар иштирокида экспертиза ўтказилади. Қанчалаб маблағ сарфиёти, асаббузишлар, судбозлик маш-машалари, суғуртачиларнинг қурумсоқлиги…қўйинг-чи, битта авариянинг охирига етишдан кўра янги машина сотиб олиш осонроқ кўчади. Хуллас, мавританияликларнинг осойишта, бир маромдаги ҳаёти қарашларимни тубдан ўзгатириб юборди».
Бацзи кишилар жуда тацсирланувчи, ношукр ва тушкун бўлишади. Арзимаган нарсалардан фожиа ясаб, келмаган фалокатлардан қўрқиб яшашади. Қўрқинчли хаёллар, нохуш фикрларга ғарқ бўлиб кетишаверади. Бирор касалликка чалиниб қолишса, ҳаммаси тамом бўлди, деяверинг. «Эй Худо, сенга нима ёмонлик қилувдим, нега ҳамма соғу менга дард бердинг», деб нола чекади. Яқинларини номдор дўхтирларга жўнатади. Аллақаёқлардан ноёб дориларни излатади. Одамларга берган қарзларини ундиради. Васиятнома ёздиради…
Туйқусдан амалидан ажраган одамнинг дарди-ҳасрати буникидан ҳам аянчли. Кўкрагини захга бериб ётиб олган, телефонлар ҳам ўчирилган, келувчилар «уйда йўқлар» деган ёлғон билан изига қайтарилаётган, оила ацзоларининг дили қон қилиб юборилган, овқатдан юз ўгирилган, бехос кулиб юборган набирага дашном берилган…
Оқил одам бундай пайтларда ўзини ҳар қачонгидай бепарво тутади, касаллик ҳам, ишдан кетиш ҳам Яратган томонидан юборилган бир синов, деб тушунади. Касал бўлса, дарднинг сабабини излайди, Аллоҳдан шифо сўрайди, унинг муолажасига киришади. Ишидан кетса ҳам унча қайғурмайди, надомат чекмайди. «Ахир бу амал менга бир умрга хатлаб берилмаган-ку, тегирмон ҳам навбати билан, бугун бўлмаса эртага ўрнимга кимдир барибир келар эди», деб хулоса чиқаради. Бирор янги иш бошлашнинг ҳаракатида бўлади. Одамлардан беркиниб юриш ўрнига дўстлари ва оила ацзолари билан аввалда бой берилган дилкаш суҳбатлар ва мулоқотларнинг ўрнини тўлдиради.
Мана шу ҳолатларни қазою қадарга кўниш, Яратганнинг ҳукмига рози бўлиш дейилади. Шундай бир ҳадис бор: «Мен мўминнинг ҳаётидан ҳайратланаман: агар унга мусибат етса, унга сабр қилиб бунга ҳам савоб олади, бирор хурсандчилик етса, бунга ҳам шукр қилиб яна савоб олади».
Агар бошингизга ғам-алам тушса, дунё сиз учун зулматга чулғанса, оҳ-воҳ чекиб, зорланиб юрманг. Ўзингиздан бошқаларга яхшилик қилинг, атрофингиздагиларга гўзаллик улашинг. Шунда қийинчиликдан чиқасиз ва чинакам фароғатни ҳис этасиз. Агар сизни нохуш ўй-хаёллар ўраб, ҳаётингиз ташвиш-мусибатлар сувларига кўмилиб кетса, маҳрум-муҳтожларга нарса ҳадя қилинг, мазлумга ёрдам қўлини чўзинг, бошига қийинчилик тушганни балодан қутқаринг, очларни тўйдиринг, касалларни бориб кўринг, жабр кўрганларга тасалли беринг. Шунда ортингиздан ҳам, олдингиздан ҳам саодат-хурсандчилик ўраб олади.
Бир ёзувчи ёзганидай, «Қийин вазиятларга тушиб қолсангиз, турмушингизни ғурбат, кундузингизни зулмат қилиб, азобланиб юришга чек қўйинг. Соғ-саломатсиз, оёқда юришга имконингиз бор, ҳали тоғларни ағдаришга, сувларни тўхтатишга қодирсиз. Арзимас мушкулотлар қаршисида тушкунликка тушиб ўтирмай, бугунги кунингиз учун ўзингизга мақсад-шиорлар тузиб олинг. Масалан, қуйидагига ўхшаш фойдали режалар белгиланг: «Бошқаларга манфаат бериб, эҳсон қиламан. Касал кўргани бораман. Жанозада иштирок этаман. Иккиланиб турганларни тўғри йўлга йўллаб қўяман. Очларга овқат улашаман, қийналганларга ёрдамимни таклиф этаман, мазлумларга ҳамдард бўламан. Бечораҳолларнинг оғирини енгил қиламан, жабрланганларга тасалли бераман. Олимларнинг ҳурматини жойига қўяман, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатда бўламан. Фақат бугун учун яшайман. Чунки ўтган иш ўтиб кетди, худди қуёш каби ботиб кетди».
Бузургмеҳрдан сўрадилар:
– Сен нега қўлингдан кетган нарсага хафа бўлмайсан ва қўлингга келган нарсага шодланмайсан?
У деди:
– Қўлдан кетган нарсани хафагарчилик билан топиб бўлмайди, азиз умрни эса мол-дунё шодлиги билан беҳуда ўтказиб бўлмайди. Шундай экан, нега энди фойдасиз нарса учун ғам чекай, менга бир умр вафо қилмайдиган нарса билан қувонай?!
Донолар тавсия қилганидай, қўлингиздан кетган нарсага асло қайғурманг, уни қайтариб бўлмайди. Мол-дунёга қувонманг, у бир умрга сизга хатлаб берилмаган. Қайси ишга қўл урсангиз, унинг оқибатини ўйланг. Бошингизга қийин иш, машаққат ва бало келса, муносиб тадбирини топишни ўрганинг.
Аллоҳ сиздан бирор нарсани тортиб олсаю агар сабр қилсангиз ва савоб умидида бўлсангиз, ўша нарса учун сизга эваз беради. Хабарларда: «Кимнинг икки кўзини олсам, яцни кўр қилиб қўйсам унинг ўрнига жаннатни эваз қилиб бераман. Кимнинг дунё аҳлидан дўсти (жонини) тортиб олсам, жаннатни эваз қилиб бераман», деб келган.
Ким ўғлини ёки қизини йўқотса ва бунга сабр қилса, абадият диёрида унга атаб мақтов уйи қурилади. Агар Аллоҳ сизни фарзанддан қисган бўлса, бунга ҳам сабр қилинг. Чунки У бацзи инсонларни шу йўл билан ҳам имтиҳон қилади. Ёки сизни ҳусндан, бўйдан, мол-дунёдан, қариндош-уруғдан ёки дўстдан, чиройли хотиндан, уйдан, уловдан, борингки, қайси нецматидан қисган бўлса, асло ўксинманг, тушкунликка тушманг, асабингизни бузиб юрманг. Бу сизнинг камситилганингиз ёки ёқмай қолганингиздан эмас, балки Аллоҳ сизни севганидан дунё синовларига дучор қилганидандир.
Аҳмад Муҳаммад
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар