Сайт бўлимлари
Ажрашиш кулфати
Ажрашиш жамиятни ичдан кемирувчи кулфатлардан биридир. Афсуски, ажрашишлар сони тобора ортмокда. Оилаларнинг асоси мустаҳкам эмаслигидан кўп ўтмай ажрашишга мажбур бўлмоқдалар. Ҳатто баъзи ёшлар “Бахтли бўлмасак ажрашамиз” деб турмуш қурадилар. Бундай қилиш нотўғри. Чунки ажрашганда фақат эр-хотин эмас, уларнинг яқинлари, айниқса, фарзандлари қаттиқ хафа бўладилар, таъсирланадилар. Руҳшунос ҳузурига келувчиларнинг аксарияти ажрашиш ва унинг оқибатларидан озурда бўлганлардир.
Бир ҳамкасбим бор. Турмуш ўртоғи билан муроса қила олмай ажрашишга мажбур бўлди. 5 яшар ўғли онаси билан қолди, суд ота-боланинг 15 кунда бир маротаба кўришишга рухсат берди.
“Олдин маҳкамага бораман. У ердаги мутасаддини бир амаллаб кўндириб собиқ хотинимнинг ота уйига борамиз. Мен ташқарида кутиб тураман. Мутасадди уйга кириб болани олиб чиқади. Кечгача ўғлим билан айланаман. Кейин яна маҳкамага бориб, мутасаддини оламан, ўғлимни олиб "бориб қўямиз. Мутасаддини қуруқ қўймайман, албатта... Ўғлим билан кўришишнинг ягона имкони шу учрашувимиз. Ҳатто телефонда ҳам гаплаша олмаймиз.
Бошқа бир мижозимнинг 10 яшар ўғли бор эди. Иккинчи мароотаба уйланди. Бола онаси билан қолди. Ота боланинг кўнглини олиш учун астойдил уринар, уни сайрга олиб чиқар, совғалар берарди. Мақсади онасидан бездириш ўзига оғдириб олиш эди. Онасини ёмонлар, боланинг энг яқин кишиси бўлган аёлни ёмонотлиққа чиқарар эди. Бола ота-онаси ўртасидаги ихтилофдан азобланар, эндигина ривожланаётган шахсияти шикастланар эди. Жондан севган бу икки инсон - ота-онаси намунча бир-бирини ёмонламаса? Оқибатда бола ҳеч кимга ишонмайдиган, ўз дарди овора инсонга айланди.
* * *
Уч фарзанди бўлган ота-она ажрашди. Болалар онага берилди. Кейинроқ ота уларни алдаб олиб қочди. Суд болаларни онасига қайтарди. Энди она болаларни уйдан чиқармас, қўрқар эди. Шўрлик болалар аросатда қолган эдилар. Ибрат деб билан, тақлид қилган, жондан ортиқ севган кишиларининг бир-бирига душман бўлиб қолганлари улар руҳиятини яралаган эди.
* * *
Ойша туғилганида ота-онаси ажрашиб улгурган эди. Ойша кўзларини очганида онасини кўрган, отаси олисларда эди. 3 ойлик бўлганида отаси қизини кўргани келган, уни олиб қочган эди. Кўзларининг ёши тинмаган онани қабулимга келтирганларида ота-боланинг қаердалигини билмасликларини айтдилар. Ойша эмизикли гўдак эди. Онаси бор эди, аммо жигарбандига етиша олмасди. Ойшага она сути, она муҳаббати, эътибори, парвариши керак эди. Аммо она боласинимг қаердалигини ҳам билмасди. Бу айрилиқ она-бола юрагида битмас яралар очди. Ойшанинг онаси қанчалик қийналса-да, ундан узокда эди. Чунки улар ажрашган эдилар.
* * *
Хайрия хоним 30 ёшлардаги кўҳликкина жувон эди. Биринчи эридан кўп азоб кўрган, бардоши тугаб ажрашган эди. Бир неча киши унга совчи қўйди, аммо рад жавобини олди. Чунки хайрия хоним ҳамма эркак ҳам шундай қўпол, бераҳм деб ўйлар эди. Энди у ёлғиз эди.
* * *
Жамиятнинг барқарор бўлиши унинг асоси саналувчи оилаларнинг мустаҳкамлиги, оилаларнинг мустаҳкамлиги келишмовчиликлар ва ажрашишларнинг камчилиги билан белгиланади. Оилаларнинг мустаҳкамланишига ҳисса кўшиш ҳар биримизнинг вазифамиз бўлмоғи даркор. Эр-хотиннинг бир-бирига боғлиқ, содиқ бўлиши, ўзаро ишончнинг таъминланиши оила саодатини яратади. Лекин бу боғлиқлик карамликка айланмаслиги лозим.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 425 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар