Сайт бўлимлари
“Арзонига учган”лар айбдорми?
- Подробности
- Бўлим: Иллат
- Чиққан санаси: 25 Июль 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Бугун “Хитой маҳсулоти” деган сўз ҳеч биримизга янгилик эмас. Ва уни негадир иккиланиш билан харид қиламиз. Чиндан ҳам бундай ёрлиқли товарлар бутун дунёда мунозарали мавзулардан бири саналади. Одатда, бундай молларга нисбатан "арзон ва сифатсиз” таърифи ишлатилади. Аслида бу тўғрими?..
ДИҚҚАТ: “ТАЪҚИҚЛАНГАН МАҲСУЛОТ
2007 йилда Янги Зеландия ҳукумати Хитойдан олиб келинган кийим-кечаклардаги формальдегид моддаси жуда кўп миқдорда эканлигини аниқлаган. Муаммо Янги Зеландиядаги Target TV телевидениеси томонидан ўтказилган текширув натижасида ошкор бўлган. Текширувда Хитойдан олиб келинган болалар кийимларида тери, кўз ва томоққа салбий таъсир кўрсатиб, аллергия келтириб чиқарувчи модданинг ўта юқори даражада эканлиги қайд этилганди.
Америка ва Британияда Хитой ўйинчоқлари таркибида қўрғошин моддасининг юқори даражада эканлиги ва ёш болалар ютиб юбориши мумкин бўлган кичик таркибий қисмлари мавжудлиги сабабли миллионлаб ўйинчоқларни харидорлардан қайтариб беришлари сўралган.
Панамада “Хитойда ишлаб чиқарилган тиш пастасидан фойдаланиш натижасида” деб тахмин қилинган 51 кишининг вафот этиши оқибатида бир қатор мамлакатлар Хитой тиш пастасидан фойдаланишни тўхтатишган.
Сифатсиз маҳсулот туфайли Хитойнинг ўзидагилар ҳам азият чекканлар - 2005 йилда ҳеч қандай озуқавий хислати бўлмаган гўдаклар учун сут кукунини истеъмол қилган 13 нафар норасида ҳаётдан кўз юмганди.
“ҲАҚИҚИЙ МАҲСУЛОТ” СИФАТСИЗ ЭМАС...
Бироз шошманг, маҳсулотнинг сифат даражасини белгилашда бутун бир мамлакат эмас, аслида уни ишлаб чиқарувчилари муҳимдир. Улар ушбу маҳсулотни қандай ва нима мақсадда бозорга олиб чиқдилар?.. Дунё экспертларининг хулосасига кўра, Хитой иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари бўйича 1968 йилдан буён дунёда иккинчи ўринни қўлдан бермай келган Японияни бежиз ортда қолдирмаган. Бироқ дунёнинг турли бурчакларидан Хитойга борган айрим тижоратчилар негадир энг арзон ва сифатсиз маҳсулотларни олиб келишни маъқул кўришади. Товарнинг истеъмол муддати ўтган бўлса ёки узоққа бормай ишдан чиқса, айб бутун бошли "Made in China”га тўнкалади.
ЗУДЛИК БИЛАН ФАЗОВИЙ КЕМА ЯСАШ МУМКИН!!!
Хитой дунёдаги ҳар қандай маҳсулотни ишлаб чиқа оладиган технологияларга эга. Бу ерда сизга ҳатто зудлик билан фазовий кемани ясаб беришлари мумкин. Мамлакат бозорларида исталган маҳсулотнинг истаган нархдагисини топиш мумкин, йўқ бўлса, буюртмага кўра тайёрлаб беришади. Буни яхши билган хорижлик тадбиркорлар албатта, энг арзонини буюртма беришади, мақсад — иложи борича пулни тежаш ва кўпроқ даромад олиш. Бунинг оқибатида дунё бозорида буюртма асосида ишлаб чиқарилган яроқсиз ва арзон моллар савдога чиқади. Афсуски, уларнинг баъзилари соғликка ҳам зарар. Шу боис маҳсулот сотиб олганда диққат қилинг.
АЙРИМ ЯРОҚСИЗ МАҲСУЛОТЛАР ҲАҚИДА
Қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнак танлашда эҳтиёт бўлиш керак, чунки арзон нархда сотилаётган кўзойнакларнинг баъзилари ультрабинафша нурларидан сақлай олмайди.
Хитойда тайёрланадиган баъзи тиш пасталарида металларни совутиш ва чўзишда ишлатиладиган "диэтиленгликоль” номли заҳарли модда ишлатилади.
Заҳарли порох моддасидан қилинган батареялар инсон саломатлиига салбий таъсир кўрсатади.
Арзон ламинант паркетларнинг бир қисми формальдегид моддасидан тайёрланади. Бу модда туфайли астма касаллиги келиб чиқиши мумкин.
Яроқсиз идиш-товоқлар тўпламида кадмий ва порох каби заҳарли моддалар бўлиши мумкин.
Нотўғри ўлчовли шприцлар ва тез йиртиладиган жарроҳлик қўлоплари.
Болалар сўрғичларининг бўёғи чиқади, бу эса чақалоқларнинг соғлиги учун хатарлидир.
Электрда ишлайдиган баъзи ўйинчоқлар заҳарли тутун чиқаради. Бу эса уй ичидаги электр жиҳозларини бузиши мумкин. Соғликка ҳам зарар.
Ипли ўйинчоқларнинг ипи стандарт ўлчовдан узун бўлади. Бу ипларнинг ёш болалар бўйнига ўралиб қолиш хавфи бор.
Қон босимини ўлчайдиган асбобларни танлашда ҳам диққатли бўлинг. Уларнинг айримлари нотўғри ишлайди.
Интернет материаллари асосида
Шоҳ Жаҳон тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 244 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар