Сайт бўлимлари
«Мунажжимлар башорати»га ишонманг!
- Подробности
- Бўлим: Иллат
- Чиққан санаси: 02 Апрель 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Бугун кўпгина газеталарнинг охирги саҳифаси «Мунажжимлар башорати»га бағишланган. Бу ҳолат кўпинча тушунтирилса ҳамки, баҳона ва сабаблар топилади: «халқимиз қаттиқ ишонади-да...» Газета дўконларида баъзиларнинг охирги саҳифани диққат билан кузатаётганини кўриб қоламиз. Кузатув мақсади: «Мунажжимлар бу сафар нима дейишибди?!»
Хуллас, юртимизда мунажжимлар башоратига катта қизиқиш бор. Биз ҳам мана шу ҳолатларни эътиборга олибшу масалага тўхталиб ўтмоқчимиз.
Бундан бир неча йиллар муқаддам мамлакатимизнинг кўзга кўринган нашрларидан бирида ишлаб юрган кезларим... Газетанинг охирги саҳифаси тўлиқ мунажжимларга бўшатиларди. Энг қизиғи, ўша «мунажжим» бир журналист опа эди. Ҳаммасини кўз ўнгимда ўзича тўқиб ёзарди. Мен ундан: «Ўзингиз шу ёзганларингизга ишонасизми?» десам, «Ҳа», дерди. Нега, деб сўрасам, билмадим, деган жавобни олардим. Кейин бунақа манзараларни бошқа ишлаган жойларимда ҳам кўрдим. Асосан ишсиз қолиб кетган ва қўлидан ҳеч вақо келмайдиган «журналистлар» шунақа нарсаларни «боплашарди». Ва энг даҳшатли томони шундаки, ҳамкасбларимиздан бир қанчаси ўша башоратларга ишониб иш қилишарди.
Мен бу борада ота-боболаримиз кўрсатмаларини, миллатимиз ва урфу-диёнатимиз нималар деганини билсам-да, уларга ботиниб бир нарса демасдим. Чунки бир кунмас бир кун улар бу ҳақиқатни тушунишларига, тўғри йўл олдида ўзларининг сафсаталарини бир четга суриб ташлашларига чин дилдан умид қилардим. Аммо...
Гап ўша ишсиз «опалар»да эмас экан. Балки, халқимизнинг ўзи шу нарсага катта эхтиёж сезиши кундан кунга равшан бўлиб борарди. Газета дўконларида газетхон мухлис асосан учта нарсага қаттиқ эътибор берадиган бўлди: ТВ дастурлари, кроссворд ҳамда мунажжимлар башорати... Мана шу уч жабҳа ёритилмаса, газетанинг савдоси «ўлди», дейиш ҳам мумкин эди.
Кейин ўйлаб қолдим: бунинг сабаби бордир? Нега бу қадар ожизлик ва нотавонлик қамраб олган бизни? Ахир, савияли одам қандай қилиб бу сафсатага ишониши мумкин? Кейин тушуниб қолдим. Ҳа, тушундим:
Инсон табиатида сувга чанқоқлик бор, у ё ҳалол, покиза сув билан қондирилади, ё нажас сув билан... Нима бўлганда ҳам, қоринга сув бориб жойлашмагунча, инсон тинчимайди. Овқат масаласи ҳам шундай. қорни очган одам олдида икки йўл бор: ҳалол ризқ билан таомланиш ёки ҳаромидан. Жинсий нафсониятини қондириш учун эркакка ҳам, аёлга ҳам икки йўл тортиқ этилган: никоҳ ё зино! Энди инсон танасида яна бир маскан борки, унинг номини қалб дейдилар. Бу қалб ё ҳақиқий ва ягона Худога сиғинади, ё нимагадир сиғинади. Иккаласидан бошқа йўлни танлай олмайди, яъни худосиз, эътиқодсиз ва нимагадир ишончсиз яшай олмас.
Мана шу сўзларни ич-ичимдан ўтказганимдан сўнг, барчасини тушундим. Миссионерларнинг бу юртда изғиб юришига энг асосий сабаб - халқимизнинг катта қатлами исломий тушунчалардан йироқ бўлиб қолганлиги бўлса, мунажжимлар башоратини кенг суратда қулоч ёйганлигига ҳам сабаб шу! Инсонлар нимагадир ишонгилари келади. Ё «Банда келажакни, ғайбни билмайди, била олмайди ва билишликка уринмасин!» деган илохий таълимотга ишонади ва ёки мунажжимлар (аниқроғи баъзи «опалар») ўйлаб топган башоратлар асосида кун кечиришга уринади.
Ибн Аббос деган буюк саҳобий пайғамбаримиздан ривоят қилиб айтади: «Кимки юлдузлар илмидан (мунажжимликдан) биронта илмни эгалласа, сеҳрнинг бир бўлагини ўғирлаган бўлади. У зиёда бўлган сайин бу ҳам зиёда бўлаверади» (Абу Довуд ривояти).
Мунажжимларнинг асл иши фолбинлик. Улар фол очиб, ўзларининг «тахминлари»ни айтадилар. Мунажжимлар башорати ва газета саҳифаларини қўйиб туринг. Бир ташқарига чиқинг, атроф жавонибни кузатинг, додлаб юборасиз. Одам тирбанд. Ноёб махсулот келганда ҳам мавжуд бўлмайдиган навбат сафи айнан фолбинлар қабулхонаси...
Бундай воқеалар айни пайтда жуда кўпайиб кетган. Бунинг сабабини ўрганиш учун пайғамбаримизнинг таълимотларига юзлансак, тушунамизки, сарваримиз фолбиннинг олдига бориб, унинг гапини тасдиқлаган кишини динда бўлмайдилар, демоқдалар. Демак, бу ерда гап иймон-эътиқод ҳақида!
Фолбин ва мунажжимнинг айтаётган сўзлари юз фоиз тўғри чиқиб қолса ҳам, унинг сўзларига мўмин одам ишонмайди, чунки Аллоҳ ва Унинг расули буни қатъий равишда таъқиқлаган. Парвардигор инсонларни синаш учун баъзан фолбин ва мунажжимларнинг сўзларини амалга оширади, худди шайтон бир одамнинг кўзига қўлини тиқиб олиб, фолбиннинг олдидан чиққанида қўйиб юборгани сингари. Ўша одамнинг кўзи тузалиб кетади-да, у буни фолбин амалга оширди, деб ўйлайди. Бу ерда гап иймон, эътиқод, ишонч устида кетмоқда. Бу савдо қаттиқ савдо ҳисобланади.
Ҳозирги кунда мунажжимлар башоратига қараб иш режалаштирадиган, газета нашрларида чоп этилган башоратларга ишониб, келган совчини қайтариб юбораётган юртдошларимизга хитобимиз шуки, Аллоҳга қайтинг, охири абадий дўзаҳ бўладиган йўлни тарк этинг. Пайғамбаримиз Аллоҳ таъоло ҳар бир одамнинг тақдирини яратилишидан эллик минг йил олдин ёзиб қўйилганини айтиб кетганлар. Бу тақдирни ҳеч ким ўзгартира олмайди. Фолбинларга қатнаётган опаларимиз, сингилларимизнинг шу бугунданоқ бу йўлдан қайтишларини сўраймиз. Ўзингиз ўйлаб кўринг, нима учун фолбинлар ҳамиша хор ва ғарибхоналарда яшашади. Нима учун улар келажакни айтиб бериш учун ўзларида журъат топишади-ю, оёқлари остида турган конларни топиб, бойиб кетмайдилар. Майли, бу ҳам оғирдир, нега биргина лоторея қоғозини олиб, ноль бутун мингдан бир миллиметр нарида турган ёзувни ўқиб, Нексия ё Дамас эгаси бўлиб олишмайди, нега?! Чунки улар келажакни ҳеч қачон била олишмайди. Аллоҳ таъоло қуръони каримда бу илм фақат Ўзида эканлигини айтган. Аллоҳ билан Аллоҳнинг илмини талашаётган бандалар албатта хор бўлажак. Шу малъун, ифлос ва жирканч маҳлуқларнинг олдига бориб, иймон-у эътиқодни поймол қилмайлик, азизлар.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 868 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар