1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Русийзабон ҳамкасбимнинг айтганлари

Мактабда ишлаган вақтимда жамоамизда Татъяна исмли русийзабон ўқитувчи аёл бор эди. Ўзи Сурхондарёда туғилиб, вояга етган, кейинчалик Россияда ўқиган ва бир рус йигитига турмушга чиқиб, ўша ёқда ўн йилча яшаган. Тақдирнинг тақозоси билан яна ўз қишлоғига келиб, мактабда рус тилидан дарс бера бошлади. Отаси ўзбек, онаси рус миллатига мансуб бўлган Татъяна ёшлигидан рус мактабида ўқиган, оила тили ҳам қандайдир сабабларга кўра рус тили эди. Атрофдаги қўни қўшнилари турли миллат вакиллари бўлгани учунми, ҳар ҳолда у кўпроқ русча тарбия олган экан. Ўзбек тилини жуда кам тушунар эди. татъянанинг эри Олегни ҳам бир неча марта мактабда, кўча-кўйда кўрганман, гаплашганман. Оддий ишбилармон рус йигити, касби врач. Табиийки, русча фикрлайди, русча тарбия олган.
Ҳамма мактабда ҳам ўқитувчилар дарсдан бўш вақтларида баъзан баъзан ҳар хил мавзуларда суҳбат қуриб туришлари табиий ҳол. Бир гал оила мавзусида суҳбат кетганда Татъяна қизиқ гапни айтиб қолди. Гапнинг қисқача  мазмуни мана бундай эди: «Мен Олегнинг бир одатини ёқтирмайман. Ҳатто, неча марталаб шу масала устида жанжаллашиб ҳам қолдик. Нимагаки, уйимизда эркак киши меҳмон бўлиб турган баъзи вақтларда Олег қаерларгадир чиқиб кетиб қоларди, меҳмон билан менинг ўзим қолиб кетардим. У эса анча вақтдан кейин кириб келарди. Хайриятки, бирорта ҳам меҳмон менга ёмон қарамаган».
Татъяна ва у билан боғлиқ гапларни мисол қилиб келтиришимдан асосий мақсад мана шу гапни — эр кишининг ўз яқин аёлларини эҳтиётлаши ҳақидаги гапни айтиш эди. Яъни Татъяна ЎЗБЕК тупроғида туғилиб вояга етгани учун ҳам ана шундай ўзбекона фикрлаган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Балки агар Россияда туғилиб катта бўлганда бегона эркак билан ўтиришдан ҳеч ҳам тортинмаган бўлармиди? Балки Олег ҳам ЎЗБЕК тупроғида туғилиб ўсганда ўз хотинини бегона эркак билан ташлаб кетиш одатига эга бўлмаслиги мумкин эди? Бу, албатта, бир эҳтимол. Бу ерда зинҳор бир миллат бошқа миллатдан устун ёки кам қўйилаётгани йўқ, фақат ҳақли равишда ВАТАН тупроғининг улуғлиги ва маънавий  камолотга эришган аждодлар фахри зикр этилмоқда. Айтишга арзигулик гап, шундай эмасми?! Шу тупроқда яшаш бахти насиб этганига шукроналар бўлсин! Унинг қадрига етмаслик ҳақиқий маънодаги УВОЛ саналади.

Бахтиёр МУҲАММАДАМИН

Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ