Сайт бўлимлари
14 февралдан қўлингни торт...
- Подробности
- Бўлим: Урф-одат
- Чиққан санаси: 11 Февраль 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Одам зоти қизиқ-да, бир янгилик кўрдими, унинг ортидан бир эргашиб кўриши керак. Яқин-яқинда юртимизда 14 февраль умуман бошқа байрам сифатида нишонланар эди. Унинг ҳарбийларга алоқаси борлигини ҳамма билади. Кейин бу кунда Мирзо Бобур таваллуд топганлиги миллий ғурур сифатида эътироф этила бошлади. Хўп, бунисига-ку, чидаса бўлар, аммо охирги «вариант» - «севишганлар куни»га нима дейсиз? Тағин, унинг жарангдор номи ҳам бор – Валентин куни!
Баъзилар бизнинг бу сўзларимизга қарши чиқишлари мумкин: «Йўғ-э, ҳали бутун бошли халқ қабул қилмаган нарсани унга тиркаб қўйиш яхшимас», деб. Биз ҳам бу эътироз рост бўлса қанийди, деймиз. Аммо воқеъликда бундай эмаслиги кундек равшан-да! Ишонмаган одам бўлса, марҳамат, 14 февраль куни мамлакатимизда фаолият олиб бораётган бир қатор радиоканалларни тинглаб кўришсин. Телефон қўнғироқларининг 98 фоизи тарихи кўпчиликка маълум бўлмаган «Валентин куни» хусусида. Йигит-қизлар бир-бирини табриклаган, бугун бизнинг кунимиз экан, деб ота-оналари эшитса, ёқа ушлайдиган «севги изҳорлар»ни эфир тўлқинлари воситасида етказиб олишади. «Бу куни ўзи қандай кун, нега дабдурустдан келиб қолди, балки унинг ортида ката фалокатлар келаётгандир?» деган саволни берадиган савияли ёшлар камдан-кам топилади. Ҳамма Янги «байрам» пайдо бўлиб қолганидан бошлари осмонда...
Тарих саҳифаларининг хира тортган хошияларида Валентин деган шахс ҳақида Аниқ-тиниқ маълумотлар йўқ. Лекин, насроний динига мансуб тарихшуносларнинг қайд этишларича, бу инсон ўз замонасида севишганларни бир-бирига учраштириб қўйиш бўйича «мутахассис» бўлган. Тахминан эрамиздан уч аср олдин Римда жойлашган Терн шаҳрида туғилган бу инсон аслида роҳиб бўлган ва кейинчалик ўз касбига ҳилоф иш қилиб, «муҳаббат мактублари»ни битиш йўлига ўтиб кетган. Валентиннинг ҳаёт йўли Рим императори Клавдия даврига тўқнаш келиб қолди. Қонли урушлар режасини тузган султон ўз аскарларини жангда ҳолдан тоймасликлари учун ғалати қарор қабул қилган эди: «Биронтанг уйланмайсан, қизлар билан учрашмайсан!!!»
Валентин бу қарорга биринчилардан бўлиб қарши чиқди ва император томонидан қамалганидан сўнг ҳам, турли мактубларни зиндон қаъридан чиқаришда бардавом бўлди. Охири уни қатл этишди. Турли ривоятларга кўра, ёш роҳиб зиндон хўжайинининг кўзи ожиз қизига муҳаббати тушиб қолган. Ўлимидан бир кун олдин, яъни 13 февраль куни унинг кўзларини тиб йўли билан даволаган.
Хуллас, Валентин деган шахс насронийлар оламида «Муҳаббат қурбони» деб таърифланади. Аммо Рим императори ўша даврларда проваславларга қарши мухорабалар майдонини ташкил этгани боис, славянлар Валентин деган шахсни эътиборга олишмайди. Қисқа қилиб айтганда, МДҲ давлатларининг христианлари «Валентин куни»ни байрам қилиб нишонлашмайди.
... Мана шу нуқтада ўта алам қиладиган жиҳат бор. Ёшларимиз ўзларига байрам қилиб олган куни аслида диний урф, бошқа бир миллат ва бошқа эътиқод вакилларининг айёми. Демак, бу нарса билан ҳазиллашмаслик лозим. Пайғамбаримиз ўз ҳадиси шарифларида ким қайси қавмга тақлид қилса, ўша қавмдан бўлиб қолиши хусусида огоҳлантирганлар.
Валентин деган шахснинг тарихда қандай инсон бўлганлиги ҳақиқатини Аллоҳ билади. Биз бугун у инсон ҳақида гапирмоқчи эмасмиз. Балки, ўзимизнинг ҳолатимиз ҳақимизда сўз юритяпмиз. «Валентин куни» номи билан кириб келган бу «байрам» ҳам аслида миссионерларнинг найрангларидан бири ҳисобланади. Чунки миллатни бузиш, мамлакатни таназзул эшигига олиб келишнинг энг машҳур йўли – унинг ёшларини заҳарлаш. Бошқа мафкура, ўзга эътиқод ва ботил байрамлар орқали ҳиссиётга эргашувчан ёшларни ўз йўлига буриш мақсади айнан 14 февраль билан боғлиқдир. Чунки бу кун руслардан кириб келган, десак, тўғри бўлмайди. Юқорида айтиб ўтдик, проваславлар учун Валентин ҳеч ким эмас. «Валентин» деган роҳиб остида юртимизга кириб келган найрангбозлар ҳамма томонни чиройли сўзлар билан тўлдириб ташлашди. «Биз меҳрга ташна кишилармиз!», «Худованд ҳаммани яхши кўради, биз ҳам сизни севамиз!», «Бир-биримизни чин дилдан севсак, Худо ҳам бизни севади!» деган кўринишидан чиройли, аммо тагида жиддий мақсадлар яширинган шиорлар ёш авлод ичида кенг суратда тарқатилди. Байрамларнинг номини «муҳаббат» аталмиш нозик туйғуга ҳамоҳанг тарзда янграши эса, ақлдан кўра ҳиссиётни устун санайдиган авлодни саросимага солиб қўйди. Натижада, миссионерлар, яна бир бора қайтариб айтамиз, насронийлар эмас, балки миссионерлар 14 февралга жиддий ҳужум уюштиришди. Бу ҳужумлар алал оқибат куртак очди, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган радиоканалларда бу ўз аксини топди.
Юрт тараққиёти учун бел боғлаган ҳар қандай инсон бир ишга қўл уришдан олдин, яхшилаб ўйлайди: Бу иш менга фойда берса ҳам, юртимга зарар бериб қолмасмикан?!
Биз мана саволни «Валентин куни»нинг тарғиботчисига айланиб қолган ҳамкасбларимизга бермоқчимиз. Бугун кўзимизни очмасак, эртага кеч бўлади. Келажак авлод биз ҳақда ўқиганда, ё эшитганда, найрангбозлар йўлига хизмат қилган нобакорлар сафида тилга олмасин. Болаларига «европача» ҳаётни ўргатган бетайинлар, деб ўқимасин. Балки, ҳаммамизга биз ҳақимизда бемалол «миллат фидокорлари» деган таърифни бера оладиган буюк келажакни қолдириш насиб этсин!!!
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 625 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар