Сайт бўлимлари
Опа-сингиллар, келинг танноз олифталарга айланмайлик!
- Подробности
- Бўлим: Долзарб мавзу
- Чиққан санаси: 10 Апрель 2015
- (Нашр қилинган санаси)
Вақтни ўтказиш учун «мулоқот қилиш» (“ижтимоийлашиш”) фикри Яратган билан алоқаларини яхшилашга интилувчиларни ташвишлантириши лозим. Содда қилиб айтганда, яхши билмаган инсонлар даврасида бўлиш психологик жиҳатдан ҳам, маънавий жиҳатдан ҳам қалтис иш. Қуръон ва хадислар биз мусулмон аёлларга кўп вақтимизни уйга сарфлашни қадрлашимиз, ҳамда жамоат жойларда ташқи кўринишимиз ва ўзимизни тутишимизга эътибор қаратишимизга чақиради.
“Виқор билан уйингизда ўтиринг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг. Намозни тўкис адо этинг, закот беринг, Аллоҳга ва унинг Расулига итоат қилинг. Албатта, Аллоҳ сиздан кирни кетказиб, бутунлай поклашни хоҳлайди, эй аҳли байт!” (Қуръони Карийм, 33:33).
СубханАллоҳ, Раббимиз ўз яратганларининг феълларини қанчалар яхши билади-я! Мени кечирасизлар-у, лекин дугонажонлар, эркаклардан фарқли ўлароқ, бизнинг тилларимиз билан муаммоларимиз бор. Футбол матчида ўтирган бир гуруҳ эркакларнинг: “Унинг хотини энг яхши дўстига шунақа кўз билан қаради-ки! Қўяверасан!”, - деб пичирлаганини биз ҳеч қачон эшитмаймиз.
“Оммавий тадбирлар” мобайнида алоҳида ўзини кўрсатиш ҳисси эса жуда захарлидир. Ўзини кўз-кўз қилиш, қолганларга ўхшамасликка, ажралиб туришга харакат қилиш.... Тўсатдан нафснинг заҳарли койтейли ва “Hello” журнали маданияти жуда ёқимли исломий тадбирни ҳам орқаваротдан суҳбатлашиладиган ғийбатлар уясига айлантириши мумкин.
Христианларнинг сўзига кўра, “Жаҳаннам йўллари яхши ниятлар устига тўшалган”.
Опа-сингиллар билиб қўйинг-ки, ижобий мақсадлар кўзламаган ижтимоийлашиш бу дунё ва охиратда бизга ҳеч қандай фойда келтирмайди.
Мен Исломга келганимда, аёл кишининг кун давомида савоб ишлар учун қанчалар кўп вақти борлигидан ҳайратда қолганман. Малайзиядаги таниш дугоналарим бола тарбиялашади, катта хўжаликлар юритишади, хайрия фондларини бошқаришади ҳамда бўш вақтларида исломий илмларни чуқур ўрганишади.
Ғазодаги менга таниш бўлган дугонамни эслашнинг ўзи кифоя. Унинг олти фарзанди бор, ҳар куни қайнонасининг хизматларини бажариш билан бирга, ўзининг муҳтож қўшниларига доимий ёрдам қўлини чўзиб келади. Ҳаттоки, ҳар куни эрининг ишдан қайтишига ўзига оро беришга ҳам вақт топа олади. Қандай? Биз-чи, қолганларимиз-чи, ўз вақтмизни қандай сарфлаяпмиз! Facebook ва Twitter да шошилинч петицияларни имзолаш ва шу каби ишлар, нафсимиз биз умримизда ҳеч қачон кўрмайдиган инсонларни лол қолдиришимиз, уларга қизиқарли кўринишимизга чақиради.
Қуръон эса бизни чақираяпти. Илм олиш – бу чексиз роҳат хисси бўлиб, иймонимизни мустаҳкамловчи ва қалбимизни покловчи воситадир. Опа-сингилларим, вақтимизни зое кетказмайлик! Тажвид дарсига боринг, араб тили дарслиги чанг босишига йўл қўйманг.
Лорен Бут, журналист ва Британия собиқ премьери Тони Блер турмуш ўртоғининг синглиси
Манба: OnIslam.net сайти.
Абу Асадуллоҳ таржимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 514 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар