Сайт бўлимлари
Муслима ва ТикТок
- Подробности
- Бўлим: Долзарб мавзу
- Чиққан санаси: 23 Июль 2021
- (Нашр қилинган санаси)
Бугунги кунда Тикток, Инстаграмм, Ютуб билан таниш бўлмаган одамни «Қизил китоб»га киритиш мумкин. Ушбу иловалардан фойдаланувчилар сони бизнинг мамлакатимизда ҳам кун сайин ўсиб бормоқда.
Хитойнинг ByteDance компанияси томонидан ишлаб чиқилган «Тикток» атиги 4 йил ичида дунёнинг 150 мамлакатида оммалашди. Унинг асосий мулоқот доираси – 40% фойдаланувчилар 18 ёшга ҳам етмаган. Иловани жами 1,5 млрд киши юклаб олганлиги «Тикток»нинг оммавийлик бўйича Фейсбук ва Инстаграммдан ҳам ўзиб кетишига имкон берди.
Сир эмаски, Тиктокда фойдаланувчилар асосан камера қаршисида ҳар хил қилиқлар қилади, рақс тушади. Ҳалол ва ҳаром, гуноҳ нималигини билмайдиган ёшлар буни ҳазил деб қабул қилади, тармоқда қилинган ҳамма нарсани такрорлайди, уларнинг одатларига – яхшиларига ҳам, ёмонларига ҳам тақлид қилади. Бироқ «Тикток»да жиддий контент ҳам, долзарб мавзуларга видеороликла оладиганлар ҳам бор.
Дунёнинг Яратувчи томонидан яратилгани ҳақида биладиган ва унга ишончи комил бўлган ҳар қандай киши «жаҳон ўргимчак тўри» ютуқлари бизни синаш учун ўзига хос восита эканлигини тушунади. Эътиқодларимиз мустаҳкамлигини ҳисобга олиб ва уларга риоя қилган ҳолда, одамлар ижтимоий тармоқлар ва бошқа интернет имкониятларидан фойдаланиб, жамиятга ҳам, ўзига ҳам зиён етказиши ва фойда келтириши мумкин …
Мусулмон киши ўзини ҳамма жойда, жумладан, виртуал маконда ҳам муносиб тутиши керак. Бундай иловаларда тақиқланган видео ва айдиофайлларни томоша қилиш ва тинглашдан ўзини эҳтиёт қилиш керак. Ушбу ҳолатда гап гуноҳли ишлар ҳақидаги роликлар ҳақида боради.
Имом Термизий Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Али, назарга назарни эргаштирма! Биринчиси фойда бўлса, иккинчиси сенга зарардир», – деганлар.
Дарҳақиқат, биринчи назарда зарур мақсад ҳосил бўлади. Аммо кетма-кет қараш, аввал айтилганидек, шаҳват қўзғатади. Шунингдек, бехосдан назар тушиши ҳам гуноҳ эмас. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ Бажарий розияллоҳу анҳу: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бехосдан тушган назар ҳақида сўраган эдим, кўзимни бошқа томонга буришни амр қилдилар», – деганлар. Исломда эркаклар номаҳрам аёлларга шаҳват назари билан қарашдан қайтарилибгина қолмай, балки бу амрга риоя этганлари учун ажру савоб ва маънавий мукофотлар ҳам ваъда қилинади.
Ҳар қандай оммавий маконда бўлганида диндорлар ўзини ва яқинларини ортиқча бўрттириб кўрсатмаслиги керак.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир диннинг ўз хулқи бордир. Исломнинг хулқи ҳаёдир», дедилар». Ибн Можа ривоят қилган.
Фақат яхши ўрнак бўлган ҳолдагина бошқалардан ижобий фарқ қилиш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, оммавийлик маъқулланади, агарки ундан олдин эзгу ниятлар келадиган бўлса, чунки исломда барча амаллар айнан ниятга мувофиқ баҳоланади. Ҳатто бой одам ҳам бошқаларни худди шундай ҳаракат қилишга ундаш мақсадида ўз саҳоватини маълум қилиши мумкин.
«Тикток»да фойдаланувчилар ислом мавзусида кўплаб таълим ва кўнгилочарлик видеолари топиши мумкин. шунингдек, онлайн мулоқот қилиш ва билим олиш, томоша килиш ва юклаб олиш мумкин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадсиларидан бирида айтиладики: «Ким илм талабида йўлга чиқса, токи қайтиб кeлгунича Аллоҳ йўлидадир» (Имом Термизий ривояти).
Бу ерда ёшлар орасида оммавий бўлган кўплаб муслималарнинг аккаунтлари ҳам бор. Кимдир исломий модани намойиш этади, кимдир ирқий адолат, фуқаролик ҳуқуқлари, ислом ва мусулмонларга қарши стереотипларни бузиш учун курашади, шунингдек, қандай қилиб ўз гардеробини шакллантириш, шунингдек, қаердан харид қилган маъқуллиги, ҳижобни қандай кийиш ва камтар кўриниш, миллий ошхона сирлари илан ўртоқлашишни кўриш мумкин. Улар маънавият, ҳаёт, ижод ва шахсий тассууротлар, ютуқлар ҳақида ҳикоя қилади. Уларнинг ҳар бири дунёни ўзича қабул қилади, ислом нафосати ва ўз қиёфасини субъектив ифодалашга ҳаракат қилади.
Муслима блогерлар, жумладан, динни янги қабул қилганлар оммавийлиги, шубҳасизки, кўп тарафлама «нарса». Бир томондан – бу динга, диний такомиллашувга, ижодга ўзига хос даъват, бошқа томондан эса – омма олдида катта масъулиятдир. Ўзини кўриш, дунёни тушуниш, ижодий ўз-ўзини англаш - замонавий мусулмон аёлни айнан шулар тавсифлайди. Оммабоп иловалар атрофдаги воқеликка исломда аёл кўзи билан қараш имкониятини беради.
Бироқ, муслима шуни тўғри тушуниши керак-ки, у шариат ижозат берган нарсаларни қилиши ва шариат тақиқлаган нарсалардан ўзини олиб қочиши керак. Ахир, ислом замонавий технологиялар, инновациялардан, жумладан, интернетдан фойдаланишга рухсат беради. Аллоҳ Таоло айтадики: «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар!» («Тавба», 119). Шу сабабли мешчанлик руҳидаги видеороликларни Тик-токда жойлаш, томоша қилиш ва бунга вақт сарфлаш - макруҳдир.
Бироқ, айтилганидек, ҳамма нарса ниятга боғлиқ. Буни эса фақат инсоннинг ўзи ва Парвардигор билади.
Абу Муслим таржимаси
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 824 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар