Сайт бўлимлари
Аёлни уйга киритиш
- Подробности
- Бўлим: Долзарб мавзу
- Чиққан санаси: 07 Февраль 2024
- (Нашр қилинган санаси)
«Аёлни уйга киритиш» деганимизда эрнинг хотинини қўлидан тутиб, уйига олиб кириши тушунилади. Аёлнинг эр уйига бу тарзда кириши эр-хотинлик ҳаётининг бошланиши ва муқаддимасидир. «Аёлни уйга киритиш» деганимизда, шунингдек, қўшилишга ҳам ишора бор. Биз бу иборани қўллаб, унинг ҳар икки маъносини ҳам назарда тутамиз ва бу «кириш»дан эрга ва хотинга тегишли муҳим ишларни баён этамиз.
Аёлнинг эр уйига кириши унинг бир оиладан иккинчи оилага, бир уруғдан иккинчи уруғга ўтиши демакдир. У ота-онаси ва туғишганлари бағрини тарк қилиб, эрининг «умр шериги»га айланади. Худди шу гап «эр» бўлиб хотинидан масъул бўлган эркакка ҳам тегишлидир. У энди оила олдидаги барча бурчлари-ни уддалаши керак бўлади.
Эр ҳам, хотин ҳам ўрталаридаги «биринчи учрашув» лаҳзасига руҳий ҳозирлик кўришлари лозим. Бу учрашувдан олдин эркак хотини билан тотув яшашга, унга сабр, идрок билан яхши муомала қилишга ўзини ҳозирласин. Бу нарса осон эмаслигини, муҳим ва жиддий ишга қадам қўяётганини кўз олдига келтирсин. Аёл ҳам эрка қиздан жавобгар хотинга айланишдек муҳим ишга ўзини тайёрласин. Уларнинг ҳар бири нимага қадам қўяётганини, ўзини масъулиятга садоқат кутаётганини билиши керак.
Мазкур иборанинг ишора маъносига - қўшилишга келсак, эр-хотин бу ишга насл қолдириш, жинсий аъзони зинодан асраш, шаҳватни ҳаромдан қайтариш воситаси деб қарашлари лозим.
Муҳаммад Аҳмад Канъоннинг
"Эр-хотинлик асослари" китобидан
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 182 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар