Сайт бўлимлари
Соқолингиз ўзингиздан улуғми
- Подробности
- Бўлим: Долзарб мавзу
- Чиққан санаси: 02 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Одатда одоб сўзи ёшларга нисбатан ишлатилинади. Назаримизда кексаларнинг ҳаммаси нуроний сиймо ва гўзал хулқ соҳибларидек гўё. Аслида ҳам шундаймикан? Бу ҳақда ёзишнинг ўзи ноқулай яъни кексаларнинг одобсизлиги тўғрисида. Баъзан чекка-чеккаларда ит, хўроз уриштириб завқ оладиган одамларга кўзим тушиб қоларди. Лекин ёш яъни 5-6 ёшли болаларни уриштириб, сўкиштириб завқланадиганларни кўрмагандим. Кўчамизда бир нечта тарихий обидалар мавжуд шунинг учунми бу ер ҳамиша сайёҳлар билан гавжум. Кўчамизнинг бошида эса уч-тўрт қария нарда ўйнаб ўтиради. Улар дам сайёҳларга йўлни тескарисини кўрсатиб адаштирса дам ёш болаларни ким ўзарга сўктиради. Ваҳоланки кексалик аллақачон соч- соқолларига ўз элчиларини жўнатиб ўз амр-фармонини йўллаб бўлган. Бири ҳаёсизларча лўли қизга гап отарди.
Баъзан транспортда қари чол ва кампирларнинг одобсизлиги ва беҳаёлигини кўриб беихтиёр ёмон қаришликдан паноҳ сўрайсан киши. Бир куни автобусда бир чолнинг кўйлагининг олди шир очиқ ёш қизга шилқимлик қилаётганига гувоҳ бўлиб қолдим. Кўзлари хира, дармонсиз, танаси турли Касалликлар билан тўла-ю, нафсининг шиддати арслон каби гўё.
Дода, қаёққа энди, эрта тонгдан?- сўраб қолди ҳайдовчи.
Дала ҳовлига, бир қиз кутиб турибди, дам оламиз,-дейди ёши етмишларга бориб қолган қария беўхшов кулиб. Ҳаммага эшиттириб беҳаё ҳазилларини янада чўзарди.
Баъзан тўй-ҳашамларда сочида бир дона қора қолмаган кампирларнинг шох ташлаб ўйнашлари беҳаёларча кийинишларини кўриб ачиниб кетасан киши. Одобсиз катталар ҳар бир замонда ҳар доим ҳам учраб турган.
Мавлоно Жалолиддин Румийнинг маснавийсида бир ривоят келади: Бир куни мавлоно йўлда учраган бир попдан, сен улуғми ёки соқолинг улуғми, деб сўрабди.У соқолимдан йигирма ёш улуғман,дебди. Ҳазрати мавлоно унга, ўзингдан йигирма ёш кичик соқолинг оқарибди-ю, ўзинг ҳамон қора бўлиб юрибсан (ақлинг қоронғу)- деган экан.
Бу сўзнинг жозибасидан поп тавба қилиб мусулмон бўлган.
Муаййада Рахмон
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар