Сайт бўлимлари
“ОИЛАМ. УЗ” сайтига марҳабо!
- Подробности
- Бўлим: Долзарб мавзу
- Чиққан санаси: 06 Апрель 2013
- (Нашр қилинган санаси)
Оила – жамиятнинг мустаҳкам қўрғони, унинг барқарорлиги пойдеворидир. Оилада тотувлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат бўлмаса, жамиятда ҳеч қачон бахт-саодат ва хотиржамлик бўлмайди. Айниқса, оилавий қадриятлар қаттиқ синовга учраган ҳозирги замонимизда оиланинг аҳамияти ва қадри тобора ошиб боряпти.
“Оилам. уз” сайти ҳам оила муаммоларига, унинг миллий ва диний қадриятларига бағишланган ўзбек тилидаги ягона сайтдир. Ушбу сайт шу кунларда янгича шакл ва янгича мазмун билан бойитилган ҳолда ўқувчиларга тақдим этилди.
Мухлисларимизга шуни қувонч билан маълум қилмоқчимизки, эндиликда русийзабон ўқувчиларимиз учун ҳам сайтимизда алоҳида хизмати ишга тушди. У ҳам ўзбек тилидаги сайт каби асосан оилаларнинг маънавий-руҳий олами, оила тотувлиги муаммолари, фарзанд тарбияси, эр ва хотиннинг бурч-мажбуриятлари, рўзғор юритиш, замонавийлик, исломий таълим каби кенг мавзуларни қамраб олади.
Сайтимизнинг ҳар иккала қисми ҳам техник ва ташкилий жиҳатдан фойдаланишга қулайлиги, уларда оила ҳаётининг энг майда-чуйдаларигача қамраб олингани, алоҳида қидирув хизмати ташкил этилгани, ҳатто мухлисларнинг диди ва талабига қараб сайтларнинг рангларини ҳам алмаштириш имконияти борлиги билан бошқа сайтлардан фарқланади.
Сайтларимизга ташриф буюринг, ўзингизни қизиқтирган оилавий масалалар ҳақида мақола ва хабарларимиз билан танишинг, улар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашинг! Оилангиз бахтини камол топтириш йўлида биз билан доимий мулоқотда бўлинг! Сайтларда кўришгунча!
Абу Муслим
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 366 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар