1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Оила бошлиғи

“Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб — Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) уз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир” (Нисо, 34).

Аллоҳ эркакни оила бошлиғи этиб танлади, шу боис даражада уни аёлдан устун қилди.

“Эркаклар аёллардан бир даража устундирлар”.

Эркаклар оғир меҳнатларда ишлаб, оиласининг иссиқ-совуғидан доимо хабардор бўлиб туради, моддий томондан таъминлаб, нафақаларини беради, чет ҳужумлардан ҳимоя қилади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир ҳадисларида бундай деганлар: “Сизнинг ҳар бирингиз бошлиқ ва ҳар бирингиз қул остингиздагиларга жавобгарсиз”.

Эр оила бошлиғи, оиладаги мол-мулкнинг эгасидир. Ўзи меҳнат қилиб топган бу мулкдан эҳтиётлаб фойдаланишни аёлига ишониб топширади. Аёли ўзининг иффатини сақлаш билан бирга, эрининг мол-мулкини ҳам асрашга бурчли. Эркак оиланинг тинч-тотувлигини, бахт-саодатини, равнақини, гуллаб-яшнашини, фарзандларининг камолини ўйлаб, ҳар қандай оғир ишни бўйнига олади. Шунингдек, у оилани мустаҳкам ҳолда тутиб туришнинг барча чора-тадбирларини кўришга ҳам бурчлидир.

Иззатуллоҳ ЙЎЛДОШ
тайёрлади

Ҳозир сайтимизда 659 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ