1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Никоҳ кечасида ўқиладиган икки ракат намознинг аҳамияти

Никоҳ тўйи тугаб, ҳамма тарқалгач, келин-куёв, улар учун махсус тайёрлаб қўйилган хонага кириб кетишади. Албатта, уларнинг бу пайтда туядиган ҳис-туйғуларини ҳеч бир сўз билан таърифлаб бўлмайди. Келин-куёв ўша уйга киришлари биланоқ улардаги шодлик, кўтаринки кайфият ўрнини кучли ҳаяжон, баъзан эса қўрқув эгаллайди. Бу кўпроқ келинларда кузатилади. Унда кучли ҳаяжон, қалтираш пайдо бўлади. Куёв эса нима қилишини билмай довдираб қолади. Келиннинг бу ҳолатидан қўрқиб кетган куёв уни эртасигаёқ бирорта шифокорга ёки психологга кўрсатади. Куёв шифокорга келинга ҳали қўлини ҳам теккизмаганини, лекин негадир кучли ҳаяжони ҳали ҳам босилмаётганини айтади. Шифокор келиндаги бу ҳаяжонни кўргач, унинг миясида электр заряди ҳаддан ташқари кўпайиб кетганини айтади. Бунинг натижасида келиннинг хаёлида “Ҳозир куёв эшикни беркитиб олиб, мени нима қилар экан? Мен бунга қандай чидайман? Кимни ёрдамга чақираман? Аҳволим нима бўлади? Нега бу одам менга қўлини теккизади?” каби хавотирли саволлар айланади. Шифокор куёвга бу ҳол ўткинчилигини, келин янгича шароитга, янги бир дунёга кираётгани учун шундай аҳволга тушаётганини тушунтиради.
Эҳтимол, ҳамма куёвлар ҳам тўйнинг эртасигаёқ келинни шифокор кўригига олиб бормас, аммо никоҳ кечаси куни аксарият келинлар кучли ҳаяжонга тушиши ва уларни қўрқув эгаллаб олиши бор гап. Хўш, бу муаммони шифокор кўригига бормасдан ҳал қилса бўладими? 
Бугунги кунда унутилаёзган бир суннатни тирилтириш, уни ҳаётга татбиқ этиш билан бу муаммони осонгина ҳал қилса бўлади. У суннат келин-куёвнинг никоҳ кечасида икки ракат намоз ўқишлари ва намоздан сўнг дуо қилишларидир.
Аввало, куёв “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим” деб, ўнг оёқ билан салом бериб киради. Сўнгра келиннинг пешонасига қўлини қўйиб туриб, Пайғамбар алайҳиссалом ўргатган қуйидаги дуони ўқийди: “Аллоҳим, Сендан унинг яхшилигини ва Сен унга берган ахлоқнинг яхшисини сўрайман. Ҳамда Сендан унинг ёмонлигидан ва Сен унга берган ахлоқнинг ёмонидан паноҳ сўрайман”.
Дуодан сўнг икковлари биргаликда – куёв имом бўлиб, келин орқада иқтидо қилиб – икки ракаат намоз ўқишади. Мана шунда Аллоҳнинг мўжизаси рўй беради. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига мувофиқ икки ракат намоз ўқиб, бошларини саждага қўйишлари биланоқ уларнинг мияларида кўпайиб кетган электр зарядларидан ном-нишон қолмайди. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон бирингиз бирор аёлга уйланса, қўшилиш кечасида икки ракаат намоз ўқисин, келинга ҳам ортида икки ракаат намоз ўқишини айтсин. Албатта, Аллоҳ уйда яхшиликни пайдо қилувчидир” деганлар. Бу илоҳий, шаръий муолажадир. Бу бир суннатнинг улкан фойдасидир. Бу намоз ва дуолар сабабли, аввало, суннатга амал қилган бўладилар. Қолаверса, зарарли зарядлар, бадандаги умумий тарнглик йўқолади. Бунинг натижасида улардаги қўрқув ва ҳаяжон ўрнини хотиржамлик ва роҳат эгаллайди. Бунинг устига ўқийдиган намозлари улар учун ажр ва баракага, оилавий бахт-саодатга сабаб бўлади.

Нозимжон Ҳошимжон

Ҳозир сайтимизда 46 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ