1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Саудиялик талаба қизнинг ихтироси

Мазкур ихтиро бутун дунёда эшитиш қобилиятида нуқсони бўлган ногиронлар ҳаётини ўзгартириб юборишга қодир.

Қирол Сауд университети талабаси Ренад Ҳусайннинг ихтироси дунё бўйлаб 644 миллион кишини ташкил қиладиган эшитиш қобилияти бузилган одамларга автомобил бошқаришга ёрдам бера олади, хабар қилади Emirateswoman сайти.
Қирол Сауд университети тиббиёт факультети талабаси Ренад Ҳусайн кар одамларга автомобил бошқаришда ёрдам берадиган тизим ихтиро қилди – акустика датчиклари транспорт воситалари ташқарисидаги овозларни ўзгартириб, транспорт воситаси ичида жойлашган экранга ранг ва тасвирлар кўринишида юборади ва йўл топишга ёрдам беради. Ушбу ютуқ учун у 2020 йил дунёдаги энг яхши аёл ихтирочи сифатида Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Кубоги билан тақдирланди.
Бу Ренад Ҳусайннинг ютуқлари юқори баҳоланган биринчи ҳолат эмас. У 2019 йилда Малайзияда ўтказилган халқаро ихтиро ва инновациялар кўргазмасида олтин медални, шунингдек 2020 йилда дунёдаги энг яхши ихтиро учун Корея халқаро Олимпиадасида олтин мукофотни қўлга киритганди.
Саудиянинг Al Akhbariya TV каналига берган интервьюда Ҳусайн яқинда қилган ихтироси ҳақида гапириб, айрим мамлакатларда кар одамларга машина ҳайдаш тақиқланганини ва бу нарса унга ушбу муаммо ҳақида ўйланишга туртки бўлганини таъкидлади.
«Муаммонинг ечими шундаки, ташқаридаги овозларни ўзгартириб, уларни ҳайдовчига кар одам унинг ёрдамид атрофдаги овозларни идентификация қилиши мумкин бўлган экран орқали етказадиган акустика датчиклари топиш керак эди», – дейди ихтирочи.
«Кўпчилик эшитиш қобилияти бузилган одамлар саводсиз эканлиги сабабли мен датчиикларга ранг ва тасвирлар қўшдим. Бу хабар беришнинг энг тез усулидир», – қўшимча қилади Ренад.
Унинг таъидлашича, «бу ихтиро бутун дунё бўйлаб 644 миллионга яқин эшитиш қобилияти бузилган одамларга автомобил ҳайдаш имконини беради ва уларга овозларни кўриш орқали қабул қилиш учун имконият яратади», шунингдек, «эшитмайдиган одамлар ҳам, уларнинг атрофидагилар ҳам дуч келадиган рискларни камайтиради».
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг баҳолашича, 2050 йилга келиб дунёда 900 миллиондан ортиқ киши эшитиш бўйича ногирон ҳисобланади.

Ҳозир сайтимизда 436 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ