Сайт бўлимлари
Ҳиндистонда мусулмон аёллар маникюри ҳақида фатво эълон қилинди
- Подробности
- Бўлим: Хабарлар
- Чиққан санаси: 15 Ноябрь 2018
- (Нашр қилинган санаси)
Ҳиндистон ислом академияси Дорул-Улум Деобанд муслималарга тирноғида лак билан намоз ўқиш мумкин эмаслигини эслатди. Деобанд шайхлари Музаффарнагарда истиқомат қиладиган шахслардан бирининг сўровига жавобан тирноқларга лак қўйиш ҳақида фатво эълон қилди, деб хабар берди IslamNews.
У мусулмон аёлларнинг тирноғига лак қўйиши мумкинлиги, эркаклар ва аёлларнинг тирноғини ўстириб юришига рухсат берилгани ёки берилмагани масаласи билан қизиққанди.
Бу саволга жавобан Ҳиндистон илоҳиёт мутахассислари изоҳ бердики, таркибида ҳаром нарсалар бўлмаган тақдирда лакнинг ўзи тақиқланмаган, лекин тирноғига лак қўйилган муслима таҳорат қила олмайди – лак қоплами қўлнинг бу қисмига сув тегишига имкон бермайди. Шу сабабли намоздан олдин лакни ўчириб ташлаш керак.
Мусулмонлар бир кунда беш маҳал намоз ўқишини ҳисобга олган ҳолда, лак ва уни ўчириб ташлаш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг бу қадар кўп ишлатилиши соғлиққа зиён етказиши мумкин. Бундан ташқари, Деобанд олимларининг таъкидлашича, аёлларга ҳам, эркакларга ҳам тирноқ ўстириш мумкин эмас – тирноқларни камида ҳар 40 кунда олиб туриш лозим.
Сахаранпурлик Шайх Қори Саид Исҳоқ Гаура муслималарга лак ўрнига хинадан фойдаланиш – меҳенди расмлари чизишни тавсия қилди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ: “...Тирноққа лак суртиш ва уни таҳоратга таъсири тўғрисида гапирадиган бўлсак, агар ўша суртилган лак қалин бўлиб, таҳорат қилган пайтда асл тирноққа сув етишига тўсқинлик қиладиган бўлса, жоиз эмас. Яъни, бу ҳолда таҳоратда ювилиши лозим бўлган баданнинг бир қисмига сув етмай қолган ҳисобланади. Опа-сингилларимиз лак суртиш пайтида шу қоидани эсда тутишлари керак...” дегандилар.
Абу Муслим тайёрлади
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 632 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар