1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
Previous
Next
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ
  • Энг заиф уй

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Muslima.Uz

Айтилган сўз…

 Бу воқеани муҳандис биродарим Муҳиддин Мағзумов ҳикоя қилиб берган эди: «Қўшним Ҳакимжон ишдан қайтаётиб қаршисидан келаётган нуроний мўйсафидга «Ассалому алайкум!» дея салом берди. Аммо мўйсафид алик олмай индамай  ўтиб кетаверди. Ҳакимжоннинг жаҳли чиқди: «Вой-бў, яна мусулмонлик датўлқинво қилгани-чи… Оёғини гўр тортиб турибдию, саломга алик олишни билмаса! Ё бурни шунчалик кўтарилиб кетганми? Энди асло салом бермаганим бўлсин!». Жаҳли чиқиб тутоққан Ҳакимжон чолнинг орқасидан маломатларга кўмиб ташлади. Орадан кўп ўтмай Абдураҳмон ота бандаликни бажо келтирди. Ўшанда Рамазон ойининг даҳаси эди. Жаноза жумага тўғри келди. Тумонат одам йиғилди. Марҳумни сўнгги манзилга қўйиб келишди.

Одатга биноан Ҳакимжон ҳам эл қатори эртасига Абдураҳмон ота хонадонига татўлқинзия билдиргани борди. Отанинг эшик олдида қўл қовуштириб турган ўғилларига ҳамдардлик билдирди, сабр тилади. Отанинг тўнғич ўғли падари бузрукворининг қилиқ ва фазилатларини хотирлар экан, гап орасида шундай деб қистириб ўтди: «Кейинги вақтда отамизнинг қулоқлари анча оғирлашиб, унча-мунча гапни эшитмайдиган бўлиб қолган эдилар». Шу пайт лоп этиб Ҳакимжоннинг эсига кўнгилда доғ қолдирган ўша салом-алик воқеаси тушди. «Наҳотки Абдураҳмон ота ўшанда саломимни эшитмай ўтиб кетган бўлсалар?». Татўлқинзиядан кўнгли хижил бўлиб қайтган Ҳакимжон ҳасрат билан «Астағфируллоҳ» деб юборди. Аликсиз қолдирилган салом учун чолни билимсиз, нодон, кибрли кимсага чиқариб, маломат тошларини ноҳақ ёғдирганига надоматлар чекди. «Ахир кекса кишининг қулоғи оғирлашиб қолиши мумкин-ку, наҳот шунга ақлим етмаса?» деб ўзини анча койиди…
Иккинчи воқеага эса ўзим шоҳид бўлганман. Каттагина хонада илм аҳллари иштирокида мажлис бўлаётган эди. Шу пайт йигирма беш ёшлар чамасидаги, замонавий кийинган, бошяланг бир йигитча салом бериб кириб келди. Уни таниганлардан икки-уч қария ўрнидан туриб, йигитчани тўрга таклиф этди. У розилик бермай қуйига чўкди. Аммо тўрдагилар бунга рози бўлмай ёнларига  чорлайверишди. Шунда у ноилож улуғлар ёнидан жой олди. Бу воқеани кузатиб ўтирган ёнимдаги бир басавлат димоғдор амаки секингина тўнғиллаб қўйди: «Бу тирмизакка шунча ҳурмат нечун? Бунинг устига, шундоқ матўлқинракага бошяланг келгани-чи! Яна иззатталаблигига ўлайми?!». Йигитчани  танимаганим учун бирор этўлқинтироз билдиролмадим.
Мажлис тугаб, матўлқинраканинг улуғларидан бири «Қани, фалончи қори, бир тиловат қилиб беринг», деб қолди.  Йигитча чўкка тушганича, кўзларини юмган кўйи Қуртўлқинони карим оятларини шундай бир муҳаббат билан, қоидаларига риоя қилган ҳолда ажиб бир савт ила ўқиб бердики, ўтирганлардан икки-уч киши чидай олмай баралла такбир айтиб юборишди. Фотиҳадан сўнг қори йигит, ота-онаси ва устозларининг ҳаққига дуо қилинди. Боядан бери йигитчанинг ташқи қиёфасидану  одамларнинг унга муомаласидан энсаси қотиб ўтирган ёнимдаги бадқовоқ кишининг нафаси ичига тушиб кетди… 
Дарҳақиқат, инсон шошқалоқ. Ўзимиз билган-билмаган одамлар ҳақида, кўрган-кўрмаган воқеалар хусусида шошилинч ҳукмлар чиқарамиз. Бир биродаримиз дунё ташвишларига ғарқ бўлиб, бизни кўрмай ўтиб кетса, хулосамиз тайёр: «Намунча кеккайиб қопти, пули кўпайиб кетибди-да!».
Ёки  синглиси, рафиқаси билан машинада кетаётган дўстимиз ҳақида ёмон фикрга борамиз: «Бу чиройли аёл билан қандоқ танишдийкин?»
Ёхуд яхшилик матўлқинносида айтилган сўз ё қилинган ҳаракатдан дарров шубҳага борамиз: "Нега менга бунча меҳрибон бўлиб қолди, бир балоси бўлмасин тағин…»
Бирор дўстимизнинг кайфияти нохушроқ ҳолда сўрашганини кўриб, ундан душман ясаймиз: «Ўзи анчадан буён олақараш қилиб юрувди, гап бу ёқда экан-да»
Ёмон гумонларга бораверамиз, маломатлар қилаверамиз, гуноҳларни кўпайтираверамиз. Боринг, аслида шундай бўлганида ҳам, негадир яхши гумон қилмаймиз. «Шошиб, кўрмай ўтиб кетгандир?», демаймиз. «Синглисини олиб кетаётгандир», деб ўйламаймиз. «Менга бирор яхшиликни кўзлаётгандир», деган хаёлга бормаймиз. «Эҳтимол тоби йўқдир, шунга нохуш сўрашгандир», дея хулоса чиқармаймиз. 
Одамлар тўғрисида билиб-билмай ёмон гумонларга бориш энг аввало ўзингизга зарар: масала ойдинлашганида уялиб қолишингиз, батўлқинзан бир умр виждон азобида ўтишингиз бор. Қолаверса бу ҳаром иш ахлоқимизда ман қилинган. Жамиятни ёмон гумонлардан тозалаш, кишилар ўртасида ишонч ва бошқа инсоний муносабатларни мустаҳкамлаш учун виждонларимизни ёмон гумон, бирор киши ёки воқеа ҳақида шошқалоқлик билан, билиб-билмай хулоса чиқариш ифлослигидан тозалаб олишимиз керак бўлади.
Ҳақиқатан гумон, ғийбат, бировни ёмонлаш, одамлар ҳақида ёлғон-яшиқ сўзларни тарқатиб юриш, чақимчилик, беҳуда валақлаш каби иллатлар жамиятда парокандалик, безовталик, ишончсизлик, хусумат туғдириб қолмай, балки ўша гапларни оғзидан чиқарган кишига ҳам кўп заҳматлар, кулфатлар етказади. 
Батўлқинзан бехосдан оғзингиздан ўзга бир инсон ҳақида ёмон фикр чиқиб кетади ёки унинг бирор нуқсонини айтиб юборасиз. Ҳеч шубҳасиз, бу гапингиз айланиб-айланиб унинг қулоғига албатта етиб боради. Чунки олдингизда ҳайбаракаллачилик қилиб турганларнинг ўзи «холис хизмат» қилиб унга етказишади. У одам бу гапингиздан асло хурсанд бўлмайди. Қалбида сизга нисбатан нафрат ва адоват уйғонади. «Ҳап саними» деб муштига туфлаб қўяди. Бир куни боплаб ўч олишни кўнглига тугади. Сизнинг камчиликларингизни ҳамма ерда овоза қилишга киришади. Қарабсизки, кечагина ундан яқин дўст йўқ эди, бугун эса ундан маккорроқ душманингиз ҳам йўқ. Ўша бир оғиз ўйламай айтилган сўзнинг жабри-жафосини ҳали кўп йиллар тортишга тўғри келади.
Яхшиликлардан тўсувчи ҳамма нарсадан узлат қилиш ва итоатда юриш ажойиб бир даво бўлиб, қалб табиблари уни жуда муваффақият билан синаб кўришган. Шунинг учун бекорчи, танбал, ишсизлар суҳбатидан ҳазир бўлинг. Қаланғи-қасанғилар билан аралашиб юриш нафсониятга ва обрўга қарши уруш этўлқинлон қилиш ҳамда дунё тинчлиги ва руҳ хотиржамлигига  қарши хатарли таҳдиддир.  
Аммо яхши сўзлар, яхши ишлар бўлса майли, одамларга аралашавериш керак. Шунда вақтингизнинг зое бўлишидан, умрингизнинг беҳуда кетишидан, тилингизни ғийбатдан, қалбингизни безовталикдан, қулоғингизни уятсиз гаплардан, нафсингизни ёмон гумонлардан сақлаган бўласиз.  
Айниқса ғийбат инсонлар ўртасида ихтилоф, адоват ва душманлик уруғини сочадиган қабиҳ иллатдир. Бирор кишининг орқасидан гапириш, айбини топиш, ёмонлаш, бола-чақаси, хотини, хулқи, бойлиги, илми ва бошқа жиҳатлари ҳақида бемаза гапларни гапиришнинг барчаси ғийбат саналади.
Олимларнинг биридан сўрашибди: «Пайғамбаримиз даврларида қачон ғийбат қилинса, ёмон ҳид келаркан, ҳозир ҳар қанча ғийбат қилинса ҳам ҳеч билинмайди, сабаби нимада?» Олим бундай жавоб қилибди: «Ҳозир ҳамма ғийбатчи бўлиб кетган. Икки-уч одам йиғилди, дегунча ғийбат қизийди: қўшни қўшнини, ҳамкасблар бир-бирини ғийбат қилади. Илгари бу ярамас амал фақат аёлларга хос эди, энди эркаклар ҳам майдалашиб, улардан қолишмайдиган бўлиб кетган. Ғийбат ош-нонга айланиб қолгани сабабли ҳаммаёқ сасиб бўлган. Одамлар худди кўнчининг келинидай ўрганиб, ҳид сезмайдиган бўлиб қолишган. Ғийбатнинг уяси бўлишда чойхона билан масжиднинг фарқи қолмади». 
Ҳасан Басрийга: «Бир киши сени ғийбат қилди», деб айтишди. У дарҳол ғийбат қилган кишига бир товоқ хурмо юборди. У киши хурмони олган заҳоти Ҳасаннинг олдига етиб келди ва: «Мен сизни ғийбат қилган бўлсаму сиз менга бир товоқ хурмо юборибсиз, бунинг сабаби нима?» деди. Ҳасан Басрий унга: «Сен менга яхшилик юборган экансан, мен эвазига хурмо жўнатдим», деб жавоб қилди. Бундан англашиниладики, ғийбат уни қилинган одамга яхшилик, қилувчига эса зарар ва кулфат келтиради. Демак, сизни ҳам ғийбат қилишса, хафа бўлиб, асабингизни бузаверманг. Бундан ҳеч нарса ютқазмайсиз, аксинча яхшилик кўрасиз.
Тил югуриги бошга, деганларидек, инсон бўлар-бўлмас сўзлари билан бошига кўп ғавғолар келишига ўзи сабабчи бўлиб қолади. «Одам тили билан ҳайвондан устун, аммо тилдан ножоиз фойдаланса, ҳайвондан баттар», деган Сатўлқиндий Шерозий. Боболаримиз «Сўзлаганинг кумуш бўлса, жим турганинг олтиндир», дейишган. 
Абу Абдуллоҳ Рўдакийнинг «Кўпинча сўз айтиб бўлдим пушаймон, Айтмаган сўзимдан доимо шодмон» деган доно сатрлари бор. Сўзга ёлғон қўшиш, бировнинг иззат-нафсига тегадиган сўзларни сўзлаш кишига зарар етказмасдан қолмайди. Шунинг учун беҳуда сўзлар сўзлашдан тилингизни тийиб юрганингиз матўлқинқул. Беҳуда сўз яширин айбларни ошкор этади, душманларнинг қаҳр-ғазаб ва адоватини қўзғайди. 
Луқмони ҳакимдан: «Сиз бировнинг қоратанли чўпони эдингиз, энди улуғ даража эгаси бўлдингиз, нима нарса сизни бу улуғ мартабага кўтарди?», деб сўрашганида, у: «Доимо тўғри сўзладим, омонатга хиёнат қилмадим, матўлқинносиз, беҳуда сўзларни айтишдан чекиндим, мана шу уч хислат мени улуғ даражага кўтарди», деб жавоб қилган экан. Шайх Жунайд Бағдодий айтади: «Ёлғон сўзлаш, иғво, эзмалик, такаббурлик, чақимчилик кишининг обрўсини йўқотади». Бир донишманд шогирдларига шундай насиҳат қилган экан: Чақимчилик билан одамларни бир-бирига душман қилиб уруштириб юрган кимса энг ёмон, ярамас кишидир. Бирингиз иккинчингизнинг сўзини менга етказманг. Мен сизларнинг ҳузурингизга саломат ва роҳатдаги хотиржам қалб билан келишни истайман».
Омонликнинг асоси сукут сақлашдир. Оғизга келганни сўзлашнинг охири вой. Донишмандларнинг айтишларича, ҳамиша омонликда, саломат юришнинг шарти ўн нарсада экан, шундан тўққизтаси сукут қилишда ва биттаси одамлардан четланишда экан. Ҳазрати Али: «Сукут сақланг, унинг энг оз фойдаси омонликдир», деганлар. Бир киши Умар ибн Абдулазиздан: «Қачон гапирай?» деб сўради. Амир: «Жим бўлишни хоҳлаганингда», деб жавоб қилди. «Қачон жим бўлай?», деб сўради ўша киши. «Гапиришни хоҳлаганингда», деди Умар ибн Абдулазиз. 
 Хотиржам, руҳий фароғатда яшашни истайман, деган одам айниқса ўз сирини ҳаммага айтавермаслиги, дуч келганга ёрилавермаслиги лозим. Батўлқинзан арзимас сирингизни билиб олган ғанимларингиз ундан сизга қарши катта айбномалар тўқишлари ва улкан зарарларни етказишлари мумкин. 
Хожа Самандар Термизий айтади: «Кўп кишилар борки, улар ўз сирларини сақлай билмасликлари туфайли ҳалокатга дучор бўлишади». Али ибн Абу Толибнинг мана бу сўзларига этўлқинтибор беринг: «Ичимизда сақлар эканмиз, ҳар қандай сир бизнинг асиримиздир. Ошкор этган пайтимиздан бошлаб биз унинг асирига айланамиз». 
Американинг собиқ президентларидан бири: «Фақат уч кишигина сир сақлай олади, агар уларнинг иккитаси ўлган бўлса», деган. «Агар сирингни душманинг билмасин десанг, уни дўстингга ҳам айтма», деб насиҳат қилади Қобус. Яна бир файласуф: «Ўз сирини сақлаш – донишмандлик, бироқ буни бошқалардан кутиш – тентаклик», деган фикрни айтган. 
Ўзингиз беҳуда сўзларни айтишдан, чақимчилик, ғийбат, иғволарга аралашишдан четланган бўлсангиз-да уларни эшитишдан қочмасангиз, бу ҳам ҳаётингиздан хотиржамликни кетказади. Одамлар ҳақида тарқайдиган ғийбат, миш-миш, иғво гапларни эшитиш, уларга этўлқинтибор беришдан сақланинг. Акс ҳолда ўзингиз кутган матўлқиннавий саломатликка эриша олмайсиз.

Нафс хуружига қарши

Инсоннинг учта асосий душмани бор: дунё, шайтон ва нафс. Агар ана шу учала ғанимингиздан эҳтиёт бўлмасангиз, уларнинг фитналарига сергак турмасангиз, уларга қарши кураш очмасангиз, улар ҳаётингизни хароб, бағрингизни кабоб, руҳингизни бетоб қилади. Ҳою-ҳавасларни, нафс истакларини, хоҳиш-шаҳватларни тарк этиш орқалигина улардан ҳимояланилади.
 

Айниқса инсоннинг нафси уни ҳар кўйга солади, шаҳват пўртаналарига улоқтиради. Нафсининг айтганига кириб, хонумонидан ажрайди, ёвузлик ва жиноятларга қўл уради, ўзгаларга зулм қилади. Ва бу қилмишларининг азобини бир умрга тортади.
Бу улкан фожианинг кўламини ҳис этиш учун нафсингизнинг талабларига бир қулоқ солинг-а! Эрталаб уйқудан туришингиз билан у ғишавасини бошлайди: «Нонуштага сариёғ-пишлоқ, қази-қарта топиб келиш керак, тушлик қилиш учун фалон жойдаги машҳур ресторанга бориш лозим… Бошқалардан қаеринг кам, атрофингдаги батўлқинзиларнинг дастурхонида ажнабий ўлкалардан келтирилган увулдуруқ, ананас, кокос, пўртахол, форел балиғи каби нетўлқинматлар узилмасаю сеникида нон-шакардан бошқаси бўлмаса…Фалон дўконга зўр хорижий кийимлар келтирилибди, тугаб қолмасидан тезроқ югур…Сен ахир дунёга бир марта келасан, бошқаларга ўхшаб баланд уйлар қурмайсанми, учқур уловлар минмайсанми, дабдабали тўйлар қилмайсанми… Умр кўз очиб-юмгунча ўтиб кетади, ёшсан, келишгансан, пулинг бор, маишат қилмайсанми, гўзаллар даврасида  айшингни сурмайсанми, улфатлар билан базми жамшидлар уюштирмайсанми…» 
Нафснинг хуружи асло тўхтамайди, шаҳватларнинг васвасаси ҳеч қачон тугамайди. Агар жиндай бошвоғини қўйиб юборсангиз, у сизни шунақанги овораю сарсон, кунингизни хуфтон, рангингизни сомон, хулқингизни ёмон қилиб ташлайдики, кейин унинг чангалларидан қутилишингиз осон кечмайди. Нафсга қарши курашиш бежизга жиҳодга тенглаштирилмаган. 
Ўрта асрларнинг буюк мутафаккири Абу Ҳомид Ғаззолий бундай деган: «Қачон нафсингда дунё истакларига майл, гуноҳга рағбат уйғониб, кўп гапиришдан ширин татўлқинм туйсанг, ичингда нимадир жўш уриб, ҳаяжонлар оғушида ўзингдан кетсанг, бас, у ҳолда камтаомлик қиличини таҳажжуд ва камуйқулик қинидан суғуриб-яланғочла. Кейин вазминлик ва камгаплик қўлларидаги бу қилични дунёга майл, гуноҳга рағбат уйғотувчи шаҳватнинг бошига сол, токи зулм ва интиқомнинг бўйни узилсин. Шунда нафсинг дунёга меҳр туфайли туғиладиган кулфатлардан ва ўзга балолардан омонда бўлади. Нафсинг шаҳват зулматларидан покланади, офатлар кишанидан халос бўлади». 
Шайх Суфён Саврий айтади: «Нафсимдан кўра қийинроқ бирор нарсани муолажа қилмадим, бир марта фойдамга, бир марта зараримга бўлди». «Қаттиқ юганлашга ҳурковуч отдан кўра ҳам нафс муҳтожроқдир», деган Ҳасан Басрий. 
Нафсга қарши қандай курашиш мумкин? Бунга донолар бир неча тавсияларни айтишади. Яҳё ибн Муоз ар-Розий: «Риёзат қиличлари билан нафсингга қарши кураш», дейди. «Ким атўлқинзоларининг нафсоний орзуларига бўйин эгиб, уларни шод этган бўлса, бу – қалбига надомат ниҳолини ўтқазгани бўлади», деган Абу Яҳё ибн Варроқ. 
Умар Форуқ Сайдо ал-Жазарийнинг мана бундай сўзлари бор: «Нафс орзу-истаклари чексиздир. Нафс фақат ўзини ўйлайди. Ваҳоланки, нафс учун фойдали туюлган нарса инсон ва жамият учун зарар келтириши мумкин». Арасту ҳаким айтади: «Еб-ичишга етарли молу давлатга эга бўлган киши бундан ортиғини талаб қилмасин. Чунки унинг поёни йўқдир. Ортиқча талаб қилган киши жуда кўп фалокатларга дучор бўлади». 
Донишмандлардан бири бундай дейди: «Ким нафсга ўзини топширса, дунё меҳр-муҳаббатига асир бўлиб қолади, кибру ҳаво тузоғига илинади, шаҳватлар уни хоҳлаган тарафига тортади, қалбини яхшиликдан тўсади». Вуҳайб ибн Вирд айтадики: «Нон бўлатуриб, яна қўшимча егуликларни исташ шаҳватдир. Ким дунё шаҳватларини севса, хорликка тайёргарлик кўраверсин».
Нафсга қарши риёзат, ятўлқинни нетўлқинматлардан ўзни қайтариш билан кураш олиб бориладиган бўлса, риёзатнинг ўзига қандай эришилади? Фозилларнинг айтишича, тўрт ишда риёзат чекилади: таом, уйқу, сўз ва озорларга тоқат, чидашда. Ҳақиқатан нафсингиз истагига қарасангиз, у қанақанги таомларни кўз олдингизга келтирмайди, нималарни ейишга ундамайди! Овқатнинг сархилини излаш, турфа хилини қўмсаш сизни уни кўпроқ ейишга олиб боради. Кун сайин иштаҳангиз очилаверади, кўпроқ ейиш, танқисроқ таомларни яхши кўриш истаги ортаверади. 
Денгизчилардан бири Тинч океанида адашиб қолиб, йигирма бир кун сув ўртасида қолиб кетди. Тутқунликдан қутилиб, омонликка чиққанида, одамлар бу воқеадан олган энг катта  ибратингиз нимада бўлди, деб сўрашди. Шунда у: «Бу тажрибадан энг катта олган сабоғим шу бўлдики, киши ҳузурида ичишга яроқли чучук сув ва кифоя қилгудек таом бўлса, нолимоқнинг асло кераги йўқ экан», деб жавоб берди.
Донишмандлардан бири: «Ҳаётнинг барчаси луқма таом ва ичимлик сувдир, қолгани ортиқча нарсадир», деди.
Жонатан Свифт айтади: «Дунёдаги энг афзал табиблар бу доктор Парҳез, доктор Тинчлик ва доктор Шодлик бўлиб, тинчлик ва хурсандлик билан озгина таом тановул қилиш киши учун энг яхши шифодир». 
Абул Фарожнинг ҳикоя қилишича, биров қаттиқ нонни сувга ивитиб ҳузур қилиб еб ўтирган файласуфни кўриб, ҳайрон қолибди ва: «Қаттиқ нонни ҳам мазза қилиб ейиш мумкин эканми?» деб сўрабди. «Албатта. Мен фақат қаттиқ нон мазали бўлиб туюлгунига қадар нафсимни тийиб ўтираман», деб жавоб қилибди файласуф.
Таомни метўлқинёридан ортиқча истетўлқинмол қилиш асло фойда келтирмайди. Аксинча кўпгина кулфат ва йўқотишларга сабаб бўлади: кўп ейиш туфайли семириб кетасиз, фаоллигингиз сусаяди, меҳнатга тоқатингиз қолмайди, қон босими, юрак хуружи, қанд касаллиги каби турли хасталикларни орттириб оласиз, топган пулингизнинг катта қисми егуликлар сотиб олишга кетади ва ҳоказо. Нафсингизга бўйсуниб, кўп ухлайдиган бўлсангиз, бунинг ҳам беҳисоб зарар ва офатларини санаб ўтиш мумкин. Беҳуда сўзлаш, валақлаш билан вақтни совуришнинг кулфатлари ҳақида юқорида батафсил сўз юритганмиз. 
Булардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, таомни кам ейиш дунё муҳаббатини сўндиради. Кам уйқу ирода-истакларни тиниқлаштиради. Кам гапириш офатлардан асрайди. Инсонлар томонидан сизга озор етганида, ятўлқинни кимдир сизни ёмонласа, душманлик қилса, ҳақоратласа, молингизни зўрлик билан тортиб олса сабр қилсангиз, улардан жафо кўрганда ҳалимликни йўқотмасангиз, энг олий мақсадларингизга осонликча эришасиз. 
Нафснинг васвасалари инсонни ҳар мақомга солади. Унинг сўзига кириб, у гуноҳлар кўчасига кириб кетади, мақсадига эриша олмай қийноқ-азобларга учрайди, бошқаларнинг ютуғини, тўкин турмушини, бахту омадини кўролмай, қалбини ҳасад чирмайди. 
Одамларда ҳасад асосан ўзи эриша олмаган нарсага бошқаларнинг муваффақ бўлишини «ҳазм қилолмаслик»дан, кўролмасликдан пайдо бўлади. «Ўт-олов ўтинни егани каби, нафрат ва ҳасад яхшиликлардан бўлган савобни ейди, аччиқ сабир (алоэ) асални бузгани каби ҳасад иймонни бузади». Инсон учун ҳасаддан зарарлироқ нарса йўқ. Ҳасад қилинган кишига ҳали бирор зарар етмай туриб, ҳасад қилувчига туганмас ғам, сабабсиз мусибат, Яратганнинг ғазаби каби бир қанча уқубатлар етади. 
Ўзгаларнинг илмдаги муваффақияти, кимгадир мўл-кўл мол-дунё бериб қўйилгани, батўлқинзиларнинг иқтидори ва салоҳияти, ҳаётда омади чопгани, чиройли ва оқила аёлга уйлангани, бошқаларнинг уни ҳурматлашлари, борингки, қандай ютуқ ва зафарларга эришган бўлса, бари ҳасадгўйнинг ичини кемиради, уйқусини қочиради, нафратини қўзғайди, хусуматини оширади, соғлиғига хавф солади, ҳатто ҳасад қилган кишисига ёвуз душманга айлантиради. 
«Дунёда ҳасад ва гинадан оғирроқ ранж йўқ. Чунки ҳасадчи кимса одамларнинг шодлигидан пайваста ғам остида юради. Ўзгалар роҳатидан доимо заҳмат тортади», дейди Муҳаммад Ҳусайн. «Ҳасад балоси улкан фасодлар пайдо қилади. Чунки ҳасад бағоят жирканч хислатдир», деган Ҳусайн Воиз Кошифий. 
Атоқли қомусий олим Абу Райҳон Берунийнинг мана бу гапига этўлқинтибор қилинг: «Ҳасад билан ғазаб икки қанот бўлиб ҳаракатга келса, тоза ва чиройли ҳаётларни хира ва кудуратли қилиб юборади». Али ибн Абу Толиб дейдиларки, «Кимда-ким ғаразгўйлик жилови билан бир нарсага эришишга интилар экан, у шу истагига эриша олмайди, ҳатто ажали етмай ўлиб кетади». 
Атўлқинробийнинг бундай сўзи бор: «Мен ҳасадгўйдан кўра мазлумга ўхшаганроқ золимни кўрмадим. Чунки у сенинг олдингдаги нетўлқинматни ўзига нисбатан зулм, деб ҳисоблайверади». Қобус татўлқинлим берадики, «Агар азоб чекишни истамасанг, ҳасадгўй бўлма». «Ҳаммани рози қилишим мумкин, фақат нетўлқинматга ҳасад қилувчини рози қила олмайман. Чунки уни фақатгина нетўлқинматнинг кетиши рози қилади», дейди Муовия ибн Абу Суфён.   
Агар сиз чинакам руҳий сакинат ва ором-осойишни қўлга киритмоқчи бўлсангиз, нафсингиз туфайли келадиган хатарлардан огоҳ бўлинг, шаҳватларингизни пўлат арқонлар билан жиловлаб олинг, деймиз. Унинг васвасаларига учмай, ҳаётда камтар, ҳокисор, ҳашамлардан йироқда, бировларга тақлид қилмай, оддий турмуш кечиришга интилинг. Бунда ўзингиздан баланд мавқедаги одамларга эмас, ўзингиздан пастларга, сиздан кўра ночорроқ одамларга ибрат назари билан қаранг. Шунда нафс ва шайтон биргалашиб сизни йўлдан оздиришга уринганида ҳам ҳеч нарсага эриша олмайди.

Энг оғир йўқотиш

Бир китобда ушбу жумлаларни ўқиган эдим: «Фалак ва Ер тиним билмай айланар экан, инсонлар ҳолати ҳам енгиллик ва қийинчилик, бойлик ва камбағаллик, саломатлик ва хасталик, хурсандчилик ва маҳзунлик, машаққат ва роҳат орасида айланаверади. Ушбулар оқил кишиларга бир дарс, қалби борларга панду насиҳат, кўзи очиқларга ибратдир. Аммо ақл эгалари тафаккурдан, қалб соҳиблари шуурдан, кўз эгалари ибрат назаридан маҳрум бўлсалар, улар учун кеча ва кундузнинг алмашинуви ҳеч қандай матўлқинно касб этмайди».
Нақадар ибратомуз ва ҳикматли гап. Ҳақиқатан вақтнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти жуда улкан. Вақт ҳаётнинг бир лаҳзаси, тансиқ умр ўлчови. Аҳли донишлар вақтни энг қимматбаҳо нарсага тенглашган, бир соат, бир дақиқа вақтларини бекор кетказишса, аза тутишган, бойлигини йўқотган тижоратчидай довдираб қолишган.
Бизлар-чи? Вақтни беҳуда совуришда бизга етадигани йўқ. Қанчалаб қимматли соатларимизни кераксиз валақлашлар, ғийбат-иғво мажлислари, ўйин-кулги, эсноқ-мудроқлар билан ўтказиб юборамиз. Чойхоналарда эртадан-кечгача гап сотишиб ўтирган, бекорчиликдан нарда, қарта ўйнаётган кишилар орамизда йўқ дейсизми? Ишхоналарда қиматли вақтининг қадрига етмай осмонга қараб эснаб ўтирган, машғулот топа олмай бошқотирма ечаётган, компютер ўйинлари билан соатларини совураётган кишилар орамизда йўқ дейсизми? Транспорт ёки ватўлқиндалашган кишимизни соатлаб кутишлар бор, аммо негадир ана шу энди асло қайтиб келмайдиган бебаҳо вақтимизнинг бекор ўтаётганига ачинмайдиган бўлиб кетганмиз? 
Нега ана шундай пайтларда бирор фойдали машғулотни топиб олмаймиз? Нима учун бўш қолсак, китоб, газета-журнал ўқиб, билимимизни оширмаймиз, фикримизни кенгайтирмаймиз? Ёки бирор тилни ўрганиш учун луғат ёд олмаймиз? Ёхуд ўзимизнинг, борлиқнинг, махлуқотларнинг яратилиш ҳикмати ҳақида жиндай тафаккур қилмаймиз? Ё инсониятга фойда келтирадиган бирор кашфиёт, янгилик тўғрисида бош қотирмаймиз?
Ҳаёт ўтган кунлар эмас, балки эсда қолганларидир. Шунинг учун ҳар бир кунни, соатни, дақиқани эсда қоладиган қилиш, бесамар ўтказмаслик лозим. Бир донишманд бундай деган экан: «Сен ҳаётни севаман, дейсану аммо вақтнинг қадрига етмайсан. Ахир ҳаёт деган мато вақт ипларидан тўқилади-ку!». Файласуф Теофраст айтади: «Инсон бошига тушиши мумкин бўлган энг оғир йўқотиш вақтни бой беришдир».
Кунларимиз, соатларимиз эса оқар сувдай изига қайтмас бўлиб ўтиб кетяпти. Худди шу соатда жаҳоннинг қаеридадир бинолар тикланяпти, кашфиётлар ўйлаб топиляпти, илм мажлислари бўляпти, одамлар одамларга яхшилик қиляпти, йигит-қизлар турмуш қуришяпти, чақалоқлар туғиляпти, кимлардир фоний дунё билан хайрлашяпти, деҳқонлар инсонларга атаб нетўлқинмат парваришлашяпти, новвойлар нон ёпяпти, ҳунармандлар чиройли буюм ясаяпти. 
Аммо бизлар ҳеч нарса бўлмагандай, ҳеч нарса йўқотмаётгандай хотиржаммиз. Энг қимматли вақтимизни бой бераётганимиз билан асло ишимиз йўқ. Ваҳоланки, кечаги ёки бугунги кунимиз энди асло қайтиб келмайди. Вақтни сира тўхтатиб бўлмайди, соат милларини бир неча киши ҳаракат қилиб ҳам юргизмай қола олмайди. Ҳар бир сония ўз заволини топади, ҳар бир лаҳза барибир йўқлик қатўлқинрига кетади. 
Вақтини совурганлар икки дунё ноз-нетўлқинматларидан маҳрум бўлишади. Фақат уни фойдага алиштирганлар, ҳар лаҳзадан унумли фойдаланиб қолганларгина ютади. Ана шуларгина вақтнинг ҳисоб-китобида уялиб қолишмайди. Ҳасан Басрий айтадилар: «Ҳар бир тонги ёришадиган кун борки, инсон боласига бундай нидо қилади: «Мен янги яратилдим (имкониятингман), ишларингга шоҳидман, мендан фойдаланиб қол. Агар кетсам, қиёматга қадар келмайман». 
Қози Аҳмад Ғаффорий бундай деган: «Вақт кескир қиличдир, у ҳеч нарсага қарамай шартта ўтади-кетади. Сен эса вой-войлаганингча қолаверасан». 
Ҳақиқатан вақтдан учқурроқ, ундан тезроқ бошқа нарса йўқ. Айниқса умринг поёнига етиш чоғида у ҳаддан ташқари шиддат билан ўтиб кетади. Ҳеч нарсага улгура олмай қоласан, одам. Умрингизни хоҳ шоду-хуррамлик, хоҳ қайғу-алам ва машаққат билан ўтказинг, у учқур отлар каби кўз очиб-юмгунча манзилига етиб қолади. Шунинг учун мастўлқинуд-бахтиёр кунларимиз тезроқ ўтиб кетгандай, аксинча қайғу-ғурбатли кунларимиз секинроқ ва оғирроқ кечаётгандай туюлади. Аслида ундай эмас. Инсон қанчалик узоқ ва саодатли умр кечирмасин, тирикликнинг ниҳояси бўлмиш ўлим ҳаммасини йўққа чиқаради. 
Энг узоқ умр кўрган, минг ёшдан ўтиб вафот қилган пайғамбар Нуҳ алайҳиссаломдан: «Эй пайғамбарларнинг умрбоқийи, сиз дунёни қандай тушундингиз?» деб сўрашганида, у: «Дунё гўё бир ҳовлининг икки эшиги бўлиб, уларнинг биридан кирдиму бошқасидан чиқиб кетгандайман», деб жавоб берган экан. Яна минг йилча умр кўрган пайғамбарлардан бири: «Шу озгинагина умрга чайла қуриб вақтимни зое қилибман-а», дея надомат чеккан экан. 
Ҳозирги инсонлар эса мисоли дунёда мангу яшаб қоладигандай вақтлари билан ҳисоблашишмайди, ўнлаб йилларини серҳашам уйлар қуриш, дабдабали тўйлар қилиш, шунга ўхшаш фойдасиз амаллар йўлида қурбон қилиб юборишади. Ана шу совурилган вақтларининг юздан, мингдан бир улушини Аллоҳ буюрган савобли ишларга сарфлашга қизғанишади.
Ўтган вақт асло ортга қайтмайди, бир-бири билан алмашмайди ҳам. Агар бир ишни, юмушни режалаган бўлсангизу вақтида қила олмасангиз, демак бугунингизни бой бердингиз. Жуда кўп кексаларни кўрдик: «эссизгина умр-а, ёшлик йилларимни фойдали машғулотларга сарфламай, савобли, хайрли ишларни қилмай ўтказиб юборибман», деб афсус-нолага ғарқ бўлган. Жуда кўп инсонларни кўрдик: «қанийди умр бошқатдан берилганида манави хатоларимни, гуноҳларимни такрорламаган бўлар эдим», дея надомат оҳларига ўралашган. Айни пайтда жуда кўп ёшларни кўрдик: «ҳозир ёшман, вақт борида ўйнаб-кулиб қолай, ҳали олдинда қанча йиллар бор-ку», дея бепарволик булоқларидан сув ичиб юрган. Қанча инсонларни кўрдик: «ҳозир мол-дунё топиб олай, муҳташам уйлар қуриб олай, савобли ишларни нафақага чиққанда қиларман», дея ғафлат дарёсида сузган. 
Олмон мутафаккири Артур Шопенгауэрнинг ҳикматли сўзларига қулоқ солинг: «Ўртамиёна одам вақтни тез ўтказиш пайидан бўлади, истетўлқиндод эгаси эса ундан кўпроқ фойдаланиб қолишга уринади…Қарта ўйини ақлий инқирознинг яққол нишонасидир. Одамлар фикр алмашишга қурбилари етмаса, қарта ташлашади».
Вақтининг қадрига етмаганлар, уни беҳуда совурганлар вақтнинг ёлланма қотилларидир. Дунёнинг бир еридаги кишилар ҳар бир дақиқасининг ҳисобини юритиб, дунё ҳаётида хайрли, эзгу ишларга кўпроқ улгуриб қолишга тиришиб ётган бир пайтда дунёнинг бошқа бир бурчида кимлардир уни ҳавога совуриш, ҳар кунини қатл қилиш билан овора. Мол-дунёсини совурган одамни кечирса бўлар, аммо вақтини совурган кимсани асло кечириб бўлмас. Молини исроф қилган кишидан кўра бебаҳо вақтини исроф қилган киши жазога лойиқроқ. 
«Модомики, беғамлик ва ношудлик кўрсатилар экан, қулай фурсат қўлдан бой бериб қўйилади. Вақт ўтганидан кейин афсусланиш бефойда ва бематўлқиннидир», деган Муҳаммад Зоҳирий Самарқандий. «Энг афзал йиғи инсоннинг беҳуда ўтказган вақтларига ачиниб тўккан ёшларидир», дейди Аҳмад Ҳаворий. Яна бир атоқли шайх Абу Абдуллоҳ Мағрибий айтади: «Энг фазилатли иш – вақтларни мақсадга мувофиқ сарфлашдир». Яҳё ибн Муоз дейдики, «Вақтни беҳуда ўтказмаслик – ўлимдан ҳам қаттиқ». «Қуёшнинг ҳар ботишида бир парчадан камайишинг бор», деган Ҳасан Басрий.
«Эркак кишининг бекорчилиги ғафлатдир, аёл кишиники шаҳватдир», дейишган донишмандлар. Ҳақиқатан, эркак киши машғулотсиз қолса, умрини ғафлатда ўтказган бўлади, боқий дунё тадорикидан узилади, тансиқ йилларини бесамар ўтказиб, охири пушаймонлик ҳосилини йиғиб олади. Аёл киши бекорчи бўлиб қолса, Миср ҳокимининг хотини Зулайҳонинг Юсуф пайғамбарни севиб қолиб, уни ўз тузоғига тушириш учун турли макр-ҳийлалар ўйлаб топгани каби шаҳвоний истак-майлларига тутқун бўлиб қолади. 
«Бекорчидан Худо безор», деганларидай, вақтларининг қотилига айланган бекорчилар охир-оқибатда ҳаётларини заққумга айлантиришади, афсус-надоматлар чекишади. Аммо кеч бўлганида ҳеч нарса ёрдам беролмайди. Улуғ ҳаким Абу Али ибн Сино айтганидай, «Мен кўп жойларни кездим ва олам аҳволига қарадим. Унда ҳайронлик кафтини иягига тировчидан ёки пушаймонлик бармоғини тишлаб турувчидан бошқани кўрмадим».
Замон, вақт уч қисмдир: кеча, бугун, эрта. Ёки ўтмиш, ҳозир ва келажак. Вақтнинг қадрига етмайдиганлар, уни беҳуда совуриб, қотилига айланганлар ҳам учга бўлинишади. Ятўлқинни фақат ўтмиши билан яшайдиганлар, бугунги кунига ўралашиб қолганлар, келажак орзу-хаёллари билан кун кечирувчилар. Агар бунда ҳам мўтўлқинтадил йўл топиб олинмас экан, ё ҳаддан ошиб ёки ҳаддан пасайтириб юборилар экан, инсон ҳаётидаги хотиржамликни бой беради, кўзлаган мақсадларига эриша олмай, руҳий тушкунлик ва ғам-андуҳлар гирдобига тушади.
Инсонларнинг фақат кечаги кунлари билан яшайдиганлари бугунларини ёки умидли эрталарига бепарво бўлишади, буларни сезишмайди, этўлқинтибор қилишмайди. Бу ўтмиш уларнинг шахсий ўтмишими, оилалари, ажодлари, миллат ёки қавмларининг ўтмишими, уларга фарқи бўлмайди. Улар ҳамиша: «Биз аввалда бундай эдик, ажодларимиз мана бундай ишларни қилиб кетишган, биздан мана бундай олийнасаб кишилар етишиб чиққан, ота-боболаримиз бундай зотлар эди» қабилида ўз ўтмишлари билан фахрланиб, аждодлари орқасидан ғурурланиб юришаверади. Ўзлари эса бугунги кунларида ҳеч қандай манфаатли иш қилишмайди, инсонларга, жамиятга фойдалари тегмайди. 
Албатта ўтмишдаги улуғ инсонлар, номдор аждодлар билан, уларнинг эзгу ишлари билан фахрланиш, уларни эслаш ҳар қанча мақтовга сазовор иш. Аммо улардан ибрат олинмаса, уларнинг хайрли ишлари, йўллари давом эттирилмаса, уларга муносиб ворислар бўлинмаса, бунинг кимга кераги бор? Чириган суякка қараб: «Сен ўтмишда тирик жасад бўлгансан!» дейишдан нима наф?!
Ўтмишнинг ботилидан ҳақиқатини, залолатидан ҳидоятини ажратиб олмай, ота-боболари яшаб ўтган ҳаётнинг ўзигагина ёпишиб олиб, унга тақлид қилиб яшайдиганлар ҳам бор. Буларнинг ҳам тўғри йўлни топишлари шубҳали. Фақат ўтмиш билан яшаб, ўтмишда бой берилган нарсаларига ҳасрат чекиб, пушаймон бўлиб юрадиганлар ҳам бўлади. Уларнинг ҳасрат-надоматлари бир хил: «Эҳ, ўшанда буни қилмасам бўлар экан, эссизгина буни эртароқ қилганимда зўр бўларди, афсуски, бу нарсанинг моҳиятини илгарироқ билмаган эканман-а» ва ҳоказо. 
Бундай таассуфлар, нотўғри фикрлаш кишини руҳий тушкунлик либосига ўрайди, қалбида фойдасиз, асло оқлаб бўлмайдиган ғубор ва безовталиклар туғдиради, ҳаётини заҳарлайди, асабларини пармалайди, хулласи тинчгина турмушини издан чиқаради. Бежизга: «Йўқотилган ўтган вақт билан машғул бўлиш иккинчи бир вақтни бой беришдемакдир», дейилмаган.
Яна бир тоифа одамлар борки, улар фақат бугунлари билан яшашади. Ўтмишни, ундаги зафарларни, тарих саҳифаларида чуқур из қолдирган ажодларининг салоҳиятини тан олишмайди. Ёки бундайлар эртанги кундан умид қилишмайди, келажак ҳақида бутунлай бош қотиришмайди. Бу ҳам тўғри йўл эмас. Бу инсоннинг идрокини, дунёқарашини, иқтидорини жиловлайдиган, қобиққа ўраб қўядиган зарарли хислатлардандир. 
Ўтмишининг тушовига илиниб қолиб, ундан бошқасини тан олмайдиганлар ҳамда фақат бугуни, ҳозири билан яшаётганларга қарама-қарши ўлароқ ўзининг, халқининг, инсониятнинг тарихидан батамом юз ўгириб, ўтмишдан ибратланмай, фақат келажаккагина ёпишиб олган кимсалар бор. Уларнинг бу ҳолати ғулувга кетишдан, ҳақиқатни тан олмасликдан бошқа нарса эмас. 
Демак, вақт ва замон тушунчасида ўтмишимиздаги фойдали нарсалардан ибрат олиш, салоҳиятли аждодларнинг манфаатли ишларини давом эттириш, бугуннинг ҳаққига риоя қилиб, кундалик вазифаларга камарбаста бўлиш ва жамиятга, халққа фойда келтириш, келажакка тушкун назар билан қараб шумланмасдан, яхши кунлар, улкан ўзгаришлар умиди билан яшамоқ йўлларнинг энг тўғриси ва яхшисидир. Шундагина сиз билан биз чин инсонийлик бурчини чинакамига адо этган бўламиз. 

Муроса қилишни билинг

Кишилик жамиятида яшашга маҳкум экансиз, сиз хоҳлайсизми-йўқми, барибир ҳар куни ўнлаб турфа хил одамлар билан тўқнашишга, алоқа ўрнатишга, мулоқотга киришишга, олди-берди қилишга тўғри келади. Улар яхши ва ёмон, софдил ва ғирром, ҳақиқатгўй ва алдамчи, оқил ва аҳмоқ, ҳалим ва серғазаб, улфат ва ғаним бўлишади.
Сиз кимларгадир яхшилик қилмоқчи бўласиз, аммо ундан душманлик кўрасиз. Сиз кимдандир ўпкаланиб юрибсиз, аммо у сизга кутилмаганда содиқлик кўрсатади. Батўлқинзилар ҳақидаги илк таассуротларингиз алдамчи чиқиб қолади: олтин деганингиз жез экан, муттаҳам деб ўйлаганингиз мутлақо олийжаноб экан, ёрдам кутганингиз аро йўлда ташлаб кетади. 
Дунёдаги одамларнинг ана шундай турфа хил қилиб яратилганининг сиз билан биз билмайдиган сирлари, илоҳий ҳикматлари бор. Вазифа эса ҳамма билан муроса қилиш, ҳар бир инсоннинг қалбига йўл топа олиш, ёвузлик қилганга эзгулик билан жавоб қайтаришдан иборат.
Мана, ишхонангизда бўлган мажлисда бошлиғингиз кутилмаганда ҳе йўқ, бе йўқ, сизни роса танқид қилди, дейлик. Тўғри, касбдошларингиз даврасида шатўлқиннингизга айтилган туҳмат гапларни индамай эшитиб ўтириш оғир! Иззат-нафсингиз қаттиқ оғринади, юрагингиздаги чандиқ яна биттага кўпаяди. Бошлиққа нордонгина жавоб қайтариш қўлингиздан ҳам келарди. Лекин бу ҳам масаланинг тўғри ечими эмас, у жимгина эшитиб, индамай кета қолмайди. Барибир яна ўзингизга зарар: баҳона топиб ҳайфсан беради, мукофотингизни қирқади, ўсишингизни тўхтатиб қўяди, ёмонликка олса ишдан ҳайдашгача боради. Бундай ҳолатларда қандай йўл тутган матўлқинқул?
Ҳар бир кўргуликдан ҳикмат қидиринг, ҳар бир фожиадан яхшилик изланг. Бўлиб ўтаётган ҳодисага зийрак кўз билан боқинг: «Эҳтимол бошлиғимнинг ҳозирги кайфияти чатоқдир, асаби бузилгандир, балки у вазирликдан дакки эшитиб келгандир, аламини кимгадир сочиши керак-ку, ахир унинг гап эшитишида ҳаммамизнинг ҳам «ҳиссамиз» бор-да, раҳбар бўлиш осонми, иннайкейин ўзим ҳам кейинги пайтда ишга анча бепарво бўлиб кетдим, балки ўзим билмаган хатоларим кўпдир» каби тахмин-мулоҳазалар билан ўзингизни овутинг. Булар ҳам безовта қалбингизга, қақшаган асабингизга малҳам бўлолмаса, унда янада чуқурроқ фикрлашга ўтинг: «Бошга ҳар на келса бировданмас ўзингдан кўр, тақдиримда бугун дакки эшитиш ёзилган бўлгач, истасам ҳам, истамасам ҳам албатта унга рўпара бўлиш бор, қазога рози бўлмаслик оқил кишиларга хос нарса эмас, майли, бундан кейин топширилган ишга бунақа бепарво бўлмайман». 
Шунда ҳамма нарса ўз жойига келади. Бошлиқ ҳам ғазабидан тушган, сизнинг ҳам асабингиз жойида, ҳамкасблар ҳам виждон оғриғидан қутилиб қолишган, сизларни уриштирмоқчи бўлган «шайтоннинг бўйни узилиб тушган».
Икки баобрў дўст қуда-анда бўлишди. Икковларининг фарзандлари ҳам оилада ёлғиз улғайган эди. Табиийки, катта мансаблар эгаси, топиш-тутиши яхши бўлган икки биродар дилбандларини ҳеч нарсадан қисмай, айтганини муҳайё қилиб, па-палаб ўстиришган. Тўйдан беш-олти ой ўтмаёқ янги оила аҳиллигига дарз кета бошлади. Келин-куёв ёшликка бориб, бўлар-бўлмас ишлардан ғишава чиқара бошлашди, «деди-деди»лар кўпайиб кетди. 
Қудалардан ёши улуғи ва мансаби кичикроғи ҳаёт тажрибасига суянган ҳолда ёшларга панд-насиҳат қилиб, уларни муросага чорласа, келиннинг отаси эса ўз мавқе-мартабаси ва мол-дунёсининг ҳароратига маст бўлиб «қудасига ҳали кимлигини кўрсатиб қўйиши, қизини «хўрлаш»ларига йўл қўя олмаслиги» билан дўқ уриб, вазиятни баттар чигаллаштиради. Ҳатто «гап уқмас» қудасига татўлқинсир кўрсатиш учун унинг хонадонига бир неча бор маҳалла оқсоқолларини, дўстларини бошлаб бориб, «муҳокама қилиб» келди. Куёвини ҳузурига чорлаб, танбеҳ берди, қизини ажратиб олиш билан қўрқитди. 
Ваҳоланки, куёв бечора ичмас, чекмас, бузуқ ва гуноҳ ишлар билан шуғулланмас, бор айби хотинини йўлга солиш, ундан итоат кутиш эди, холос. Фарзанд ширин, иккови қуданинг хотиржамлиги, ҳаловати, фароғатига раҳна етди. Ўртада қизариб-бўзаришлар ҳам бўлиб ўтди. Ҳатто келиннинг оиласидагилар қудаларининг жанжаллашишдан қочаётганини, гап талашишлардан ўзини четга олаётганини, инсоний андишасини бошқа нарсага йўйишди: «Айби борки, ғиринг дея олмаяпти, йўқса айтмайдими ичидаги гапларини, шунчалик қўрқаркансан, ўғлингни йўлга солсанг ўласанми?». 
Катта қуданинг сабридан, «индамаслиги»дан бошқаларнинг бошига иш тушганини кўриб роҳатланадиган ғаламис кимсалар яйраб, гап-ғийбат бозорини қизитди. Икки қуданинг хонадони анча вақтгача ғам-алам ва ғурбат масканига айланди. Бир-бирларига хусуматлари кучайди, ўртадан парда кўтарилди.
Орадан ойлар ўтди. Ёшлар аста-секин турмуш деб аталган мураккаб жараённинг сир-асрорларини, талаб-қоидаларини англаб етишди, кўзлари очилди. Бир-бири билан синашта бўлиб, ҳаётлари маромига тушди. Бунинг ортидан қудалар ҳам «ярашиб» кетишди. Фақат ўртада йўқ ердан туғилган совуқчилик, юракларга тушган дарз қолди. «Вақт энг яхши табиб», деганларидай аста-секин дил яралари ҳам тузалиб кетди. Ҳозир икки хонадон атўлқинзоларидан аҳилроқ одам дунёда йўқ. 
Энди ўзимизга битта савол берайлик: мана шу машмашада катта қуда босиқлик қилмай, муроса йўлини тутмай қудасига ўхшаб қизиққонлик қилганида, обрў-мавқе талашганида, нафсониятини ўйлаганида охири нима билан тугар эди? Уруш-жанжаллар авжига чиққан, иккала оиладагилар бир-бирлари билан ёвлашган, асаблар таранглашган, соғлиқлар йўқотилган, ҳақорат-муштлашишлар, ҳатто судлашишгача борилган бўлар эди. Охири тоқатлар бардош бера олмай, келин-куёв ажрашиб кетган, ўртада туғилажак фарзанд ҳатто отасини кўрмай етимликда улғайган бўлур эди. Бундан энди кимга фойда бўлардию, кимга эса зарар?!
Одамлар билан муносабатларда сиз ҳамиша муроса йўлини тутинг, ҳар бир ноқулай ҳолатдан чиқиб кетиш йўлини қидиринг, ёмонликни эзгу мақсад сари буриб юборинг, ҳалимлик ва тавозетўлқин каби хислатларни намойиш қилинг. Кимдир сизга душманлик қилса, сиз унга ёрдамга шайланинг. Кимдир ғийбат қилса, сиз унга муҳаббатингизни билдиринг. Сўкканга қучоғингизни очинг. Шу йўл билан сиз уларнинг хусумат қиличларини синдирасиз, ғазаб оловларини ўчирасиз, қалбларидаги нафрат музларини эритиб юборасиз, қазиган чоҳларини ўзларига кўмдирасиз.
Қўшничилик муносабатларида ғаразлар, тушунмовчиликлар, машмашалар, хусуматлар, уриш-жанжаллар айниқса кўп учрайди. Арзимас сабаблар, таги йўқ гаплар туфайли кўп қўшнилар бир-биридан аразлаб юради, ғижиллашади, судлашишгача боришади. 
Ахлоқимиз талабларига кўра, қўшнилар билан яхши муомалада бўлишимиз, ёрдам ёки қарз сўраса беришимиз, касал бўлса ҳолидан хабар олишимиз, йўқлигида уйи ва оиласини ҳимоя қилишимиз, унга зарар ёки қийинчилик туғдирмаслигимиз керак. Туркистоннинг улуғ олими ва жамоат арбоби Алихонтўра Соғуний: «Бугун қўшнимиз ҳам овқат еяптими? Агар улар оч қолган бўлишса, бугун овқатимизни уларга беришимиз ёки уларнинг овқат топадиган кунларини кутишимиз керак», дер эканлар.
Ҳасан Басрий айтади: «Яхши қўшничилик қўшнига зарар беришдан тийилиш эмас, балки қўшни тарафидан келган зарарга сабр қилишдир». Маҳмуд Қошғарий эса: «Чиябўри қўшничиликка риоя қилиб қўшнисини емайди», деган. 
Бир танишим шундай ҳикоя қилади: «Инсончилик экан, бир куни ишдан келсам, уйда ёлғиз қолган фарзандлар бепарволик қилиб, пастдаги қўшниникига сув оқизиб юборишибди. Фалокат кўлами ҳақиқатан салмоқли: яқиндагина татўлқинмирдан чиққан деворларда сув изи, гиламлар ивиган, шифтнинг сувоғи кўчиб тушган, хонадон соҳибаси аламидан нуқул лабини тишлайди. Унинг ҳолатини тушундим. Дарров етказилган зарарнинг товонини тўлашга розилигимни билдирдим. Гиламларини кўплашиб ташқарига чиқариб ёйдик. Поллардаги сувни биргалашиб тозаладик. Хулласи, аламлар тарқади, муносабатлар изига тушди, ҳанузгача орамиздан қил ўтмайдиган аҳилмиз. Агар ўшанда осмондан келиб, «Нима бўпти, ҳамманинг бошида ҳам бор бу кўргулик, болаларга айтиб қўяман, энди сув оқизишмайди» деган гаплар билан асабини ўйнаганимда ўзимга бир умрли душман орттирган бўлардим».
«Қўрқув билмайин десанг, ёвузлик қилма», дейди Қобус. Хотиржам бўлиш учун эса қўрқмай яшаш лозим. Хулоса чиқадики, хотиржамлик ўзгаларга ёвузлик, ёмонлик қилмаслик булоқларидан сув ичар экан. Кимдир сизга ёмонлик қилади: йўлингизга ахлат тўкади, тарновини сизникига тўғрилаб қўяди,  бўлмағур иғво-фитналар уюштиради, ўзгаларга ёмонлайди. 
Бошқа биров ҳақингиздан уриб қолади, молингизни тортиб олади, кўзингизни бақрайтириб алдайди, қуруқ туҳмат қилади. Яна биттаси ютуғингизга кўз олайтиради, бахтингизни кўролмайди, асабингизни қақшатади. Ана шундай разолатлар қаршисида сиз ўзингизни қандай тутмоқчисиз? Сизга ёмонлик қилаётганлар билан бирма-бир урушиб чиқмоқчимисиз? Ёки аҳмоқликларига уларнинг усули билан «жавоб» қайтармоқчимисиз? Балки улардан қандай қилиб ўч олиш режаларини тузаётгандирсиз? Эҳтимол бундан тушкунликка тушиб, ўзингизни нотавон санаб, қайғуга ботгандирсиз, пинҳона азоб чекаётгандирсиз?
Буларнинг ҳаммасини муроса чуқурларига кўмиб ташланг, ҳалимлик сувларига оқизиб юборинг, оқиллик гулханларида ёндириб юборинг. Сиз ўша ғанимларингизга эзгулик, яхшилик билан жавоб қайтаринг. Машаққатига елка қўйиб юборинг. Ўқрайса табассум қилинг. Ғазабини сочса тавозетўлқин-ҳурмат кўрсатинг. Сизни ёмонласа сиз уни мақтанг. Ҳатто мушт туширса, «қўлингиз оғримадими» деб кўнгил сўраб қўйинг. 
Шунда сиз унинг қуролини синдирган, ниқобини тешган, датўлқинвосини йўққа чиқарган бўласиз. Энг асосийси, ўз асабингизни асраган, кайфиятингизни ҳимоялаган, соғлиғингизни ўйлаган бўласиз. Бунда асло ютқазмайсиз: иззатингиз хорланмайди, тилингиз қисилган бўлмайди, ҳақингиз кетмайди. Одамлар орасидаги обрўйингизга раҳна тушмайди ҳам. Улуғ ҳаким Абу Али ибн Сино айтганидай, «Инсон токи ўзини майда гап, ўчакиш, жанжал, шикоят, норозилик, оҳ-воҳлардан озод қилолмас экан, у ифлос ва пастлик табиатидан халос бўлолмайди». 
Дейлик, биров сизга зулм кўрсатди, асабингизни қақшатди, молингиз ва жонингизга тажовуз этди ёки одамлар орасида шарманда қилди. Бунга асло эзилманг, у билан олишишни ўйламанг. Ўч олиш режаларини тузиб, вақтингиз ва тоқатингизни совурманг. Ҳамма нарсани Яратганнинг Ўзига ҳавола қилинг, Ундан ёрдам сўранг. У ҳамма нарсани шундай ҳал қиладики, муаммони шундай жой-жойига тушириб қўядики, битмаган ишларни шундай битказадики, ўзингиз ҳам ҳайрон қоласиз. «Яхшиям олишиб юрмаганим, уялиб қоларканман, яхшиям қасд қилмаганим, бошқага жабр қилиб қўярканман», деб таскин-тасалли топасиз.
Ҳусайн Воиз Кошифий айтади: «Гўзал фетўлқинл-атворнинг нишонаси ўн нарсадир: биринчи нишонаси – яхшилик, иккинчиси – инсофли бўлиш, учинчи – бошқа одамдан айб қидирмаслик, тўртинчи – бирор кишида ножўя ҳаракат кўрса, уни яхши йўлга бошлаш, бешинчи – айбига иқрор бўлиб келганнинг узрини қабул қилиш, олтинчи – бошқалар машаққатини зиммага олиш, еттинчи – фақат ўз манфаатини кўзламаслик, саккизинчи – очиқ юзли, ширин сўзли бўлиш, ўнинчи – мулойимлик ва тавозетўлқин кўрсатиш». Ёки Абу Ҳомид Ғаззолий бундай деган: «Кишилардан ўзингга нисбатан қандай муомала кутсанг, уларга ўзинг ҳам худди шундай муомала қилгин». 
Одамлардан етган озорларга чидаш ва сабр қилиш, ёмонлик қилганларни кечира олиш ва улардан ўч олмаслик, ҳамиша ҳусни хулқ соҳиби бўлиш аждодларимиз шуҳратини оламга ёйган фазилатлардан бўлган. Тарихда бунга жуда мисол кўп. 
Абу Усмон ал-Хирий деган улуғ олим ва тасаввуф шайхини бир киши меҳмондорчиликка таклиф қилибди. Мезбон у кишининг хулқини синаб кўрмоқчи бўлган экан. Абу Усмон айтилган вақтда уникига борди. Уй эгаси йўлакдан қайтарди: «Ҳозир сизга мулозамат қилишга вақтим йўқ, бошқа пайтда келарсиз!». Абу Усмон қайтиб кетиш мақсадида энди узоқлашган ҳам эдики, уй соҳиби: «Қайтинг, эй устоз!», деб чақириб қолди. У киши қайтиб келди. Уйга яқинлашган эдики, мезбон яна ўша эски гапини қайтарди. Абу Усмон яна изига қайтди. Мезбон у кишини яна уйига меҳмондорчиликка чорлади, яна келса «Бошқа вақтда келарсиз», деб яна ноумид қайтариб юборди. Бу ҳол бир неча бор такрорланди, Абу Усмон келишдан  чарчамади, мезбон бирор баҳона топиб у кишини изига қайтаришдан эринмади. Бу муомаладан олим хафа ҳам бўлмади, бир туки ўзгармади ҳам. Шунда мезбон у кишини маҳкам қучоқлаб олди-да: «Кечиринг, устоз, мен сизни бир синаб кўрмоқчи эдим, хулқингиз мунчаям чиройли бўлмаса», деб узрхонлик қилди. Шунда Абу Усмон: «Сен менда кўрган нарса итнинг хулқидир, чунки ит чақирилса – келади, ҳайдалса – узоқлашади», деди.
Яна Абу Усмон бир куни кўчадан ўтиб кетаётса, устига катта бир идишдаги кулни ташлаб юборишибди. У киши отдан тушиб, дарров шукр саждасини қилибди, сўнг кийимларидаги чангни қоқиб индамай кета бошлабди. Одамлар «Ҳеч бўлмаса кул тўкканларни сўкиб қўймадингиз-а», дейишса, «Оловга ҳақли бўлган одам кул билан сулҳ тузса, ғазаб қилишнинг нима ҳожати бор», деб жавоб қилган экан. 
Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларига шогирд бўлган эди. Бир куни устоз уни сув келтиришга буюрди. У булоқдан кўзасига сув олаётганида бир отлиқ келиб, «отимни ҳуркитдинг» деган баҳонада Иброҳимни итариб юборди. Унинг кўзаси ерга тушиб синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.
– Нима бўлди, ўғлим? – сўради устоз.
– Булоқдан сув олаётсам бир отлиқ келиб итариб юборган эди, кўза қўлимдан тушиб синди.
– Кўзани синдирган одамга бирор нарса дедингми?
– Йўқ, ҳеч нарса дея олмадим.
– Бир оғиз ҳам гапирмадингми?
– Йўқ.
– Унда тез орқангга қайтиб, отлиққа бирор нарса деб кел.
Исмоил Фақируллоҳнинг бу буйруғи ҳаммани ҳайрон қилди. Иброҳим ноилож югуриб булоқ бошига борди. Отлиқ отини юваётган экан. Иброҳим анча тараддудланиб турди, аммо ҳеч нарса дея олмай ортига қайтди.
– Гапирдингми? – сўради устози.
– Йўқ. 
– Вақт ўтказмай югур, унга бирор ёмон гап айтиб кел.
Иброҳим яна югуриб булоқ бошига борди. Қараса, ўша отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди, у боши ёрилган, ўзи беҳуш эди. Бу ҳолатдан қўрқиб кетган Иброҳим устози ёнига чопди ва унга бўлган воқеани айтиб берди.
– Эҳ, ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинг. Унга бир оғиз ёмон сўз айтганингда балки бу ҳодиса рўй бермасмиди?! – деди устози. Шогирдларининг тушунмай ҳайронликда турганини кўрган устоз изоҳ берди:
– Бир киши зулм орқасидан бошқа бир кишини хафа қилса, йиғлатса, мазлум унга қарши ҳеч нарса қилмаса ёки қилолмаса, унинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг ҳақини олади. Кўзаси синган Иброҳим отлиққа ҳеч бўлмаганда «Нима қилиб қўйдинг» деганида отининг тепкисидан омон қолармиди…
Бир ривоятда келишича, тикувчи Абу Абдуллоҳнинг бир мажусий мижози бор эди. У нима кийим тиктирса ҳам ҳақига қалбаки дирҳам бериб кетар эди. Абу Абдуллоҳ дирҳамларни индамай олар, қалбакилигини билдирмас, қайтариб ҳам бермас эди. Бир куни у ўз юмушлари билан бошқа жойга кетса, батўлқинзи чокларини тиктиргани ўша мажусий келди. Устанинг йўқлигини кўриб, шогирдига иш буюрди. Буюртмаси битгач, ҳақига қалбаки дирҳам берди. Шогирд эса унинг қалбакилигини билиб қолиб, уни мажусийга қайтариб берди. Уста келганида бўлган воқеани унга сўзлаб берди. Шунда Абу Абдуллоҳ шогирдига: «Ёмон иш қилибсан, бу мажусий бир йилдан буён менга шундай муомала қилиб келади, мен эса сабр қиламан. Бошқа кишиларни ҳам қалбаки дирҳамлар билан алдаб қўймаслиги учун ундан пулларни олиб, қудуққа ташлаб юборар эдим», деди.
Атрофингиздаги одамлар билан ихтилофга бормаслик, уларни кечира билиш, узрини қабул қилиш, сизга озор етказишганида  уларга сабр қилиш хотиржам, осойишта ҳаётингизнинг гаровидир. Бир оғиз сўздан қолинг, ўч олиш деган ниятдаг қочинг, одамларнинг ёмонлигини яхшиликка йўйинг. Шундай ҳолатларда иззат-нафсингиз қийналмасин, юрагингиз сиқилмасин, обрўни бой бергандай бўлманг. Бунда асло ютқазмайсиз. Сизнинг шу йўл билан эришган хотиржамлигингизни ҳеч қандай пул ёки мол билан ўлчаб бўлмайди. Энг асосийси, ўзингиз жуда кўп кўнгилсизлик, фитна-хусуматларга чап берган, ҳаётингизни безаган бўласиз.

Одам ажрата оласизми?

Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Аслинг қандай бўлса, шундай кўрин, қандай кўринсанг, шундай бўл», деган ажойиб ҳикмати бор. Ҳақиқатан одам ўзлигидан ажраган, «мен»ини йўқотган куни инсонлигидан ҳам мосуво бўлади. Бировга тақлид қилиб яшаган, бировга ёқиш учун фетўлқинл-атворини батамом ўзгартиришга уринадиган, кўнглидаги гапни айтолмай тилёғламалик ёки иккиюзламачилик қиладиган одамларга ҳаётда жуда қийин бўлади.
Аммо инсонлар билан муомала-муносабатларда «менинг бўлганим шу, хоҳласанг ҳам, хоҳламасанг ҳам  кирдикорларимга, хурмача қилиқларимга чидайсан» қабилида йўл тутиш доимий ихтилофларга, ғижиллашишларга, хусуматларга ва бир-биридан кўнгил қолишларга олиб боради. Истайсизми-йўқми, фетўлқинл-атворингиздаги қусурларни тарбиялаш, табиатингиздаги хоҳиш-истак ва туғма майлларни вақтинча «ухлатиб туришга» тўғри келади. 
Гоҳо муроса учун қалбингизга қарши борасиз, виждон буюрганидан бироз чекинасиз, табиатингиздаги қайсарлик оловларини ўчирасиз. Акс ҳолда ҳеч ким билан муроса қилолмайдиган, келиша олмайдиган киши сифатида одамларга ёқмай қоласиз, сиз билан ҳеч ким муносабат қилмай қўяди ва бора-бора жамиятдан ажрайсиз. 
Кишилар жиддий ишларда ўзларини муносиб тутганлари ҳолда, майда ишларда асл қиёфаларини билдириб қўйишади. Атоқли воиз Ситсероннинг ажойиб гапи бор: «Доноларнинг иши ақл билан, фаҳмсизроқ кишиларники – тажриба билан, ғирт нодон одамларники –зарурат билан, ҳайвоннинг ҳатти-ҳаракати табиатан қилинади». 
Кўйлак танани кўрсатганидек, қилиқлар ҳам кишининг фетўлқинл-атворидан дарак беради. Бир файласуф ёзганидай, «Энг кичик, энг арзимас, энг сезилмас ишимизда ҳам бизнинг бутун табиатимиз, хулқимиз кўринади. Аҳмоқнинг кириб-чиқиши ҳам, ўтириб-туриши ҳам, сукут сақлаши ҳам, ҳаракатлари ҳам ҳеч қачон ақлли кишиникига ўхшамайди».
Мижоз, ятўлқинни руҳий фетўлқинл-атвор инсонларда тўрт хил бўлади. Ятўлқинни одамлар табиатига кўра қизиққон (холерик), хушчақчақ (сангвиник), оғир-вазмин (флегматик), ғамгин (меланхолик) бўлади. Лекин батўлқинзи одамлар буларнинг бирортасига ҳам тушмайди, уларда ана мижозларнинг ҳаммасидаги кўринишлардан бир улушдан бўлиши мумкин. Кишининг мижози унинг ҳатти-ҳаракатлари ва қилиқлари, имо-ишораси, ўзини тутиши, табиатининг ўта вазмин, босиқ ёки қизиққон бўлиши каби ҳолатларда намоён бўлади. 
Айтайлик, сиз яратилишингизга кўра, ўта бетоқат, бесаранжом, шошқалоқ, ҳамма нарсага тез киришиб, тез совуйдиган, бетгачопар ва серҳаракат одамсиз. Сиз билан битта хонада ишлайдиган ҳамкасбингиз ёки бирга йўлга чиққан сафардошингиз вазмин, бир гапини мулоҳаза билан айтадиган, ҳар бир қадамини ўйлаб босадиган сокин ва эҳтиёткор киши. Агар сиз унинг ана шу мижози (табиати-хислати) билан ҳисоблашмай, уни ўз қолипингизга солишга уринсангиз, ёки унинг бу фетўлқинл-атвори устидан куладиган бўлсангиз, биринчи кунларданоқ ораларингда чоҳ пайдо бўлади, у бора-бора кенгаяди, охири икковингиз ҳеч бўлмаганда яхшигина душманга айланасиз ва узилишиб кетасиз. 
Ёки аксинча у сизнинг табиатингиз хусусида шундай йўл тутадиган бўлса ҳам аҳвол бундан ўзгача бўлмайди. Шунинг учун кимдир билан узоқ вақт бирга бўлиш (масалан бир хонада ишлаш, эр-хотинлик, сафарда ёки ҳарбий хизматда бирга бўлиш, дўстлашиш)га тўғри келиб қолса, сиз ҳам ахлоқ-одобга тўғри келмайдиган хурмача қилиқларингизни, гап-сўзларингизни, «нотавон кўнгил истаклари»ни уйга ташлаб кетинг. Бордию шеригингиз одобсизлик орқасидан ана шундай «фазилат»ларини намойиш қилиб қолса, босиқлик ва кечирувчанлик истетўлқиндодингизни ишга солиб, унинг қилиқларини сезмасликка, камчиликларига этўлқинтибор қилмасликка урининг. Шунда ҳар икки томонга ҳам фойда бўлади, икки яқин киши ўртасидаги ишонч ва муҳаббат ришталари мустаҳкам боғланади. 
Одамларни ажрата билиш, муомала-муносабатларда уларнинг фетўлқинлига қараб иш тутиш учун уларнинг мижозини ўрганиш ҳам фойдадан холи бўлмайди. Келинг, буларни бирма-бир кўриб чиқайлик:
Қизиққон (холерик) мижозлилар тез ёниб, тез ўчадиган, ҳамиша қайнаб-тошиб турадиган, ҳаддан зиёд ҳаракатчан, руҳий ҳолати «Астробод ҳавосидай» бир кунда минг хил товланадиган, безовта ва жўшқин одамлар бўлишади. Улар ўта ҳиссиётли бўлишади. Кўпинча гапингизнинг ярмиданоқ сабрлари чидамай, нима демоқчилигингизни билишга қизиқиб кетишади. 
Бундай кишилар билан бир хонада, касбда ишлаш хийла мураккаб. Чунки улар ғайрат билан ҳовлиқиб, батўлқинзан эса қўрқа-писа ишга киришишади, ғайрат ва шижоат билан ишлашади, машаққатлардан унча чўчимай, осонликча енгиб ўтишади. Аммо ғайратлари тез совуйди, қанчалик тез ишга киришган бўлса, шунча тез ундан совуйди, бирданига узоқ вақтга «уйқу»га кетади. Қизиққонларда тушкунликка тушиш, ҳаётдан қониқмаслик устун туради. Бундай одамлар билан муомалада сал эҳтиёт бўлинг. Чунки улар ўзгалар билан муносабатда ўз-ҳис туйғуларини жиловлай олишмайди. Гапни ўйлаб ўтирмай, томдан тараша тушгандай қилиб гапиришади. Шунинг учун қизиққонлар бошқаларга баҳо беришда кўпинча янглишишади. Кўп ҳолларда ишхона ва оилаларда бундай одамлар уриш-жанжалларга, зиддиятли ҳолатларга сабабчи бўлиб қолишади. Уларнинг бетгачопарлиги, кўр-кўрона таваккал қилиши, сабрсизлиги, тез хафа бўлиб, тез унутиши туфайли қизиққонлар билан муомала қилиш қийин кечади.
Бу мижозга кирувчиларнинг суврати чизилса, қуйидаги «қиёфа» келиб чиққан бўлур эди: улар саботсиз, жаҳли тез чиқувчи, қизиққон, бетоқат ва беҳаловат, унча-бунча қийинчиликка ва етишмовчиликка чидамайдиган, кескин ва бетгачопар, аммо баҳс-тортишувларда ҳозиржавоб, журтўлқинатли ва ташаббускор, таваккалчи, ўзгаларга кек сақламайдиган ва ҳадиксирамайдиган, кайфияти бир хил турмайдиган, кескин ва тез ҳаракат қиладиган ҳамда топширилган ишни тезда уддалайдиган, янгиликларни бажонидил қабул қиладиган, аммо бир қарорга келишда иккиланиб қоладиган кишилардир.
Хушчақчақ ва вазмин (сангвиник) мижозлилар анча ёқимтой ва олийжаноб инсонлар бўлишади. Улар ҳар қандай жамоада ҳам одамлар билан тез тил топипиб, осон эл бўлиб кетишади. Улар ҳамма ишга тез мослашади, бироқ бир хил ишни узоқ вақт бажаришга тоқатлари етмайди. Хушчақчақлар ҳис-туйғуларини жиловлай билишади, янгича шаароитларга тез кўникади, улар яхшигина суҳбатдош бўлиши мумкин, чунки уларга ҳар қандай ётсираш бегона. 
Бундай мижозли кишилар сўзамол, тортинишни билмайдиган, гапирганда бурро, дона-дона қилиб, қўлларини қимирлатиб ёки матўлқинноли ишоралар билан сўзлайдиган бўлишади. Агар уларнинг қалбига йўл топа олсангиз ва ишлашлари учун етарли шароит яратиб берсангиз, улар тоғни талқон қилиб, ерни яксон қилиб ташлашлари мумкин. 
Бордию уларга бир хил, зерикарли, узоққа мўлжалланган иш топшириб қўйсангиз, роса хуноб қилган бўласиз. Ишларидан мутлақо совиб кетишади, бефарқ қарайдиган бўлишади. Сал баҳона топиб жуфтакни ростлаб қолишади. Бир қарашда ўта ҳиссиётли бўлиб кўринишса-да, туйғулари тез уйғониб, тез сўнади. Батўлқинзан умуман лоқайд, ҳиссиз одамга ҳам айланиб қолишлари мумкин. Уларнинг кайфияти тез-тез ўзгариб турса ҳам, барибир бу нарса яхши инсонлар бўлиб қолишига татўлқинсир кўрсатмайди.
Бундай кишиларнинг «қиёфа»сини бундай тасвирлаш мумкин: улар қувноқ, хушчақчақ, бир гапириб ўн куладиган, серҳаракат-ишчан, аммо бошлаган ишини охирига етказмайдиган, ўз қадрини яхши биладиган, янгиликларни тез пайқайдиган, бироқ қизиқиш ва иштиёқлари тез ўзгарадиган, тез хавотирга тушувчи, янги шароитга тезда мослашиб, топширилган ишларга  кириша оладиган, аммо хийла беқарор, бир хилликдан дарров зерикадиган, одамлар билан киришиб кетадиган ва кўнгилчан, кутилмаган ва қийин шароитларга ҳам тайёр тура оладиган, кайфияти доимо кўтаринки, бошига иш тушса, тезда ўзини ўнглаб олишга қодир, батўлқинзан юзаки ёндошиш ва рад этишга мойил кишилардир.
Оғир-босиқ (флегматик) мижозли кишилар одатда вазмин, камҳаракат, камгап бўлишади. Бир ишга киришмоқчи бўлишса, шошмай, «етти ўлчаб» иш тутишади, суст ҳаракат қилишади, бошлаган ишларини охиригача бир маромда, сабот-бардош билан, аммо эҳтиёт бўлиб етказишади. Уларда руҳий жараёнлар ҳам жуда секин кечади. 
Оғир-вазмин кишиларнинг ҳис-туйғулари бир хил ва сокин кечиши туфайли уларнинг кайфиятини бирданига англаб бўлмайди. Улар ўзаро муомалада босиқ, виқорли, ҳамма нарсага чуқур мулоҳаза билан қарайдиган, турғун кайфиятли бўлишади. Бундай кишиларга узоқ вақт совуққонлик ва вазминлик билан бажариладиган, сердиққат ва мастўлқинулиятли ишларни топширган матўлқинқул. Бордию уларни кўп ҳаракат ва тезкорлик билан бажариладиган, фаоллик талаб қиладиган юмушларга мажбурласангиз, ишингиз битмаслиги аниқ. Чунки улар тезда бундан зерикиб, ҳафсалалари пир бўлиб қолади.
Бундайларга мана бу татўлқинрифни бериш мумкин: улар қаттўлқиниятли ва синчков, сокин, сўлғин ва совуққон, эҳтиёткор ва сермулоҳаза, камгап, ортиқча гап-сўзни ёқтирмайдиган, ўзи оз ва сокин гапирадиган, кута олувчи, бошлаган ишини охирига етказувчи, жаҳли чиқса тезда боса оладиган, камҳаракат, кучини беҳуда сарфламай, ишни қаттўлқиний тартиблар асосида олиб борувчи, иштиёқларидан тийилишни биладиган, мақтов ёки танбеҳларга унча аҳамият бермайдиган, ишга секин киришиб, биридан иккинчисига қийинчилик билан ўтадиган, нотаниш шароитга кўникиши қийин кечадиган, ҳамма нарсада тартибни ёқтириб, ҳамма билан самимий, бирдай муомала қиладиган, ҳар қандай шароитда ўзини тута оладиган кишилардир.
Ғамгин ва тортинчоқ (меланхолик) мижозли одамлар беқарор, ўзгарувчан, камҳаракат, ўз кучига ишонмайдиган, уятчан ва ҳиссиётли бўлишади. Уларнинг ҳис-ҳаяжони ва туйғулари секин уйғонади, унча-мунчага жаҳли чиқмайди. Аммо ғазабга минса, «совиши» ҳам жуда қийин кечади, бунинг учун катта куч ва кўп вақт керак бўлади. Ғамгинлар сал нарсадан ранжиб қолишади. Хафагарчиликни кўнгилларига олиб, узоқ вақт эсдан чиқаришмайди, оғринганларини ҳатто юзларидан билиш мумкин. 
Бундайлар хийла одамови бўлишади, жимжитликни, ёлғизликни ёқтиришади. Янги танишган ёхуд бегона одамлар билан дарров тил топа олишмайди, суҳбатдан қочишади. Янги шароитга, нотаниш одамлар даврасига тушиб қолишса, ўзларини ноқулай ҳис қилишади. Шовқин-суронли давралар, турмушдаги янгиликлар,  ўрганган нарсаларидан ўзгаси безовта қилади, ҳаловатларини кетказади, руҳиятларини издан чиқариб юборади. Аммо кўниккан тинч ва осойишта шароитдаги ишларни қойилмақом қилиб бажаришади.
Бу каби одамларни таниб олиш  қийин эмас, қуйидаги «қиёфа»сидан ажратиб олса бўлади: улар уятчан ва тортинчоқ, доим янги шароитлар изловчи, лекин янги танишлари билан киришиб кета олмайдиган, ўз кучига ишонмайдиган, субутсиз, фақат ёлғизликда ўзини яхши ҳис этадиган, омадсизликдан тушкун ва паришон юрувчи, тез чарчаб, тез ўзини йўқотувчи, беихтиёр суҳбатдошининг фетўлқинл-атворига мослашадиган, тез-тез кўз ёши қилиб турувчи, ўзига ҳам, бошқаларга ҳам катта талаб қўядиган, шубҳа ва гумонсирашларга мойил, дардчил, кўнгли нозик, жаҳли дарров чиқадиган, ҳеч кимга сирини  очмайдиган, одамови, кўнгилчан, одамлардан меҳр, ҳамдардлик кутиб яшайдиган одамлардир. 
Сиз жамоат ичида кўп бўлишга, турли одамлар билан мулоқот ва муомала қилишга мажбур экансиз, уларнинг фетўлқинл-атворини, қизиқиш ва туйғуларини ҳам билишга, уларнинг мижозидаги яхши ва ёмон томонларини тушунишга, хулласи уларнинг кимлигини «таниб» олишга ҳам мажбурсиз. Чунки, бундай қилмасангиз, инсонлар билан муносабатларда кўзлаган мақсадингизга эриша олмайсиз. Улар билан яқинлашиш, ишларингизни битириш, кўнгилларини олиш ўрнига улар назаридан қолишингиз, ишончларига киролмай қийналишингиз, душманга айланишингиз, энг ёмони руҳий хотиржамликни ва фароғатингизни йўқотишингиз мумкин. Бу эса ҳаётингизни издан чиқариб юбориши ҳеч гап эмас!

Сўнгги сўз ўрнида…

Худди шу ерда мавзуимизга нуқта қўймоқчи эдик. Аммо бир нарса ҳақида айтиб ўтмасак, гапимиз чала қолгандай туюлаверди. Ҳаётдаги ҳар бир ҳолатда китобда келтирилган тавсиялар  асқотади, ёрдам беради, булар ҳамма безовталиклар, муаммолар ва изтиробларнинг ечими, деб фикр юритмаслик керак. Агар ҳар бир инсон турмушида  хотиржамлик, руҳий сакинат бўлишини, ором-фароғатда яшашни истасаю, аммо ўзи жамият атўлқинзоларининг манфаати, иззат-нафси, хулқ-атвори, мақом-мартабаси билан ҳисоблашмаса, ниятига эриша олмайди. 

Чунки инсонлар ўртасидаги муносабатлар, муомала-муноқашалар инсонларнинг ўзларига ўхшаган жуда мураккаб. Бу йўлда турли тушунмовчиликлар, хатолар, йўқотишлар, ихтилофлар келиб чиқиши табиий. Сиз билан бизнинг вазифамиз ҳар қандай шароит ёки ҳолатда ҳам тортишув-ихтилофга бормаслик, муроса ва келишиш йўлини тутиш, инсонлигимизни, мусулмонлигимизни унутмаслик, эл назаридан қолмасликдир. Шундагина чинакам хотиржамликни қўлга киритамиз, икки дунё саодатига эришамиз. Бу йўлда ҳаммангизга сабр-бардош, чиройли оқибат, эзгу туйғулар ёр бўлаверсин! 
Энди «Ўкинма» асарида келтирилган хотиржамлик ва руҳий фароғатга олиб борувчи тавсияларни ҳукмингизга ҳавола этиш билан сўзимизни якунлаймиз:
* Иймон ва яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.
* Илм ва матўлқинрифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйиш лозим, чунки китоб ўқиш ғамни кетказади. 
* Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, доимо яхшилик қилиб юринг, шунда қалбингиз шод бўлади.
* Шижоатли бўлинг, журтўлқинатсизлик ва қўрқоқликни тарк этинг. Шижоатли бўлиш қалбга роҳат бахш этади.
* Қалбингизни ҳасад, гина, ахлоқсизлик, ғирромлик каби барча иллатлардан покланг.
* Назар солиш, гапириш, қулоқ солиш, одамларга аралашиш, ейиш ва ичишда метўлқинёр бузилишига йўл қўйманг.
* Самарали ишларга банд бўлинг, шунда ғам-хафаликни унутасиз.
* Шу бугунги куннинг ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларингизни унутинг.
* Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ва шунга ўхшаш нарсаларда ўзингиздан пастроқдагиларга қаранг, шундайларга эргашинг.
* Эҳтимолнинг энг ёмонини чамалаб кўринг, кейин у нарса содир бўлса, ўша воқеага қараб муомала қилинг.
* Этўлқинтиборингизни қўрқинчли хаёллар ва ёмон фикрларга қаратманг, итоат эттирманг.
* Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг, чунки инсон умри жуда қисқадир.
* Нетўлқинматлар кетишидан, азоб-бало келишидан асло хавфсираманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.
* Муаммоларга табиий ҳажм беринг, ҳодисаларни катталаштириб юборманг.
* Фитна, тил бириктириш, бошқаларга қийинчилик етишини кутиб туришдан ўзингизни халос қилинг.
* Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки, ортиқча нарсалар билан яшаш ортиқча машғулотдир. Жисмнинг дабдабада бўлиши руҳ учун азобдир.
* Ҳузурингиздаги нетўлқинмат билан содир бўлган мусибат (уй ёниши, пул-бойлик йўқолиши каби) ларни чамалаб кўринг, шунда йўқотишдан кўра фойдани кўпроқ топасиз.
* Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиёни етади. Бу ҳақда ўйлаб, бош қотириб ўтирманг.
* Фикрларингизни тўғрилаб олинг, нетўлқинмат, муваффақият ва фазилат устида кўпроқ фикр юритинг.
* Бирор кишидан раҳмат кутиб ўтирманг, ҳеч кимнинг устида бу борада ҳаққингиз ҳам йўқ. Балки яхшиликни Аллоҳ розилиги учунгина бажаринг.
* Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режага машғул бўлиб, фикр юритинг.
* Ишингизни шу заҳоти бартараф қилишни ўрганинг, бугунги ишингизни эртага қолдирманг.
* Ўзингизга муносиб бўлган фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.
* Яқин ва узоқ кишиларингиз билан уларнинг фақат яхшиликларини кўриб муомала қилинг, айбларидан кўзингизни юминг.
* Бировларнинг хатоси, миш-мишлар, тойилишлар ва одамлар ҳақидаги хабарларга этўлқинтибор бераверманг.
* Пиёда юришга, спортга ва соғлигингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғ ақл бўлади.
* Агар тонг оттирсангиз кеч бўлишини кутманг, бордию кеч киргизсангиз тонгни кутманг.
* Мозийни унутинг, ўтган нарсага аҳамият бериш ва унинг устида бош қотириш аҳмоқлик ва жинниликдир. 
* Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг, шуни билингки, танқидлар қийматингизни ўлчовчи нарсадир.
* Ҳар бир иш, ҳамма нарса қазо ва қадар билан бўлади, шуни асло эсдан чиқарманг.
* Бирор кишидан раҳмат кутиб ўтирманг.
* Энг ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига ҳамиша шай туринг.
* Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.
* Мусибатлар кўзга малҳам ва қалбга қувватдир.
* Албатта қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор. 
* Ҳаёт бу нон, сув ва соя дегани. Булардан бошқасига аҳамият берманг. 
* Кўпинча қўрқилган нарсалар содир бўлмайди.
* Мусибатга учраганларда бизга намуна бордир.
* Жиддий ва самара берувчи ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.
* Миш-мишларни тарк қилинг ва шов-шувларни тасдиқламанг.
* Қасос олишга бўлган қизиқишингиз ва адоватингиз хусуматчингиз у ёқда қолиб фақат ўзингизнинг соғлигингизга зарар беради.
* Сизга етадиган барча мусибатлар гуноҳ-хатоларингизга эваздир.

Ҳозир сайтимизда 79 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ