1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
Previous
Next
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ
  • Энг заиф уй

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Muslima.Uz

Кўча тасодифларга тўла…ми?

Бир куни эрта тонгда бир юмуш билан кўчага чиқдим. Бекатда машина кутиб турсам, «Жигули»сини миниб, маҳалладошим келиб қолди. Мени ва бекатда турган яна бир кишини машинасига таклиф қилди. Миннатдор бўлиб чиқиб олдик. Бир чақиримча юрилгач, асосий кўча билан кесишувчи чорраҳага яқинлашдик. Нариги  йўлдан унча катта бўлмаган тезликда «Нексия» машинаси келар эди. Қоидага кўра маҳалладошим йўл бериб, уни ўтказиб юбориши керак. Лекин бундай бўлмади. Бизнинг «ҳай-ҳай»лашимизга қарамай, у катта тезликда чорраҳадан ўтиб кетмоқчи бўлди ва тўғри бориб «Нексия»нинг ён томонига қарсиллатиб солди.

Ҳаммаси кўз-очиб юмгунчалик фурсатда содир бўлган эди. Иккови ҳайдовчи машинадан тушиб, фалокат кўламини чамалашди, ҳақиқат талашиб, бироз ғижиллашишди. Суҳбат асносида шу нарса ойдинлашдики, иккала ҳайдовчи ҳам норози кайфиятда рулга ўтиришган. Маҳалладошимнинг кекса отаси қариндошникидаги тўйга олиб боришини илтимос қилган. Кеча ишдан кеч қайтган ва уйқуга унча тўймаган ўғилга бу илтимос малол келган. «Нексия» эса раҳбарий ташкилотлардан бирига қарашли хизмат машинаси бўлиб, бошлиқ пойтахтдан келган меҳмонни мусофирхонага жойлагач, ҳайдовчига унинг нонуштасига иссиқ патир ва қаймоқ олиб келишни буюрган. Ороми бузилган ҳайдовчи «каллаи саҳарлаб иссиқ нону қаймоққа бало борми», деб тўнғиллаганича рулга ўтирган. «Тасодиф»ни қарангки, бирорта зоғ ҳам бўлмаган кимсасиз йўлда икки норози ҳайдовчи тўқнашиб туришибди-да! Маҳалладошим умуман «Нексия»ни кўрмаганига қасам ичар, нариги ҳайдовчи эса «Мен «Жигули»ни кўргандим, чорраҳада тўхтаса керак» деган хаёлда ҳатто секинламабман ҳам» ўзини оқлар эди…
Ўша кунги бу кўнгилсиз воқеадан бир неча хулоса чиқариш мумкин. Илк хулоса шу бўладики, инсон эртанги куни уёқда турсин, бир соатдан сўнг, бир дақиқадан кейин, ҳатто бир сониядан сўнг бошига нима келишини билмайди. Агар билганида бирорта машина тугул, ҳатто йўловчи бўлмаган кимсасиз кенг кўчада икки машина асло тўқнашмаган бўлур эди. 
Иккинчидан, ҳар икки ҳайдовчи ҳам норози кайфиятда, ғазабини жиловлай олмаган ҳолда бўлган ва уларнинг бу «исёни» албатта жазосиз қолмаган. Учинчидан, русларнинг «кўча тасодифларга тўла» деган ҳикматига қарши ўлароқ, ҳамма «тасодиф»нинг ортида биз англамайдиган ва кўра билмайдиган ҳикмат, илоҳий ирода яширинган бўлади. Бу ҳолатни тушунмаган, тан олмаган одам ҳаётда қийналаверади, «омади чопавермайди», иши чаппасига кетаверади. 
 Айрим кишилар бошларига иш тушса ҳамма нарсадан нажот ахтаришадию, аммо ташвиш-балони юборган ва унинг ечимини ҳам берадиган Зотдан ёрдам кутишмайди. «Оила» илмий-амалий Маркази мацлумотларига кўра, 2005 йил шаҳар ва қишлоқ аҳолиси ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, «Ҳаётингизда чигал муаммоларга дуч келиб қолсангиз, кимга мурожаат қиласиз?» деб савол берилганида: шаҳар аҳолисининг 36,4 фоизи, қишлоқ аҳолисининг 33,2 фоизи ота-онасига, тегишли тарзда 14,3–26,7 фоизи турмуш ўртоғига, 11,5–9,2 фоизи адвокатга, 12,3–19,1 фоизи маҳаллага, 7,3–4,6 фоизи ҳокимият органларига, 5,7–3,0 фоизи дўстларига мурожаат қилишини, қолганлари эса ҳеч кимдан ёрдам кутмаслигини билдирган. Демак, бундан айрим инсонлар барча сабабларни келтириб чиқарувчи буюк Зотдан мадад кутишни ва сўрашни унутиб қўйишмаганмикин, деган хулоса келиб чиқади. 
Юқоридаги рақамлардан кўриниб турибдики, кўпчилик дунёдаги ҳар бир иш, махлуқотларнинг ҳар бир ҳаракати, содир бўладиган барча воқеа-ҳодисалар тақдири азал ҳукмига биноан содир бўлишини, борлиқдаги ҳамма нарсани қудратли Тангри бошқариб туришини унча англаб етмайди. Агар инсонлар бунга жиндай тафаккур кўзи, ибрат назари билан қарашганида барча воқеа-ҳодисалар аллақандай «тасодиф» маҳсули эмас, ғоят дақиқ ўлчов-мезонларга бўйсунган илоҳий амр туфайли рўй беришини тушунган бўлишар эди. 
Содир бўлиши тақдирингизга ёзиб қўйилган ҳодисани, бошингизга келадиган балони, амалга ошиши шарт бўлган ишни  Эгасидан ўзга ҳеч ким тўхтатиб қололмайди.  Инсон қанчалик қудратли ёки бадавлат бўлмасин, мушкулотининг чорасини тополмайди. 
Гоҳида бирор ишни бошламоқчи бўлсангиз, бирор жойга отланаётганингизда ёхуд кимдир бир сабаб билан ҳузурига чорласа, ҳеч юрагингиз чопмайди. Худди қандайдир кўринмас бир куч сизни бу ниятдан қайтармоқчи бўлаётганга ўхшайверади. Шу ишни амалга оширмаслик учун баҳоналар топа бошлайсиз. «Сира оёғим тортмаяпти-да» деб зорланасиз. Ҳеч нарсага парво қилмай ўша ишга киришсангиз, худди атайи қилингандай у албатта рўёбга чиқмайди. Бу ҳам майли-куя, оқибати сиз учун кўнгилсиз тугаши ҳам мумкин. Сафарга чиқсангиз, нимадир сабаб билан ярим йўлингиздан қайтасиз ёки бирор кўнгилсиз воқеага дучор бўласиз. Сиз истамаган киши билан учрашув ҳам сизга бирор яхшилик ёки тасалли келтирмайди. 
Бундай ҳолатларда нима қилиш лозим? Шу ишга оёғингиз тортмадими, кўнглингиз чопмадими, иложи бўлса ундан қайтинг. Агар бу қийин бўлса, сал кейинроққа суринг. Чунки сизни тутиб қолаётган нарса эҳтимол Аллоҳнинг кўринмас фаришталари  «қулоғингизга шивирлаб», сиз учун хайрли бўлмаган ишдан сизни қайтармоқчи бўлаётганидир? Ёки Унинг ўзи сизни катта бир фалокатдан, нохуш оқибатдан асраб қолиш учун қалбингизга илоҳий туйғу солгандир? 
Ҳар ҳолда дунёда ҳеч бир нарса бесабаб, беамр бўлмагани учун ички туйғуларнинг айтганига қулоқ солиб туриш  керак бўлади. Ҳаётда ана шундай пайтларда бепарволик ёки ҳафсаласизлик орқасидан «бор-э, нима бўлса бўлар» қабилида иш тутиб қўйиб, кейин пушаймонлик заҳрини ичиб, надомат тиғига учраб юрганларни кўп кўрдик.
Аммо бу ишда ғулуга кетиш, ҳаддан ошириб юбориш ва шумланишлар ёмон оқибатлар, афсус-надоматлар, кўнгилсиз натижаларга олиб бориши мумкин. Ҳамма ишдан, ҳар бир ҳолатдан ҳадиксирайверсангиз, ҳеч бир ишга юрагингиз чопмаса, катта ва хайрли ишларни бой берган, умрингизни бесамар ўтказиб юборган бўласиз. Бацзилар ана шундай шумланишлар туфайли ҳуркак, лоқайд, тортинчоқ ва фаолликдан қочадиган одамларга айланиб қолишади.
 Мулоҳаза учун эцтиборингизни яна бир фикрга қаратмоқчимиз: яхши биласизки, инсонлар касал бўлишдан ниҳоятда қўрқишади. Касал бўлмаслик учун турли парҳезлар, дармондорилар ахтаришади, бадантарбия, спорт, қуёш ва сув муолажалари каби тадбирларни ўйлаб топишади. Лекин барибир бир куни хасталикка чалинишади. Кўрган барча чоралари йўққа  чиқиб қолаверади. Қаҳва зарар қилдимикин, гўштни кўп еганимиз сабаб бўлдимикин, ҳаводаги микроб туфайлимикин, экологиянинг бузилгани касаллик чиқардимикин, елвизакда турганимиз оқибатимикин, дегандай ўнлаб баҳона-сабабларни топишгани ҳам фойда бермайди. 
Улар оддий бир ҳақиқатни тушунишмайди, тушунишса ҳам тан олишмайди. Касал бўлиш инсоннинг тақдирига ёзилганми, у хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам барибир хасталикка чалинади. Бежизга халқимиз «Дардни бергувчи ҳам, олгувчи ҳам Худонинг ўзи» деган ҳикматни айтмаган. 
Дарҳақиқат, дунёдаги ҳамма нарса Унинг хоҳиш-иродаси, ихтиёри билан содир бўлади, бир инсонга касаллик бериш ҳам, беморни тузатиш ҳам Ўзининг ихтиёрида. Микроб ва вируслар Яратганнинг кўзга кўринмас «аскарлари», Унинг иродасини амалга оширувчи хизматкорларидир. Энг митти ҳашарот ҳисобланган чивиннинг безгак касали тарқатиб, бутун бир армияни ҳалок қилгани ва тарих ғилдирагини бутунлай бошқа томонга буриб юборганини китобларда ўқиганмиз. 
Ёки «парранда тумови», «қорамол ўлати» каби балолар негадир шунча авайланса ҳам Ғарб ўлкаларига кириб борадию улар хароб ва ифлос санаган Африқода деярли йўқ. Негадир «па-па»лаб, тоза уйларда, тоза кийимларда, тоза овқатлар билан парваришланган боланинг боши касалдан чиқмайдию, чанг-тупроқ кўчаларда ярим яланғоч ўйнаётган бола қўлидаги нонни лойқа сувга оқизоқ қилиб еса-да дард ҳам урмайди.  
 Чин инсоний ахлоқдан, яхши фазилатлардан чекинилган, диёнат ва инсоф унутилган жойларда ҳам хотиржам ҳаёт фақат орзу бўлиб қолиши аниқ. Дунё ҳаётида вақти-вақти билан содир бўлиб турадиган турли бало-офатлар, фалокатлар ҳам айримлар ўйлаганидай, «табиат катаклизми», иқлимнинг ўзгариши, «парник эффекти» маҳсули эмас, балки инсонларни ҳушёр торттириш учун юборилган огоҳлантириш ишорасидир. 
Бунга ҳаётда мисоллар тўлиб-тошиб ётибди. Туркиядаги  шаҳарлардан бирида тўрт қаватли муҳташам тунги клуб бор эди. Унинг томидаги неон чироқларидан ясалган улкан реклама «Сизни ўзга оламларга олиб кетамиз», дея ишратга чорларди. 2001 йили бўлган зилзилада ана шу бинони чин мацнода ер ютди. Ёнидаги масжид ва мактабга, бошқа биноларга ҳеч қандай зарар етмагани ҳолда у томигача ерга кириб кетди. Унинг жимжимадор реклама лавҳаси ер билан баробар бўлиб қолган эди… 
Сайёҳлар кўп келадиган хориждаги бир шаҳарда уларга атаб фоҳишахона очишди. Шаҳар фозиллари ҳоким (мэр) ҳузурига кириб, бу ишнинг қабоҳат экани,  бу ахлоқсизлик туфайли Худонинг ғазабига дучор бўлиниши ҳақида огоҳлантиришди. Ҳоким уларни қолоқликда, ҳаётдан орқада қолганликда, сайёҳлик шаҳар хазинасига катта маблағ келтираётганини тушунмасликда айблаб, хонадан чиқариб юборди. Бир ҳафтадан сўнг содир бўлган кучли зилзила шаҳарни ер билан яксон қилди, анча одам ҳалок бўлди. «Тушунган» ҳоким афсусда қолгандир, деб ўйламанг. У зилзила бўлган куниёқ бола-чақасини олиб Оврўпага жуфтакни ростлаган эди.
Жанубий-шарқий Осиёнинг сайёҳлар учун ишлайдиган,  хорижликларнинг ҳар қандай беҳаёликларига йўл очиб қўйилган минтақаларида 2005 йили содир бўлган, юз минглаб кишининг ҳаётини олиб кетган кучли тўфон, зилзила ҳам ана шундай  огоҳлантиришдан бошқа нарса эмас. Буни бақувват, муҳташам мусофирхоналар, тунги ишратхоналар, дўкон ва томошахоналар ер билан яксон бўлгани ҳолда масжид-ибодатхоналар ҳеч нарса бўлмагандай бус-бутун қолгани ҳақидаги шоҳидлар гувоҳлиги исботлаб турибди. 
Масалан, Индонезияда 106 мингга яқин кишининг ҳаётига зомин бўлган тўфон чоғида деярли барча масжид омон қолган. Мутахассислар уларнинг вайрон бўлмаганига мустаҳкам қурилганини сабаб қилишган бўлса-да, масжидлар ёнидаги пишиқ-пухта қурилган кўп қаватли уйларни тўлқин ер билан яксон қилиб кетган. Худди шу ҳолат бошқа жойлардаги офатлар пайтида ҳам кузатилган эди. Чунки «Бу бало ва офатлар одамлар қилаётган гуноҳ-мацсиятларидан қайтишлари учун, улар қилган айрим гуноҳларининг жазосини торттириб қўйиш учундир».  
Улуғ донишмандлар башорат қилганидай, ўтган йигирманчи аср ҳам, янги бошлангани ҳам инсониятга тинчлик, хотиржамлик, осойишта турмуш олиб келолмади. Ўзларини умумбашарий маданиятнинг, фаровон ҳаётнинг, чинакам инсонпарварлик жамиятининг тимсоли санайдиган Ғарбда турмуш яхшилангани билан у ерлардаги разолат ва зулмлар, жиноят ва гуноҳлар туфайли одамлар хотиржам, хавф-хатарсиз, эртанги кунидан кўнгли тўқ ҳолатда турмуш кечира олмаяпти. Бунинг устига қилмишлари эвазига Худонинг шунақанги балоларига гирифтор бўлишяптики, тинч, осойишта кунлар тобора танқислашиб кетмоқда. 

Ризқ барибир келаверади

Инсонлар одатда кунлари яхши ўтмаслигидан, ризқлари камайиб ёки тўхтаб қолишидан, турмушлари ёмонлашувидан ва рўзғорларининг кемтик бўлишидан ҳамиша ҳадикда яшашади. Ҳамма ана шу кемтикликларни тўлдириш учун эртадан-кечгача зир югуради. Ҳаётини яхшилаш учун бутун билими, заковати, бойлиги, салоҳиятини сарфлайди. Бу йўлда ақл бовар қилмайдиган «тадбир»ларга, ҳийла-найрангларга ҳам боради. Оқибатда «ризқ ахтариб» руҳий хотиржамликдан, оилавий фароғатдан, мацнавий камолотдан маҳрум бўлади.  

Лекин ҳозиргача ҳеч ким бошпанасиз кўчада ҳам қолиб кетмаган. Ҳеч ким ризқи келмай қолиб очидан ўлмаган. Ҳеч ким одамлар олдига кийимсиз, яланғоч чиқмаган. Агар битта-яримта шундай ҳол юз берган бўлса, бунга аслида бошқа инсонлар ёки жамиятлар сабаб бўлган. Шунинг учун инсон хотиржам бўлиш, руҳий сакинатга эришиш учун ризқ масаласини яхшилаб тушуниб олиши керак.
«Ризқ-рўз» (кунлик ризқ) деганда инсон ва бошқа махлуқотларга Яратган томонидан уларнинг доимий манфаатланиши учун бериладиган емиш, ичимлик, кийим, маскан, шунингдек яхшиликка йўллаб қўйиш тушунилади. Ер юзида ўрмалаган нарса борки, у одамзодми, ҳайвон ва паррандами, ҳашарот ёки қурт-қумурсқами, ҳамма жонзотнинг ризқи бериб қўйилган. Ўтиб бўлмас чангалзорлару фақат қумдан иборат саҳроларда, тошдан иборат тоғдаю шимолий музликларда, ҳамма ерда ризқ топиш имкони бор. 
Жонзотлар ризқ қидириб, ҳар томонга зир югуриши ҳам, бир-бири билан ризқ талашиб қир-пичоқ бўлиши ҳам шарт эмас. Масалан, биз одатда жонсиз деб ўйлайдиган, аммо бошқа мавжудотлар каби тирик ҳолда яшнаб турган дарахтнинг «ҳаёти»ни кузатайлик. Унинг яшаши учун қуёш нури ва ҳарорати, сув, ҳаво, ўғит, мева тугиши учун гулларини чанглаш зарур бўлади. У бошқа махлуқларга ўхшаб учолмаса, юролмаса, суза олмаса бу нарсаларни қандай топади, деган савол туғилиши табиий. Аммо дарахт бу нарсаларни жойидан қимирламаса ҳам олаверади. Шундан кўриниб турибдики, инсонлардан фарқли ўлароқ барча жонзотлар ризқ талабида илоҳий туйғуга бўйсуниб, эртанинг ғамини асло ейишмайди.  
Ҳеч эцтибор берганмисиз: уйингизга уя қурган қалдирғоч инидаги палапонларини овқатлантириш учун кунига юзлаб марта ҳавога парвоз қилади. Унга кимдир емиш тайёрлаб турмаган, ёки фалон жойда ҳашарот кўп деб мацлумот ҳам бермаган. Ҳар гал у емиш излаш учун таваккал қилиб кўкка кўтарилади. Ва ҳар гал ноумид қайтмайди. Тумшуғида қандайдир луқма-емак бўлади. 
Капитан Кусто тасвирга туширган филмларни кўрган бўлсангиз, бу борадаги жуда кўп ажойиботларга, мўцжизаларга гувоҳ бўласиз. Уммонлар тубида  қимирламай ётган балиқлар ҳам ризқдан бенасиб бўлмайди. Улар рангини муҳитга мослаб, қумга кўмилиб индамай оғзини очиб ётади, ўйнаб юрган майда балиқлар ўзи билмаган ҳолда унинг оғзига кириб кетади. У фақат оғзини юмиб лиқ этиб ютишга ҳафсала қилади, холос. Кунига тонналаб емиш тановул этадиган улкан китларнинг ризқи асло камайиб қолмайди. Абадий музликларда овқат излаб юрган оқайиқлар ҳам ризқини топиб ейди, бақувват қўллари билан музни тешиб, сувдаги балиқ ва бошқа жонзотларни тутиб олади. 
Қиш уйқусига ҳозирлик кўраётган қўнғир айиқларнинг узоқ уйқу олдидан ёғ тўплаш учун «тадбири» ҳайратга солмай қолмайди. Улар дарёнинг бошланишида уруғ қўйиш учун денгиздан «йўлга чиққан» балиқларни кутиб, дарё бўйида соқчилик қилишади ва оқимга қарши сузиш учун баландга сакраётган балиқларни «оғиз очиб» кутиб олишади. Ёки уммон устида емиш излаб учиб юрган беҳисоб денгиз қушлари учун сувнинг энг тубидаги майда чавақларни сув устига ҳайдаб чиқариб берадиган «ақлли» балиқларга ким фармон бериши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? 
Филмлардан бирида Тинч океани ўртасидаги кичик оролда яшовчи аҳоли асосий емаги бўлган балиқ тобора камайиб кетаётгани, аҳвол ўзгармаса яқинда ушбу оролни тарк этажаклари ҳақида таассуф билан гапирди. Агар ўша оролликлар ўз ризқлари нимага боғлиқлигини билишганида, уммон тубида йигирма-ўттиз миллионлаб уруғ ташлайдиган балиқлар ҳам борлигини, махлуқларнинг ризқи-насибаси илоҳий қудрат ила бошқариб турилишини англаб етишганида бундай ваҳимага тушишмаган бўлур эди. Мана шу мисолларнинг ўзиёқ дунё ҳаётида ҳеч ким ризқсиз қолмаслигини исботлаб турибди. 
Инсондан бошқа махлуқотлар ризқ топиш учун жон ҳам куйдиришмайди, эртанги кун учун емиш сақлаб ўтиришмайди,  ғамлаганларини ўзлари билан кўтариб юришмайди. Улар «кунлик ризқ» қонунига амал қилиб, фақат бугунлари билан яшашади, ҳар куни Яратган албатта ризқ юборишини ботиний бир туйғу билан «сезиб» туришади.
Фақат махлуқларнинг энг олийи ва энг онглиси инсонгина ризқ келмай ёки тугаб қолишидан қўрқиб яшайди. Шунинг учун уни ҳафталарга, ойларга, йилларга етадиган қилиб ғамлайди. Илоҳий тацлимотлардан узоқда бўлган инсонлар эса дунё ҳаётини ризқ-рўз учун мунтазам кураш олиб боришдан иборат, деб тушунишади. Улар ризқни ўзимизнинг сацй-ҳаракатларимиз, елиб-югуришларимиз эвазига ёки фалончи акамнинг менга кўрсатган марҳамати туфайли қўлга киритяпмиз, деб ўйлашади. Ваҳоланки, ризқ инсонни худди ажали уни қувгандек қувиб юради. Бировнинг ризқи адашиб бошқаникига бориб қолмайди. Бирор киши ризқини тўла олмагунича бу дунё билан видолашмайди.
Якка хонага қамаб қўйилган бир маҳбус девор бурчига тўр тортган ўргимчакни кўриб қолиб: «Хонанинг ҳамма ёғи тош-девор бўлса, ташқарига игна сиққулик тешик бўлмаса, бу ўргимчак нима билан озуқланар экан?» деган ўйга борибди. У хаёлига ғарқ бўлиб ўтирганида турма назоратчиси эшикдаги туйнукчани очиб, маҳбусга аталган овқатни узатибди. Шу аснода аллақаёқдан бир пашша бўлмага учиб кирибди-да, тўғри бориб ўзини бояги ўргимчак тўрига урибди. Бу ҳодиса кейинча ҳам бир неча бор такрорланганини кузатган маҳбус ҳайратини яшира олмай, ризқнинг ҳар ерда ҳам келиб туришига амин бўлган экан. 
Тоғ чўққисининг устида ёки кимсасиз саҳрода қолиб кетган одам ҳам ризқдан бенасиб қолмайди. Бунга мисол тариқасида жуда кўп ривоятларни келтириш мумкин. Улардан бирида шундай ҳикоя қилинади: бир киши ризқ масаласидаги қарашлар исботига гувоҳ бўлиш учун кимсасиз саҳрога чиқиб кетибди. «Қани, ҳеч ким бўлмаган жойда ризқни кутиб ётай-чи, у қандоқ келаркин?» деган хаёлга борибди. Бир бута тагида ғужанак бўлиб қимирламай ётибди. Кеч бўлгач, унинг олдига бир гуруҳ одам келиб тушибди. Фаҳмлашича, улар карвонларни тунайдиган қароқчилар экан. Бояги одам нима бўлишини кутиб, индамай ётаверибди. Хулласи, қароқчилар аввал уни гапга солмоқчи бўлишибди. Индайвермагач, тилсиз-соқов киши бўлса керак деб ўйлашибди. Имо-ишораларига ҳам жавоб қилмагач, балки очликдан силласи қуриб, гапиришга мажоли ҳам қолмагандир, деб ўйлаб унинг оғзини йириб, овқат қуйиб, ризқини едиришган экан. 
Иброҳим Адҳам Балх ўлкасининг подшоҳи эди. Унга беҳисоб шон-шуҳрат, амал-мартаба, мол-давлат берилган эди. Ризқи мўл эди. Бир куни у овга чиқди. Ов қилаётиб маҳрамларидан узоқлашиб кетди. Юравериб қорни очди. Халтасидан нон-сув олиб дастурхон ёзди. Шу пайт бир қарға учиб келди-да, дастурхондаги бурда нонни кўтариб қочди. Иброҳим Адҳам қарғанинг бу сурбетлигига чидолмай ортидан от солиб қува кетди. Қарға  баланд тоғ чўққиси сари учди. Подшоҳ ўша томонга отини бурди. Қарға учиб-қўниб қочаверди, отлиқ шоҳ қуваверди. Ниҳоят юксак қоялардан бирида қарға ерга қўнди. От солиб етиб борган шоҳ қарасаки, қарға ерда оёқ-қўли боғлиқ бир одамнинг олдига бориб тушибди. Бояги бурда нонни майдалаб унга едиряпти. Бу ҳолдан таажжубда қолган Иброҳим Адҳам отдан тушиб, у одамни саволга тутди:
– Эй инсон, сен кимсан? Не ҳолки, бунда оёқ-қўлинг боғлиқ ётибсан?
– Мен бир бадавлат савдогар эдим. Баттол қароқчилар йўлда мени тунаб, бутун бойлигимни тортиб олишди. Ўзимни эса оёқ-қўлимни боғлаб, мана шу кимсасиз чўққига ташлаб кетишди. Иложсиз, имконсиз Аллоҳнинг тақдирига кўниб қолавердим. Унинг қудратини қарангки, тутқунликнинг иккинчи куни очлик ва ташналикдан бемажол ётсам, олдимга бир қарға келиб қўнди. Оғзида бурда нон. Уни майдалаб, оғзимга сола бошлади. Нафсим ором олди. Кейин қарға бир парча латтани оғзимга қўйиб кетди. Уни шимиб ётиб ташналигимни қондирдим. Бир неча кунки, Аллоҳ қарға воситасида ризқимни етказиб турибди. Бу воқеадан тацсирланган подшоҳ салтанатдан совуди, дунё молидан кўнгли қолди. Саройни, мол-дунёни тарк этиб, сўфийликни афзал кўрди, шоҳлик либосини дарвешлик хирқасига алмаштириб юборди…
Мана бу воқеага ўзим шоҳидман: бир гуруҳ танишлар билан Намангандан Тошкентга самолётда учаётган эдик. Пойтахтда юмушларимиз кўплигидан вақтни тежаш учун бироз тамадди қилиб олмоқчи бўлиб, емакхонага кирдик. Дастурхон устида бир шеригимизнинг томоғига нон увоғи ўрнашиб қолди шекилли, кетма-кет ўқчиқ, йўтал тутди. Устидан нон еди, чой ҳам ичирдик, фойдаси бўлмади. Томоғи қичиб, безовталаниб, ҳатто кўзларидан ёш чиқиб кетди. Тошкентга етиб келдик. Самолёт зинасидан тушаётганимизда бояги шеригимиз кетма-кет акса уриб юборди. Уч юз чақирим нарида тиқилиб қолган увоқ унинг оғзидан бир неча қадам нарига отилиб кетди. Шу пайт аллақаердан бир чумчуқ пириллаб учиб келди-да, ерга тушган увоқни еб кетди. Шеригимиз таажжубини яшира олмай: «Шу чумчуқнинг ризқи экан, юта олмай нақ Намангандан томоғимда кўтариб келибман-а!» деб юборди. 
Унда нега одамлар ато этиб қўйилган ризққа қаноат қилмай ўзларини ҳар тарафга уришади? Фақат ҳалол йўл билан, касб-ҳунар орқасидан тирикчилик ўтказишга буюриб қўйилганига қарамай, ҳаром йўллардан ризқ излашади? Ўзгаларни алдашади, ҳақига хиёнат қилишади, алдов ва зулм билан мол-мулкини тортиб олишади, ёмон молларини алдаб сотишади, тарозидан уриб қолишади, судхўрлик қилишади, пора олиб-беришади, ҳаром нарсалар олди-сотдиси билан шуғулланишади. 
Яна берилган ризққа рози бўлмай, аҳли-аёлини ташлаб ўзга юртларга ризқ ахтариб кетишади. У ерларда иймонларига, эцтиқодларига, ибодатларига, миллий асосларига завол етаётганига ҳам парво қилишмайди (Жанубий Кореяга ишлашга кетган ўзбек йигитларидан бир нечаси яқинда насроний динига кирганини афсус билан сўзлаб беришди). Агар уларни очлик, муҳтожлик иссиқ ўринларидан ҳайдаб чиқарганида ҳолатларини тушунса бўларди. Асосан орзу-ҳавас, ҳавойи нафс, «бошқаларга ўхшаб яхши яшаш» васвасасига учиб, ўзга юртларда хор бўлиб юришибди.
Шу ўринда бир латифа эсга тушиб қолди: Африкадаги бир қора танли одам апелсин дарахти тагида маза қилиб дам олиб ётган экан. Бир америкалик сайёҳ унга яқинлашиб: «Ҳўв биродар, бу ерда бекор чўзилиб ётмай, анави пишиб ётган апелсинларни териб олсанг бўлмайдими?» деб сўрабди. «Хўш, тердим ҳам дейлик, кейин нима қиламан?» дебди қоратанли. «Уни яшикларга жойлаб, америкаликларга ёки бошқа ўлкаларга сотардинг», дебди сайёҳ. «Хўп, сотдим ҳам дейлик, сўнг нима қиламан», сўрабди қоратанли. «Кўпгина пул топардинг», дебди сайёҳ. «Уни нима қиламан», сўрабди қоратанли. «Мазза қилиб яшардинг», дебди сайёҳ. «Нима, сенингча ҳозир маза қилмаяпманми?», сўрабди занжи. 
Ҳақиқатан, инсон қанча елиб-югурмасин, ўзини ҳар кўйга солмасин, белгиланган кунини кўради, аталган ризқини ейди. Ундан бир дақиқа ҳам, бир мисқол ҳам ортиқ ёки кам бўлмайди.
Нафс инсоннинг ўзлигидир. Нафсига қул бўлган одам фақат ўз роҳатини, осойишини, кайфу сафосини ва манфаатларини ўйлайдиган бўлиб қолади. Ана шу нафс кўйида бошқалар билан олишади, ўзига беҳисоб душманлар орттиради, ўзгаларга ёмонлик, зулм қилишдан қайтмайди. Яратганнинг ўлчов ва чегараларини бузиб, инсониятга хиёнатлар қилади ва охири разолат йўлини тутади.
Яна бир мулоҳаза: инсонларнинг ризқ талабида елиб-югуришлари, ҳаракатга тушишлари, интилишлари, орзулар қилишлари табиий бир ҳолат. Чунки Аллоҳ ризқни яшириб қўйган. Бу эса инсоният тараққиётига, жамият равнақига хизмат қилади. Агар ризқ қаердан, қачон, қанча келиши мацлум бўлиб қолса, инсонлар танбаллик билан тўшакларидан турмай ризқ келишини пойлаб ётган бўлишар эди. 

Ўтган ишга салавот

Одамлар одатда хаёлпараст, тацсирланувчи бўлишади. Бўш қолди дегунча,  кеча ёки аввалроқ ҳаётида содир бўлган воқеа-ҳодисаларни таҳлил-сарҳисоб этишаверади. «Манави ишни қилмаганимда яхши бўлармиди, фалон жойга борганимда фойдаси тегармиди», деган ўй-фикрларга боришаверади. Гоҳида юмушлари битмаганидан, кўзлаган режалари амалга ошмаганидан куйиниб, афсус-надоматлар чекишади. Ана шундай афсуслар, норозиликлар бора-бора тўпланиб катталашади, кайфиятларини бузади, юракларини сиқади, қалбларида тузалмас ярага айланади, кунларини зулмат қилади, ҳаётларидан файзни кетказади.

Энди дўппини ёнга олиб қўйиб хотиржам бир мулоҳаза қилиб кўрайлик. Хўп, кечага мўлжаллаган бирорта зарур ишимиз битмай қолди. Аслида унинг айнан кечаги кунда битишига ҳеч ким кафолат бермаган эди, унинг битиш-битмаслиги бизга боғлиқ ҳам эмас эди. Чунки халқда «Банда режа тузаверади, Тангри эса бузаверади» деган ҳикмат бор. Шундай экан, ўзимизга боғлиқ бўлмаган, амалга ошиши мавҳум юмуш учун бунчалик қайғуриш, битмаганидан надомат чекишнинг нима кераги бор? 
Ўтган ишни эслаб, унинг тацсирига тушиб хотирлаш ҳамда фожиаларга хафа бўлиш  иродани синдириш ва ҳозирги ҳаётни совуриш ҳамдир. Ўтган ишнинг мацлумотномалари ақлли кишилар наздида пинҳона тутилади. У доимий унутиш зиндонига қулфланиб, бепарволик қамоқхонасига мустаҳкам арқон билан боғлангандир. У ҳеч қачон чиқиб  кетолмайди. Чунки у ўтиб кетди ва тугади. Хафалик қайтиб келмайди, ғам эса ўнгланмайди, қийинчилик қайта бўлмайди, чунки у йўқ бўлиб кетди.  
Ўтган замон босинқирашида, йўқ бўлиб кетувчи соя остида яшаманг. Тафаккурингизни мозий хаёлотидан сақланг. «Нима, сув анҳорнинг бошланган жойига қайтишини, қуёшнинг чиққан жойига кириб кетишини, бола она қорнига, сут кўкракка ва кўз ёши кўзга қайтишини хоҳлайсизми?» Билингки, ўтган замон учун тацсирланиш, ундан безовта бўлиб, оловида куйиш, остонасига қулаш қўрқинчли, даҳшатли хавф-хатардир. Ўтган замон дафтарини ўқишингиз ҳозирги кунингизнинг йўқ бўлиши, хатти-ҳаракатларингизнинг парчаланиши, ҳозирги реал пайтингизнинг барбод бўлишидир.  
Иш тугаб, фурсат ўтиб бўлди, энди замон жуссасини ёриб кўришнинг ва тарих ғилдирагини ортга қайтаришнинг фойдаси йўқ. Ўтиб кетган ишга қайтиш худди унни яна тегирмонда ун қиламан, деган кишига ёки арраланган ўтин қипиғини қайтадан арралайман, деган одамга ўхшайди. Қадимда ўтганларга йиғловчи кишига «Йиғлаганинг билан ўликлар қабрдан чиқмайди-ку», дейишган.  
Бизнинг фожиамиз шундаки, ҳозирги нарсаларни рўёбга чиқаришдан ожизмиз-да, мозийга машғул бўламиз, ўтган ишлар билан ўралашаверамиз. Чиройли қасрларимизга бецтибор бўлиб, эскирган харобаларга ўзимизни бахш этамиз. Агар инсонлару жинлар бирлашиб ўтмишни қайтаришга уринса ҳам, асло уни қайтара олмайди. Чунки бу жуда маҳол, амалга ошмайдиган ишдир.
Ақлли одамлар орқага қарамайди. Чунки шамол ҳам олдинга эсади, сув ҳам олдинга қараб оқади, карвон ҳам олдинга қараб юради. Сиз ҳам ҳаёт қонунига хилоф қилиб, ўзингизни қийноқ-азоблар бағрига отманг. 
Бир устозимиз «Кечанинг бугуни йўқ, бугуннинг эртаси йўқ» деган гапни кўп қайтарарди. Ёшлик – ғўрлик экан, унинг сўзлари илгари бизга мажнуннинг довдирашига ўхшаб туюлган экан. Бугунга келиб устознинг ўша «ғалатироқ» гапида катта ҳикмат яширинганини билиб қолдик. У «кечаги кунда ўтиб кетган ишларга бугун афсус чекиб, қайғуриб юрма, энди уни ўзгартира олмайсан, у асло қайтиб келмайди, фақат ўзингни қийнаганинг қолади, бугун эса эртанги кун ҳақида ҳам бош қотирма, чунки эртага бошингга не келишини ҳеч қачон билолмайсан», демоқчи бўлган экан. 
Руҳшунос олимлар ҳам фақат бугунги кун билан яшашни маслаҳат беришади. Дарҳақиқат, агар бугунги куннинг ҳудудида яшамасангиз, зеҳнингиз тўзғиб, ақлингиз паришон бўлади. Ишларингиз қовушмай, изтироб, ғам-андуҳингиз кўпайиб кетади. «Агар тонг оттирсанг кеч бўлишини кутма, бордию кеч киргизсанг тонгни кутма», деган ҳикматни бирор дақиқа ҳам унутмаслик керак. Донолар маслаҳат берганидай, «ўтган ишга саловот», яцни мозийни унут, ўтган нарсага аҳамият бериш, унинг устида бош қотириш, ғам чекиш аҳмоқлик ва жинниликдир.
Худди шунингдек, эртанги кун ҳақида, ҳали бизга етиб келмаган ташвишлар ҳақида ўйлаш, турфа режалар тузиш бефойда машғулот саналади. Келажак билан ҳам кўп машғул бўлмаслик керак, чунки у ғайб оламидир. Бацзан эртага, бир ҳафта кейинга, бир йиллик режалар тузилади, мўлжаллар олинади, аммо битта воқеа, яцни кутилмаган сафар ёки беморлик туфайли ҳаммаси издан чиқиб кетади, режалар режалигича қолаверади. Ўша кун етиб келгунича у ҳақда фикрлашнинг тариқча фойдаси бўлмайди. Оламда келажакда содир бўладиган нарсалар кўпинча очлик, яланғочлик, беморлик, камбағаллик ва мусибатлардир. Буларнинг барчаси шайтон мадрасасининг дастурларида бор.  
Гоҳида бугунга мўлжаллаган ишингиз битмай қолди, дейлик. Шунда уни ўша ҳолича ташланг. Унмаганни ундираман, йўнмаганни йўндираман, деб ўзингизни қийноққа солманг, асабларингизни пармаламанг, вақтингизни совурманг. Бугун битмаган бўлса, эртага, индинга, балки бир ой ўтиб битар. Ахир, айтишади-ку, «Худонинг куни кўп», деб. Ўлимдан бошқа ҳамма нарсанинг иложи бор, ҳамма нарса кутиб тура олади. Балки, унинг битмаётганида бирор ҳикмат бордир, балки ўша иш амалга ошмаса сизга келажакда яхши бўлар? 
Бундан йигирма йилча аввал содир бўлган бир воқеа эсга тушиб қолди. Чустлик икки киши курортда дам олишга бориш учун самолётга чипта олишган. Жўнаш пайтида бирорта «нозикроқ» одам туйқусдан учмоқчи бўлган шекилли, аэропорт ходимлари ҳамсафарлардан бирини баҳона топиб самолётга чиқаришмаган. Дўстидан қолиб кетиши аниқ бўлиб қолган «омадсиз» шўрлик шу самолётда кетиш учун нима тадбирларни қўллаб, қандай баҳоналар топмаган дейсиз? Катта пул вацда қилган, «қудратли» акахонлари борлигини айтиб дўқ урган, ялиниб-ёлборган, лекин ҳеч нарса ёрдам бермаган. Икки-уч соатлардан сўнг самолёт фалокатга учраб, бирорта ҳам йўловчи тирик қолмаганини эшитган бояги одамнинг қандай аҳволга тушганини, хаёлидан нелар ўтганини энди ўзингиз тасаввур қилиб олаверинг. 
 Бир ишбилармон йигит шундай ҳикоя қилади: «Менинг қизиқ бир одатим бор. Ҳаётимда ғам-ташвиш ҳаддан зиёд кўпайиб кетиб, ҳеч қандай илож топа олмай қолсам, шартта бошимни ўраб ётиб оламан. Кейин уйқудан уйғониб қарасам, бояги қалбимда тоғдай бўлиб ётган ваҳимаю ташвишлар нарига кетгандай, унутилгандай бўлади. Хуш кайфият билан яна машғулотимнинг келган жойидан бошлаб кетавераман. 
Бир куни бир масалани битириш учун юқори идорамизга бориб, бошлиқ қабулига ёзилдим. Энди унинг хонасига  кираман, деб турсам, фирмамизни текширувчи органлар босгани, ҳамма жойни муҳрлаб қўйишгани ҳақида қўнғироқ қилиб қолишди. Яқиндагина янги иш бошлаган бошлиғимизнинг олдига кирсам, ҳеч қандай сабабсиз ишимдан норозилигини, агар ўзимни тузатмасам, кавушимни тўғрилаб қўйишини айтиб, тацбимни баттар тирриқ қилди. Кўз олдим қоронғилашиб, идорадан чиққанимни биламан, йўл четидаги машинамни кимдир уриб кетиб, ўзи қочворибди. «Ҳай, шуниси етмай турувди», деб машинага ўтирганимда қўшни мамлакатдаги шеригим қўнғироқ қилиб, уч кун бурун жўнатган юкимиз ҳалигача етиб бормаганини айтиб қолди. Уйда ҳам «хуш» хабар кутиб турган экан: ўнинчида ўқиётган ўғлим кечаси уйга келмаган эмиш. Онаси туни билан кутиб, менга билдиргани қўрққанидан эрталаб индамаган экан. 
Бир куннинг ичида бошимга ағдарилган бунча шўришу-ғавғоларга «дод» деворгим келди. Нима қилишни, бошимни қаёққа уришни билмас эдим. Шунда эски одатим эсга тушдию шартта ўринга кириб ётиб олдим. Шу ташлаганимча ярим тунда уйғонибман… Эртасига ишга борсам, кечаги ваҳималардан асар ҳам йўқ. Текширувчи органлар биз ижарада ўтирган ташкилотни босган экан, шунинг учун бизнинг хоналарни ҳам муҳрлашган экан. Бошлиғимиз қўнғироқ қилиб, кечаги гапларни унутишимни, ҳасадгўй бир ҳамкасбим мендан ўч олиш мақсадида кириб мени ёмонлаганини, сири очилиб қолиб, ўзи тавба-тазарру қилганини айтиб қолди. Савдодаги шеригимнинг қўнғироғи ҳам яхшиликка бўлди: молимиз эсон-омон етиб борибди, йўлда машина бузилиб, бир кун кечикишибди. Кечқурун уйга борсам, ўғил тиржайиб ўтирибдилар, ошналари билан Самарқандга курсдошларининг тўйига бориб-келишибди, бир-икки телефон қилиб тушолмаган эмишлар. Хулласи, ҳамма ташвишлар қандай юзага келган бўлса, шундайича барҳам топиб, ғойиб бўлди». 
Ҳақиқатан бўлар-бўлмас ишларга диққат бўлавериш, ўтган кундаги битмаган юмушларига, хатоларига, эриша олмаган мақсадларига афсус чекавериш инсоннинг миясини доимо кемирадиган, ҳаётини оғирлаштирадиган, кунини зулмат, тунини ғурбат қиладиган бефойда ва зарарли ҳолатлардир. Бошингизга бир мусибат ёки бало келса, унга мардона дош беринг, сабр қилинг. Аллоҳдан уни кўтариб ташлашни, нажот беришини сўранг. «Бу кун ҳам ўтиб кетади» нақлига амал қилиб, ўзингизга тасалли беринг. Бу кун ҳам, эрта ҳам барибир ўтади, «қора» кунлар ортидан албатта ёруғи келади, мусибат-балолар унут бўлади. 
  «Ўкинма» китобида ёзилганидай, «Очликдан кейин тўқлик, бедорликдан кейин уйқу, беморликдан кейин сиҳат-офият бордир. Сафардагилар тез кунда ҳузурингизга қайтиб келади. Адашганлар йўлини топади. Машаққат чекаётганлар  бир кун ундан қутулади ва зулумат ҳам тарқалади. Ғамга ботиб қолган кишига кўз-очиб юмгунчалик тезликда келувчи тасодифий рўшнолик хушхабарини беринг. Агар чўзилган узундан-узоқ саҳрони кўрсангиз билингки, унинг ортида ям-яшил боғлар ва соя-салқин дарахтзорлар бор. Агар арқонни маҳкам тортилаётганини кўрсангиз, билингки, у тезда узилади. Йиғи билан ёнма-ён кулги, хавф билан омонлик, безовталик билан хотиржамлик бор».  
Фақат сиз кута билинг. Ўзингизни ҳар томонга уриб, бесабрлик билан жонингизга жабр қилманг, ширин турмушингизни заққумга айлантирманг, атрофингиздагиларнинг ҳам дилини хуфтон қилманг. 
Яқинда газетада бир ибратли ҳикоятни ўқиб қолдим. Бир одамнинг ҳаётда омади кетиб, иши чаппасига айланибди. Нима ишнинг бошини тутса, тескари чиқар, фойдани  кўзласа, зарарига кетаверар эмиш. Ҳаттоки, унинг омадсизлигидан дўстлари ҳам юз ўгирибди. Аммо унинг руҳи тетик, юзида тушкунлик асари кўринмас эмиш. Дўстлардан бири бунинг сабабини билмоқчи бўлиб уни кузата бошлабди. Мана, у аҳволини ўнглаш йўлида қилинган яна бир муваффақиятсиз уринишдан сўнг уйига судралиб қайтиб келди. Уйига яқинлашаркан, дарвоза олдидаги бир туп улкан дарахт олдида тўхтаб, унинг шохларига анча тикилиб, хаёл сургандай туриб қолди. Кейин ичкарига индамай кириб кетди. Эртасига яна ҳеч нарса бўлмагандай, хуш кайфият билан тирикчилик ғамида кўчага чиқиб кетди. Дўсти охири ундан бунинг сирини сўрабди. Омадсиз дўсти «Ўша ўзим «Ғам дарахти» деб ном қўйиб олган дарахтнинг ҳар бир шохига кун давомида бошимга тушган ғам-ташвишларни битта-биттадан илиб, улардан қутулганимдан сўнггина уйга кириб кетаман ва остона ҳатлашим билан ҳаммасини унутаман», деб жавоб қилибди. 
Иши юришмай тушкунликка тушиб қолган одамларга кўпинча  «Ёнғоқ воқеаси»ни сўзлаб беришади: Бир мусофир киши бир боғбонга хизматкорликка ёлланибди. Боғбон у билан хизмат ҳақини келишиб олмоқчи бўлган экан, мусофир бир пас хаёл суриб тургач, рўпарасидаги ёшгина ёнғоқ дарахтини кўрсатиб:
– Бир йиллик хизматим эвазига нон-туз ва мана шу дарахтнинг ҳосилини берсангиз кифоя, – дебди.
– Ёнғоқ бир йил яхши ҳосил берса, кейинги йили жуда кам мева тугади, бунинг устига у ҳали воясига етмаган, унда сиз ютқазиб қўясиз, – деб огоҳлантирибди боғбон.
– Майли, мен шу шартга розиман.
– Ҳай, унда ўзингиз биласиз, фақат мени ҳақингизни камайтириб берганликда айбламасангиз бўлди.
Икковлари мазкур шартга келишиб, қўлни қўлга ташлашибди. Мусофир боғбонникида ишлаб қолибди. Куз келиб, ёнғоқ ҳам пишибди, қоқишса ўн донагина ёнғоқ чиқибди. Бундан хижолат бўлган боғбон хизматкорига пул, бошқа мевалардан бермоқчи бўлса, у шартлашилганидан ортиқча ҳеч нарса олмаслигини айтиб, уни яна ҳайратга солибди. 
Келаси йили ёнғоқ сал кўпроқ – икки килоча ҳосил берибди. Боғбон яна хижолатда. Аммо хизматкор «ўша келишганимиз ўз кучида» деб турганмиш. Учинчи йилга бориб ёнғоқ дарахтидан беш қопда мева олишибди. Бундан боғбон ҳам севиниб кетибди. Шунда хизматкор боғбонга ўз сирини очибди. Мацлум бўлишича, у шаҳарлик жуда катта савдогар экан. Аллоҳ имтиҳон қилиб, бир кечада барча мол-мулкидан маҳрум қилибди. Ҳамма яқинлари ундан юз ўгиришибди. Қайси ишнинг бошини ушласа, юришмасмиш. Нима режа тузса, чаппасига кетармиш. Омадсизлигидан ҳатто оила ацзолари ҳам менсимай қўйишибди. Шунда у ҳамма нарсани ташлабди-да, шартта шаҳардан бош олиб кетибди. Яхши кунлар келишини кутиб, боғбонга хизматкорликка ёлланган экан. Ёнғоқнинг мўл ҳосил берганини бир ишора деб тушуниб, уйига қайтибди. 

Тушкунликка ўрин йўқ!

Инсон боши тошдан, ҳар қанча ғам-балоларга ҳам дош беради, дейишади. Бежизга қарияларимиз «Бошинг тошдан бўлсин», деб дуо қилишмайди. Чунки бирор инсон ғам-кулфатлардан, балолардан ҳимояланган эмас. Бирор киши йўқки, ҳаётида мусибат-офатларга учрамаган бўлсин. Кимнингдир уйи, мол-мулки арзимас бир сабаб билан ёнғинга учраб ёниб кетиши мумкин. Ёки кимдир энг суюмли фарзандидан, яқинларидан жудо бўлиб қолиши мумкин. Батўлқинзиларга Худо тузалмас бир дардни бериб қўйган. Кимдир узоқ йиллар эгаллаган мансабидан ҳайдалган. Бошқаси хотини (ёки эри) билан ажрашган. Имтиҳондан йиқилган, севгани ташлаб кетган, пулини ўғирлатган, деҳқончилиги офатга учраган, тижорати синган, машинасини уриб олган ва ҳоказо ва ҳоказо.

Батўлқинзан «Дунё ҳаёти фақат ғам-ташвишлардан, бало-фалокатлардан иборат холосми, ёруғ кун ҳам бўладими», дея фарёд чекиб, дод деб юборгинг келади. Ҳа, аслида дунё деярли ана шундай кулфат-бахтсизликлардан, фалокат-офатлардан иборат. Онда-сонда «йилт» этиб қисқагина саодатли, мастўлқинуд ва бахтиёр кунлар ҳам келиб қолади. Лекин улар ёз тунидай жуда қисқа, тез ғойиб бўлади. Яна ўша ғамгин, нохуш, бахтсиз кунларингиз бошланади. Чунки Аллоҳ суйган бандаларини ана шундай ғам-ташвишларга мубтало қилиб қўйган, севган қавми устига турли балоларни юборади. 
Атоқли матўлқинрифатпарвар Ризоуддин ибн Фахруддиннинг ғоят татўлқинсирли сўзларига қулоқ солинг: «Балоларга сабр қилиш ва қазоларга бўйсуниш бало бўлмайдиган ва қазолар кўрилмайдиган жойга борадиган бирдан-бир йўлдир. Одам боласи қайғу, ҳасрат кўрмай умр кечириши мумкин эмас. Турмуш ва ҳаёт тиканли чангалзор устидан юришдан, машаққат тўлқинлари билан курашиб сузишдан иборат. Ақлли киши шу машаққатлардан қўрқмаслиги, келажакдаги роҳатларга умид боғлаб, ушбу машаққатлардан енгилмаслиги, кўнглини чўктирмаслиги зарур. Ҳар оғирлик ортидан бир енгиллик келишини Яратганнинг Ўзи ватўлқинда қилиб қўйган. Оқил киши албатта шу ватўлқиндани хотирлаб, кўнглини хотиржам қилади, ўзига тсалли беради. «Бошқа кишилар роҳатда юрадилар, қайғулари йўқ, ғам-аламли биргина менман», деб гумон қилиш янглиш ва зарарлидир. Роҳатда деб гумон қилинган кишиларнинг ҳоллари текшириб кўрилса, эҳтимол улардаги мусибатлар бошқаларникига қараганда оғирроқ экани матўлқинлум бўлиши мумкин. Дунё кудурат юрти бўлиб, бир соат шодлиги бўлса, унга қарши юз соат ҳасрати бордир». 
Одамлар тушкун кайфиятга тушиб, диллари зулматга тўлганида қандай йўл тутишлари керак? Ором-фароғатни йўқотмаслик учун, дилдаги ғашликларни даф этиш учун нима қилиш лозим? Кўпчилик ана шундай пайтларда тамоман довдираб қолади. Бошига тушган мусибатларнинг сабабини, кўламини ва охири нима билан тугашини ўйлаб ваҳимага тушаверади, Бир ғами ўн бўлади, ҳаётидан файз, турмушидан лаззат кетади. Ваҳоланки, ҳаёт асло бир маромда кечмайди. У оқ ва қора кунлардан ташкил топади. Тун кунга алмашганидай, қиш ўз ўрнини ёзга бўшатганидай, ҳамма нарса навбати билан алмашиб туради. Дунёи чархпалак, деб қўйишибди. Хурсандчилик ортидан албатта хафагарчилик, бахт ортидан бахтсизлик, соғлик ортидан беморлик, ёшликдан сўнг қарилик келаверади. Бунда сиздан ижозат сўралмайди ҳам. Уларни тўхтатиш ёки ўрнини алмаштириб қўйиш инсонларнинг қўлидан ҳам келмайди. Булар Яратганнинг иродаси, ўлчовлари, ҳар бир инсоннинг пешонасига битилган ёзуғи. Ҳамма нарса қазою-қадарда битиб, муҳрлаб қўйилган. Тақдирингиздан қочиб бўпсиз, қисматингизни алдаб бўпсиз! 
Яратганнинг амрисиз инсонга битта тикан ҳам кирмайди. Тўғриликка етишганингиз хато қилмаганингиз учун эмас, хато қилганингиз тўғриликка эришмаганингиз учун эмас. Мана шу ақида агар қалбингиздан жой топиб, виждонингизда ўрнашса, балолар катта нетўлқинматга, машаққатлар ноёб ҳадяга, барча тушкун воқеалар мукофот ва совринларга айланади.
Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса унга мусибат юборади.  Сиз агар бирор безовталик, касаллик, ўлим, молиявий инқироз, уйингизнинг ёниб кетиши ёки сув олиши каби нарсаларга дучор бўлсангиз, бундан фожиа ясаб, изтироб чекаверманг. Аллоҳ ўша нарсани тақдирда битиб қўйган. Ирода мана шундайдир. Ирода қилиш фақат Ўзига хосдир. 
Тарих – энг яхши ибрат, дейишади. Ўтмиш воқеаларига теранроқ назар ташланг: ҳатто энг буюк инсонлар ҳам турли бало-мусибатларга, татўлқинна-маломатларга, қийноқ-азобларга дучор бўлишган. Пайғамбар алайҳиссаломнинг бошларига Макка мушриклари не-не кулфатларни солишмади, қандоқ қийноқларга мубтало қилишмади! Тоифликлар у зотнинг орқаларидан тош отиб, масхаралаб шаҳардан ҳайдаб чиқаришди. Ғазотларда яралашди, азоб беришди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг набираси Имом Ҳусайннинг калласини олиб, қатл этишди. Имом Бухорийдай зотни ҳам хўрлашди, камситишди ва ниҳоят она-шаҳарлари Бухородан ҳайдаб чиқаришди. Имом Атўлқинзам, Имом Сарахсий ва Имом Аҳмадни зиндонга ташлашди. Сиз ҳам чин мўмин бўлсангиз, Аллоҳнинг синовларига, одамларнинг маломат, қийноқ ва ёмонликларига шайланаверинг. 
Қазо ва қадарга, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, хурсандчилик ва мусибатлар ҳам фақат Яратганнинг ҳузуридан эканига иймон келтирмагунингизча асабларингиз тинчимайди, нафс безовталиги сокин бўлмайди ва қалбингиздан васваса аримайди.  Йўлиқишингиз аниқ бўлган нарсада ҳасратга тушиб ўтиришнинг нима қизиғи бор? Ағдарилиши аниқ бўлган деворни тўхтатиб қолишга кучим етарди, деб чиранишнинг фойдаси бўлармикин? Ёки сув оқишини тўсиб қолишни ёки шамол эсишини ман этишни ёки синиши керак бўлган ойнани сақлаб қолишни уддалайман, деб хаёл суришнинг ўзи ғирт бематўлқинниликдир. Бу иш сизнинг ҳам, менинг ҳам мажбуриятимизга  кирмайди.  
Ғазаб, шикоят, оҳ-воҳлардан олдин қадарга таслим бўлиш, надомат бехосдан келиб қолишидан олдин қазони этўлқинтироф қилиш осонроқ эмасмикин? Шундай бўлгач, сабабларни юзага чиқариб, ҳийлаларни ишга солиб бўлганингиздан кейин ҳам сиз қўрққан, ҳадиксираган, олдини олган нарсангиз содир бўлиб қолса, хотирингизни жам қилаверинг. Чунки воқеа албатта содир бўлиши лозим эди. Сиз «ундоқ қилганимда бундоқ-бундоқ бўлар эди, агар анави ишни қилмаганимда эҳтимол бунинг олди олиниб қоларди» деган сохта гумонлар қуршовига тушиб қолманг. Фақат «Булар Яратганнинг тақдиридир, У хоҳлагани албатта бўлади, хоҳламаган нарсаси асло рўёбга чиқмайди» деган буюк ҳақиқатдан ўзингизга тасалли топинг. 
Шундай бўлгач, нега оҳ-вой чекиб, ўзингизни азоблаб юрибсиз? Тақдирингизни ўзгартириш қўлингиздан келмас экан, нолаю-афғон чекишлар нечун? Ишлар қолипидан кўчган, зарарлар, офатлар етиб бўлган-ку! Энди сизнинг қайғуришингиз ёки диққат бўлишингиз билан у ўзгариб қолмайди ёки ўрнига келмайди. Агар мусибатларни мардона қарши олсангиз, уларни Яратганнинг бир синови сифатида қабул қилсангиз, бу бирор қилиғимнинг жазосимикин ёхуд бирор хатойимга эвазмикин, деб хулоса чиқарсангиз бўлди. Донолар насиҳат қилганидай, мусибатлар кўзга малҳам, дилга қувватдир. 
Вилям Жеймс бундай дейди: «Мусибатларимиз биз кутмаган даражада ёрдам беради. Агар Достоевский ва Толстой фожиали ҳаёт кечиришмаганида асрлар оша қўлдан-қўлга ўтиб ўқиб келинаётган китобларини ёзишмас эди». Ибн Асир «Жомитўлқинул усул» ва «Ниҳоя» номли ажойиб китобларини юра олмай уйда михланиб қолганида ёзган. Имом Сарахсий ўн беш жилдли машҳур «Мабсут» китобини қудуқда ҳибс қилиб қўйишганда ёзган. Ибн Қайюм Жавзий «Зодул матўлқинод» китобини мусофирликда, қийинчилик ҳолида тасниф қилган. Ибн Таймийя кўпгина фатволарини маҳбусликда баён қилган.  Машҳур араб шоири Абул Атўлқинло ал-Маарий девон ва китобларини кўзи кўрмай қолганидан кейин ижод қилди. Нобел мукофоти совриндори Тоҳо Ҳусайн ҳам кўрмай қолганида машҳур эсдаликлари ва китобларини ёзди. Қанчадан-қанча фаросатли кишилар мансабидан четлаштирилганида мансабдалик пайтидан кўра кўпроқ инсониятга илм ва фикр таратди.
Мусибат етганларни табриклаймиз, машаққат етганларга хурсандчилик тилаймиз. Албатта дунёнинг умри қисқа, унинг хазиналари барибир тугайди. Фақат келажак дунё яхши ва боқий қолувчидир. Ким бу дунёда мусибатга дучор бўлса, боқий дунёда мукофотини олади. Ким бу дунёда қийналса, унисида роҳат кўради. Аммо дунёга  ошиқ бўлувчилар ҳамда унга суянувчилар ўшал абадий дунёда насибалари ўтиб кетишидан, роҳатлари бузилишидан ваҳимага тушиб туришади. Чунки улар бу дунёнинг ўзинигина хоҳлашади. Ким бу дунёнинг ўзини хоҳласа, унга мусибатлар улкан, қийинчиликлар катта бўлиб кўринади. Бундай кишилар фақат оёқлари остига қарашади. Фақат арзимас, арзон, фоний дунёнигина кўришади. Шунинг учун ҳаётда ором-осойиш тополмай қийналишаверади, жабр-жафо чекишаверади.  
Аждодларимиз ҳикоя қилишларича, ўтмишда одамлар хурсандчилик, яхши кунлар кўпайиб қолса, «ортидан яна қандай балолар, хафаликлар келаркин», дея хавфсираб-пўкиллаб туришар экан. Бошларига кетма-кет ғам-алам келса, «ҳали ҳаммаси аслига келади, булар тезда унутилади, бу бизларга бир синов-да», деб хотиржам бўлишар экан. 
Ҳақиқатан, улар кутганидай соатлар, кунлар ўтгани сайин ғамлар чекинади, дил яралари битади, мусибатлар унутилади, ишлар ўрнига келади, ҳаёт одатдаги маромига тушади. Агар тўғри хулоса чиқармаган, асл моҳиятни англамаган бўлсангиз, фақат чеккан азобларингиз, қийналган асабларингиз, тахмин-гумон қилган сабабларингиз, алдаб кетган саробларингиз қолади. 
Бир франсуз олимининг хотираларида ажойиб воқеа тилга олинган: «Биз Жазоир қишлоқларидан бирида илмий экспедитсияда эдик. Бир куни туйқусдан қаттиқ шамол кўтарилди. Бош кўтаришнинг, кўзни очишнинг имкони йўқ. Ерли аҳоли нима қилиб бўлса-да ўзларини ва мол-мулкларини қутқариб қолишга уринар эди. Шамол эса кучайгандан-кучаяр, йўлида нима тўғри келса, пирпиратиб учириб юборар эди.
Шу зайлда кучли шамол бир неча кунгача тинмади. Зарар кўрмаган бирорта хонадон, уй бўлмади. Тирик ҳайвонлардан омон қолганини ҳеч ким кўрмади. Дов-дарахт, экин-тикин ҳақида-ку, гапирмаса ҳам бўлаверади. Умуман қишлоқда ҳаёт асари кўринмас эди. Биз ўзимизча: «Энди аҳоли бу фалокат еридан бошқа жойга кўчиб кетса керак», деб ўйлар эдик. 
Шамол қандай бошланган бўлса шундай тўхтади. Аммо қишлоқда биз кутган нарсаларнинг бирортаси ҳам содир бўлмади. Ҳеч ким дод-вой солмади, ҳеч ким бўлиб ўтган фалокатдан, мол-мулкидан ажраганидан, уйи вайрон бўлганидан шикоят қилмади. Ҳамма яширинган жойидан чиқиб, ҳеч нарса бўлмагандек, қолган-қутган нарсаларини йиғиштиришга, тартибга солишга киришди. Ҳеч ким кўрилган зарарига афсус-надомат чекмас, қолган нарсаларидан фойдаланиб, ҳаётини қайтадан изга солиш пайидан бўлар эди. Бу оддий, саҳройи кишиларнинг фалокат олдида ўзларини хотиржам тутишлари, содир бўлган ишга ачиниб-хафа бўлмасликлари мени ниҳоятда ҳайратга солди».
2001 йили мусулмон бўлган Америка анархиячилари йўлбошчиси Абдул Вадуд (Сэм) Хайсмитдан «Исломга киришингизга нима сабаб бўлган?» деб сўрашганида шундай жавоб берган: «Мен кўп саёҳатга чиқар эдим. Бир гал Мавританияда бўлганимда у ердаги мусулмонлар ҳаёти билан танишгач, мен учун бундан бошқа муносиб йўл йўқлигини англаб етдим. Одамларнинг бир маромдаги осуда турмуши, уларнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам тушкунликка тушмай, ҳаммасини тақдирнинг ёзуғи сифатида қабул қилишлари, энг кескин вазиятларда ҳам бир-бирларига ғазабларини сочмай, яхши муомалада бўлишларини кўриб, ҳар гал ҳайратга тушавердим. Бир гал Нуакшотнинг марказий кўчасида иккита енгил автомобил бир-бири билан тўқнашиб кетди. Ҳайдовчилар ойнадан бошларини чиқариб, табассум ила бир-бирларига нимадир дейишди. Тилмочдан сўрасам: «Жонингизга зарар етмадими, Аллоҳ катта фалокатлардан асрасин», дейишган экан. Шунда бу воқеа Ню-Йорк кўчаларида содир бўлганида иккала ҳайдовчи ўзини қандай тутишини кўз олдимга келтирдим: бошда айб кимдалигини ҳал қилиш учун иккови роса даҳанаки жанг қилган, ҳатто ёқалашишгача борган бўлар эди. Кейин политсияга, суғурта компаниясига қўнғироқ қилишади, бир неча гувоҳлар иштирокида экспертиза ўтказилади.  Қанчалаб маблағ сарфиёти, асаббузишлар, судбозлик маш-машалари, суғуртачиларнинг қурумсоқлиги…қўйинг-чи, битта авариянинг охирига етишдан кўра янги машина сотиб олиш осонроқ кўчади. Хуллас, мавританияликларнинг осойишта, бир маромдаги ҳаёти қарашларимни тубдан ўзгатириб юборди».  
Батўлқинзи кишилар жуда татўлқинсирланувчи, ношукр ва тушкун бўлишади. Арзимаган нарсалардан фожиа ясаб, келмаган фалокатлардан қўрқиб яшашади. Қўрқинчли хаёллар, нохуш фикрларга ғарқ бўлиб кетишаверади. Бирор касалликка чалиниб қолишса, ҳаммаси тамом бўлди, деяверинг. «Эй Худо, сенга нима ёмонлик қилувдим, нега ҳамма соғу менга дард бердинг», деб нола чекади. Яқинларини номдор дўхтирларга жўнатади. Аллақаёқлардан ноёб дориларни излатади. Одамларга берган қарзларини ундиради. Васиятнома ёздиради… 
Туйқусдан амалидан ажраган одамнинг дарди-ҳасрати буникидан ҳам аянчли. Кўкрагини захга бериб ётиб олган, телефонлар ҳам ўчирилган, келувчилар «уйда йўқлар» деган ёлғон билан изига қайтарилаётган, оила атўлқинзоларининг дили қон қилиб юборилган, овқатдан юз ўгирилган, бехос кулиб юборган набирага дашном берилган…
Оқил одам бундай пайтларда ўзини ҳар қачонгидай бепарво тутади, касаллик ҳам, ишдан кетиш ҳам Яратган томонидан юборилган бир синов, деб тушунади. Касал бўлса, дарднинг сабабини излайди, Аллоҳдан шифо сўрайди, унинг муолажасига киришади. Ишидан кетса ҳам унча қайғурмайди, надомат чекмайди. «Ахир бу амал менга бир умрга хатлаб берилмаган-ку, тегирмон ҳам навбати билан, бугун бўлмаса эртага ўрнимга кимдир барибир келар эди», деб хулоса чиқаради. Бирор янги иш бошлашнинг ҳаракатида бўлади. Одамлардан беркиниб юриш ўрнига дўстлари ва оила атўлқинзолари билан аввалда бой берилган дилкаш суҳбатлар ва мулоқотларнинг ўрнини тўлдиради. 
Мана шу ҳолатларни қазою қадарга кўниш, Яратганнинг ҳукмига рози бўлиш дейилади. Шундай  бир ҳадис бор: «Мен мўминнинг ҳаётидан ҳайратланаман: агар унга мусибат етса, унга сабр қилиб бунга ҳам савоб олади, бирор хурсандчилик етса, бунга ҳам шукр қилиб яна савоб олади».
Агар бошингизга ғам-алам тушса, дунё сиз учун зулматга чулғанса, оҳ-воҳ чекиб, зорланиб юрманг. Ўзингиздан бошқаларга яхшилик қилинг, атрофингиздагиларга гўзаллик улашинг. Шунда қийинчиликдан чиқасиз ва чинакам фароғатни ҳис этасиз. Агар сизни нохуш ўй-хаёллар ўраб, ҳаётингиз ташвиш-мусибатлар сувларига кўмилиб кетса, маҳрум-муҳтожларга нарса ҳадя қилинг, мазлумга ёрдам қўлини чўзинг, бошига қийинчилик тушганни балодан қутқаринг, очларни тўйдиринг, касалларни бориб кўринг, жабр кўрганларга тасалли беринг. Шунда ортингиздан ҳам, олдингиздан ҳам саодат-хурсандчилик ўраб олади.  
Бир ёзувчи ёзганидай, «Қийин вазиятларга тушиб қолсангиз, турмушингизни ғурбат, кундузингизни зулмат қилиб, азобланиб юришга чек қўйинг. Соғ-саломатсиз, оёқда юришга имконингиз бор, ҳали тоғларни ағдаришга, сувларни тўхтатишга қодирсиз. Арзимас мушкулотлар қаршисида тушкунликка тушиб ўтирмай, бугунги кунингиз учун ўзингизга мақсад-шиорлар тузиб олинг. Масалан, қуйидагига ўхшаш фойдали режалар белгиланг: «Бошқаларга манфаат бериб, эҳсон қиламан. Касал кўргани бораман. Жанозада иштирок этаман. Иккиланиб турганларни тўғри йўлга йўллаб қўяман. Очларга овқат улашаман, қийналганларга ёрдамимни таклиф этаман, мазлумларга ҳамдард бўламан. Бечораҳолларнинг оғирини енгил қиламан, жабрланганларга тасалли бераман. Олимларнинг ҳурматини жойига қўяман, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатда бўламан. Фақат бугун учун яшайман. Чунки ўтган иш ўтиб кетди, худди қуёш каби ботиб кетди».  
Бузургмеҳрдан сўрадилар:
– Сен нега қўлингдан кетган нарсага хафа бўлмайсан ва қўлингга келган нарсага шодланмайсан?
У деди:
– Қўлдан кетган нарсани хафагарчилик билан топиб бўлмайди, азиз умрни эса мол-дунё шодлиги билан беҳуда ўтказиб бўлмайди. Шундай экан, нега энди фойдасиз нарса учун ғам чекай, менга бир умр вафо қилмайдиган нарса билан қувонай?!
Донолар тавсия қилганидай, қўлингиздан кетган нарсага асло қайғурманг, уни қайтариб бўлмайди. Мол-дунёга қувонманг, у бир умрга сизга хатлаб берилмаган. Қайси ишга қўл  урсангиз, унинг оқибатини ўйланг. Бошингизга қийин иш, машаққат ва бало келса, муносиб тадбирини топишни ўрганинг.
Аллоҳ сиздан бирор нарсани тортиб олсаю агар сабр қилсангиз ва савоб умидида  бўлсангиз, ўша нарса учун сизга эваз беради. Хабарларда: «Кимнинг икки кўзини олсам, ятўлқинни кўр қилиб қўйсам унинг ўрнига жаннатни эваз қилиб бераман. Кимнинг дунё аҳлидан дўсти (жонини) тортиб олсам, жаннатни эваз қилиб бераман», деб келган. 
Ким ўғлини ёки қизини йўқотса ва бунга сабр қилса, абадият диёрида унга атаб мақтов уйи қурилади. Агар Аллоҳ сизни фарзанддан қисган бўлса, бунга ҳам сабр қилинг. Чунки У батўлқинзи инсонларни шу йўл билан ҳам имтиҳон қилади. Ёки сизни ҳусндан, бўйдан, мол-дунёдан, қариндош-уруғдан ёки дўстдан, чиройли хотиндан, уйдан, уловдан, борингки, қайси нетўлқинматидан қисган бўлса, асло ўксинманг, тушкунликка тушманг, асабингизни бузиб юрманг. Бу сизнинг камситилганингиз ёки ёқмай қолганингиздан эмас, балки Аллоҳ сизни севганидан дунё синовларига дучор қилганидандир.

Кимлигингизни билиб олинг!

Одамзод яратилишига кўра қўрқоқдир. Янги туғилган чақалоқдан тортиб қартайган қариягача –ҳаммани қўрқув умр бўйи татўлқинқиб этади. Чақалоқ қўрқув йиғиси билан дунёга келади. Кейинроқ онасини йўқотиб қўйиш, оч қолиш, ваҳимали шовқин-суронлар, йиқилиб тушиш каби нарсалар уни ваҳимага солади. Эсини танигач, катталарнинг дўқ-калтаклари, чақмоқ-момақалдироқ ва табиат ҳодисалари, йиртқич ҳайвонлар, жин-алвасти ҳақидаги гаплар, алдов ва зўравонлик кабилар қўрқувга сола бошлайди. Йигитликнинг ҳам ўз қўрқув ўчоқлари бор: ҳаётда ўрнини тополмаслик, имтиҳондан йиқилиш, севгисининг рад этилиши, муносиб иш йўқлиги ва ҳоказолар. Ҳатто катта ёшдагилар ҳам қўрқув татўлқинқибидан омонда бўлишмайди. Уларни ҳам бир умрга турли касалликлар, омадсизлик, амлдан кетиш, душманлар хусумати, болаларининг ноқобил  чиқиши, дўстлар ҳиёнати, қонунни бузиб қўйиш, турли фалокат ва офатлар, бошлиқлар зуғуми, қашшоқлик, эл-юртда шарманда бўлиш, барвақт кариш ва ўлим каби ҳолатлар даҳшатга  солаверади.

 

Айниқса эл-юртда гап-сўзга қолишдан, одамлар маломатидан қўрқув инсоннинг фароғатини, оромини ўғирлайди, уни машаққатларга, турли гуноҳ ишларга, виждонига хилоф иш тутишга рўбарў қилади. «Халқ нима деркин, одамлар маломат қилмасмикин, маҳаллада, қариндошлар орасида шарманда бўлиб қолмасмиканман» қабилидаги қўрқув туфайли ўзининг этўлқинтиқодига қарши боради.  Буюрилмаган ишларни қилишга мажбур бўлади. Эл орасида машҳур-баобрў одамларнинг гапидан, маломатидан қўрқиб тўй-маросимларни катта қилади. Йўқ ердаги бидтўлқинат ишларга, хурофотларга қўл уради. Нопок фосиқ кишилар билан яқинлашади. Ана шу қўрқув туфайли гоҳо инсон бор-будидан ажрайди. Ҳаёти издан чиқади. Этўлқинтиқод-иймонидан чекинади.
Қўрққан одамнинг иродаси суст, шижоати бўш бўлади. У қўрқоқлик орқасидан ёлғон гапириши, сохта гувоҳликка ўтиши, оиласига, халқига, динига, этўлқинтиқодига хиёнат қилиши, субутсиз ва иродасиз кимсага айланиши мумкин. Қўрқув туфайли у бундан ҳам оғир жиноятларга қўл уради. Ҳатто ўз жонига қасд қилишгача боради. Бежизга Сулаймон алайҳиссалом «Қўрқувни ҳис этмайин десанг, жудаям ҳақиқатгўй ва ўта донишманд бўлмагин», демаганлар.
Энди бир тасаввур қилиб қўринг: бола отасидан қўрқиб қаерда, нима билан машғул бўлганини яширади, ёлғон гапиради. Демак, шу кундан унинг тарбиясига раҳна етди. Аёл эрининг зуғумидан қўрқиб, уни алдашга, баҳона-сабаблар қидиришга ўтади. Демак, шу дамдан бошлаб оилани ишонч, тотувлик, ҳаё тарк этади. Кичик раҳбар катта раҳбардан қўрққани туфайли ўлда-жўлда қолган режани бажарилди, деб матўлқинлумот бериб юборади. Демак, ўша корхонанинг иқтисоди зарар кўчасига йўл олди. Бир қарашда беозоргина бошланган ана шундай қўрқув «туққан» алдов-ёлғонлар тўпланиб-йиғилиб охири улкан бир ёлғон тоғига айланади. Бир-икки қўрқоқнинг ёлғон-ҳийлалари тўпланиб, бутун жамият таназзулига сабабчи бўлиб қолади. Давлатларнинг ёлғонлари ўсиб-кўпайиб, инсоният тарихини булғайдиган уруш-ихтилофлар, вайронагарчилик-инқирозларни келтириб чиқаради.
Қўрқоқлик пасткашлик ва турли ёмонликларни туғдиради. Кўпгина гуноҳ ва қабиҳликларнинг боши, асосий сабабчиси ҳам қўрқувдир. У беҳаёлик, ёлғончилик каби иймонни заифлаштирадиган оғир руҳий хасталикдир. Ўта қўрқоқлик эса кишини иймонсизлик ва куфргача олиб бориши мумкин. 
Одамларнинг гап қилишидан, маломатидан қўрқув орқасида ўғил-қизига катта, дабдабали тўйлар қилиб, бор-будидан ажраган, неча кунлар «қозонини сувга ташлаб қўйган» оилаларни биламиз. Батўлқинзилари қарзга ботиб, тўйдан кейиноқ бошқа ўлкаларга пул ишлагани кетишяпти. Ватанидан, аҳли-аёли ва яқинларидан узоқда, бегона юртларда хорлик ва хўрлик тортиб юришга уларни одамларнинг гап-сўзи, маломати, «бошқалар нима деркин, ўзгалар кулмасмикин», деган бематўлқинни истиҳолалар мажбурламаяптими? Ёки «мен сендан кам эмасман, нега қўшним ёки қариндошим қилганни мен қилолмас эканман», деган сохта обрў орттириш илинжи шу кўйга солмаяптими? Бундай ҳолатлар бошга келиб қолса, «кўрпага қараб оёқ узатиш», чўнтакдаги пулга, шахсий имкониятларга қараб иш тутиш осонроқ эмасмикин?
Нега одамларнинг, айниқса бегоналарнинг гап-сўзидан, маломатидан қўрқасиз? Пулни ўзингизни минг кўйга солиб, қийналиб топган бўлсангиз. Фарзанд ҳам сизники, тўй ҳам сизники, ишларингизга аралашишга бошқаларнинг нима ҳаққи бор? Ўша «холис» маслаҳат бераётганлар балки сизга ҳасадлари кучлилигидан, эҳтимол душманликдан ёки бошқа бир ғараз билан шундай йўл кўрсатаётгандир?! Балки ўзлари қилолмаган ишни сизга юклаб қўйиб, қийин аҳволга тушишингиздан бир «маза» қилмоқчидир? Ахир бир кунлик тўй ўтади-кетади, ўғил-қизингиз кейинчалик аҳил, бахтли яшаб кетса бўлди-ку! Ёки тўйни катта, серҳашам қилмаса улар бахтли бўлолмайдими? 
Тўйдан кейинги ва аза-мотам билан боғлиқ маросимларни-ку, айтмай қўяқолайлик: урфда ҳам, динда ҳам бўлмаган бу маросимларни, одатларни қиламан, деб қанча одам бор-будидан ажраяпти, турмушидан файз, ҳаётидан ором-ҳаловат кетяпти. Ҳамма бу ишларнинг хатолигини, фойдасизлигини кўриб-билиб туради, ҳар даврада бу ҳақда куйиб-пишиб гапирилади, аммо аҳвол ҳеч ўзгармайди. Одамлар ўзларига ўхшаш одамларнинг гапидан, маломатидан қўрқиб ўзини қийнайверади, хотиржамлигидан ажрайверади, ҳаётини ғурбатга, азобга айлантираверади. 
Яна кўпчиликнинг оромини ўғирлайдиган, хотиржамлигини тортиб оладиган бир ёмон иллат борки, бу ўз мавқеини, ўрнини, мақомини билмасликдир. Билганда ҳам ҳавойи нафсининг айтганини қилиб, ўжарларча буни тан олмасликдир. Айтайлик, мен оддий бир ишчиман, деҳқонман ёхуд ҳунармандман. Қўшним, қариндошим эса катта вазифада ишлайди ёки роса бойиб кетган бир тижоратчи. Нима, мен ҳам уларга тақлид қилиб, уйимни уч қаватли қилишим, «Мерседес» автомобили сотиб олишим, тўйимга минглаб одамларни чорлашим керакми? Ёки ўғлимни Англиягами, Америкагами ўқишга юборишим зарурми? 
Асло йўқ! Аллоҳ бир кишининг «зуваласини катта кесиб», унга ризқни мўл бериб қўйган. Бошқа бировга эса сал мундайроқ, яна кимнидир ҳамма нарсадан қисиб, фақир қилиб қўйган. Агар Яратганнинг ана шу ўлчов-иродасига рози бўлмас экансиз, белгилаган тақдирига кўнмас экансиз, Унга исён қилган, амридан чекинган бўласиз. Сиз ўша қўшни ёки қариндошга тақлид қилиб, уларга ўхшаб ҳаёт кечиришни орзулаган бўлсангиз, бундан фақат жабр кўрасиз, ўзингизни беҳуда қийнайсиз. Эл-юртда шарманда бўлиб,  одамларнинг кулги-масхарасига қоласиз.  
Кўпинча шайтон бундай хуруж қилиб қолади: «Сенинг фалончидан қаеринг кам, у ҳам олий матўлқинлумотли, сен ҳам, у ҳам оилали, сен ҳам, аммо у шоҳона яшаяпти, сенинг уйингда эса сичқонлар аза тутиб ётишибди». Ёки сиз эндигина фан номзоди бўлганингизда иқтидорли бир собиқ курсдошингиз докторликни ёқлади, энди академияга сайланмоқчи. Ёхуд укангиз сиздан тўкинроқ яшайди, қўлини қаерга узатса етади. Ё қўшнингизнинг тўрт мучаси соғ, сизнинг эса қандайдир жисмоний камчилигингиз бор. 
Ана шундай ҳолатларда агар ақлингизни топмасангиз, ўрнингиз, мақомингизни яхши англаб олмасангиз, ҳаётингиз бутунлай зулматга, уқубатга айланади. Яшашдан ҳам, одамлар билан муносабатдан ҳам совиб кетасиз. Иродаси бўшроқ одам бўлса тушкунликка тушиб, ҳатто ўз жонига қасд қилишгача бориши мумкин. 
Ваҳоланки, буларнинг ҳаммаси ҳеч нарсага арзимайдиган васвасалардир. Танишингиз ёки яқинингиз бойликдами, мансабдами, обрўдами, ҳусндами сиздан устунроқ бўлса, нима қипти? Сиз ўзингиздан пастроққа, сиздан ҳам ночорроқ кишилар борлигига қаранг. Атрофингизда қанчалаб камбағаллар, оддий одамлар, муҳтожлар, хунуклар ҳаётидан нолимай яшаб юрганига этўлқинтибор қаратинг. 
Аллоҳ сизни, уларни ва ҳаммани шундай қилиб яратган, Унинг хоҳиш-иродаси шундай бўлган. Сиз ҳадеб ўз аҳволингиздан шикоятлар қилиш, турмушингиздан, мартабангиздан нолиш ўрнига дунёнинг қаеридадир бўлаётган урушларда бегуноҳ одамларнинг ўлиб кетаётганини, ярадор бўлаётганини, яқинларидан ажраётганини кўз олдингизга келтиринг. Ёки яна қайдадир бир бурда нонга зор, бошпанаси йўқлигидан кўчада тунайдиган хор одамлар борлиги ҳақида ҳам бир ўйлаб кўринг. Ёхуд бир маҳалладошингиз кўп йиллардан буён беморлик тўшагида қимирламай осмонга тикилиб ётганини бир эслаб қўйинг. Ана шунда кимларнингдир назарида сиздан бахтли одам йўқлиги, кимларнингдир ҳам сизга ҳавас қилишлари, кимлар учундир сиз комил инсон тимсоли эканингиз аён бўлади-қолади. 
Танангизнинг соғ бўлиши, юртингизнинг тинчлиги, етарли озуқа ва кийимларнинг борлиги, ҳаво ва сувнинг мавжудлиги, қўйингки, бутун дунё сизнинг қўлингиздаю, уни ҳис қилмаяпсиз. Ҳаётга эгасиз-да, уни билмаяпсиз. «Аллоҳ осмонлар ва ердаги барча нарсаларни сизга бўйсундириб қўйганини ва сизга барча зоҳирий ва ботиний (ятўлқинни, моддий ва матўлқиннавий) нетўлқинматларини комил қилиб берганини» кўрмаяпсиз. Икки кўзингизнинг, тилингиз, икки лабингиз, икки қўл ва икки оёғингизнинг мужассамлиги энг катта давлатингиз эмасми? 
Энди бир ўйлаб кўринг-чи, кесилган оёқ билан юриш осон ишми? Болдирингиз олиб ташланган бўлса, унга суянишнинг иложи борми? Оғриқ ўраб турганида кўзингизни юмиб ухлай олармидингиз? Ёки хаста қорнингизга иштаҳа тусаб турган овқатни ёки совуқ сувни кирита  олармидингиз? Шундай кишилар борки, овқат вужудини қақшатиб, ичган суви заҳарлаб, уни касалга мубтало қилган. 
Қулоғингиз ҳақида фикр юритинг, чунки карликдан омонда этилдингиз. Кўзингиз ҳақида ўйланг, чунки кўрликдан омонда қилиндингиз. Терингиз тўғрисида фикр айланг, чунки  песлик ва мовохликдан нажот топдингиз. Ақлингизга назар солинг, чунки ақлингиз етарли бўлгани учун жиннилик ва довдирликка чалинмадингиз.
Фараз қилинг: битта кўзингизни Чотқол тоғидек олтинга алиштирармидингиз? Ёки қулоғингизни Помир тоғи вазнича кумуш эвазига сотишга кўнармидингиз? Тилингизнинг соқов бўлиши эвазига подшоҳлар қасрини сотиб олишни хоҳлармидингиз? Қўлингиз кесилиши эвазига гавҳар ва ёқутларга эга бўлишни  истармидингиз? 
Ўзи аслида энг афзал нетўлқинматлар ичидасиз, лекин ўзингиз билмайсиз. Шунинг учун ғам-ғусса, хафа ва тушкунликда яшайсиз. Олдингизда иссиқ нонингиз, совуқ сувингиз, тинч уйқунгиз, узун офият турса-да, йўқотган нарсаларингиз ҳақида бош қотирасиз. Борига шукр қилмайсиз. Молиявий зарардан безовта бўласиз. Аслида сизга саодат калити, беҳисоб яхшилик, иқтидор, нетўлқинмат ва бошқа эзгу нарсалар бериб қўйилгани ҳақида жиндай тафаккур қилмайсиз.  
Танлай ола билиш қобилияти ҳам хотиржамлик асосидир. Одамзод яратилганидан буён унинг жисмида мавжуд бўлган сўзлаш, хаёл, сезиш қувватлари каби танлаш қуввати ёрдамида инсон бошқалардаги гўзал ва хунук хислатлар, муҳим ва зарарли ишларнинг яхши-ёмонини ажрата олади. Абу Наср Форобий ёзганидай: «Танлаб олиш хосияти ёрдамида инсон бирор нарсани истайди ёки ундан қочади, унга берилади ёхуд ундан жирканади, ундан татўлқинсирланади ёки тортинади. Бунинг натижасида нафрат ва муҳаббат, дўстлик ва душманлик, қўрқинч қа жасурлик, ғазаб ва розилик, шаҳват ва миннатдорлик ҳис-туйғулари пайдо бўлади».
Бекорчилик ёки севмаган машғулотни қилиш, ўзгаларнинг миннатли эҳсонларига кўз тикиб яшаш, ўзингизга ёки инсониятга фойда келтирмайдиган ишлар билан шуғулланиш ҳам ҳаётингизнинг маромини бузадиган, турмушингиздан файз ва лаззатни олиб қўядиган энг ёмон иллатлардандир. Бекорчилар барчанинг назаридан қолган ва ҳамманинг этўлқинтирозига сабаб бўлувчи кишилардир. Чунки уларнинг иродаси бўш, ўзлари эса ачинишга лойиқ бебахт кишилардир. 
Инсоннинг энг тубан ва хатарли ҳолатларидан бири унинг бекорчи бўлиб қолишидир. Бундай инсон икки тарафига қалқа-қалқа пастликка шитоб билан тушиб бораётган ҳайдовчисиз машинага ўхшайди. Агар бекорчи бўлиб қолар экансиз, ўзингизни ғам-андуҳ ва қўрқинчлар гирдобига тайёрлайверинг. Чунки бекорчилик сизга  ўтган, ҳозирги ва келажак ҳаётдаги барча паст-баландликлар, озор-ўкинчлар ҳақидаги матўлқинлумотлар дафтарчасини  олиб келади. Миянгизга бир-биридан ваҳимали ташвишларни, ғам-ташвишга қоришган ўй-фикрларни тўлдириб ташлайди ҳамда сизни бесаранжомлик ва ғурбат чангалзорларига киритиб юборади.
Доноларнинг насиҳати шуки, ўша таги йўқ, пўк нарсалар ўрнига самара берадиган фойдали ишлар билан шуғулланинг. Чунки бекорчилик махфий ўлим ва тинчлантирувчи капсула билан ўз жонига қасд қилишдан бошқа нарса эмас. Бекорчилик худди Хитой қамоқхоналарида маҳбусларга нисбатан қўлланиладиган томчи сув билан жазолаш воситасига ўхшатилади. Уларда маҳбус устига ҳар дақиқада бир томчидан сув туширадиган жўмрак ўрнатилади ва у ўша томчи қачон тушар экан, деб кутиш асносида у жинниликка мубтало бўлади. 
Шундай бўлгач, ҳозироқ ўрнингиздан туринг-да, бирор фойдали юмушни қўлга олинг. Китоб мутолаа қилинг ёки бирор нарса ёзинг, ҳеч бўлмаганда ёзув столингизни тартибга солинг ёки уйингизнинг кам-кўстини тузатинг. Хулласи бошқаларга манфаати етадиган нима иш бўлса ўшани қилинг, фақат ҳаётингизда бўш вақтга ўрин қолмасин. Кунингизга мазмун кирсин.  
Бекорчиликни иш пичоғи билан бўғизлаб ташланг, шунда дунё шифокорлари сизга эллик фоиз бахт-саодат кафолатини беришади. Деҳқонлар, новвойлар, қурувчиларнинг қушларга ўхшаб ўзларининг роҳат-фароғатда, бахтли эканлари ҳақида тинмай куйлаб юришганига этўлқинтиборингизни қаратинг. Тўшак устида кўз ёшларингизни арта-арта изтироб чекишдан тўхтанг. Шундагина қалб хотиржамлигини қўлга киритасиз, икки дунё саодатига эришасиз!  
«Ўкинма» китобида ёзилишича, бошқаларнинг шахсиятига ўхшаб олиш ҳам доимий азобдир. Кўпчилик бу нарсани унутиб қўяди ва овозини, ҳаракатларини, қилиқларини, сўзларини, иқтидорини, қўйинг-чи барча ҳолатларини бошқаларникига ўхшатишга, ҳеч бўлмаганда ўзганикига яқинлаштиришга интилади. 
Бу нарса инсоннинг ўз зоти, табиатига бўлган такаллуфи, мақтанчоқлиги ва тақлидбозлигидан бошқа нарса эмас. Одамзоднинг атиги икки нафари кўринишда, хилқатда, фетўлқинл-атворда ҳеч қачон бир хил бўлмайдию нима учун иқтидор ва ахлоқда бир бўлсин? Сиз тамоман бошқа бир шахссиз! Тарихда сизга ўхшаши асло бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Атрофингиздаги ҳамма одамдан бошқачасиз.
Қандоқ яратилган бўлсангиз, ўшандоқ яшашга интилинг. Овозингизни, гапириш оҳангингизни, юриш-туришингизни  ўзгартирманг. Сизнинг фақат ўзингизга хос идрок қилиш хусусиятингиз бор, фақат ўзингизга хос рангингиз мавжуд. Атрофингиздагилар сизни ўша идрокингиз ва рангингиз ҳолатида кўришни исташади. Одамлар табиатига кўра худди наботот оламига ўхшашади. Ширини ҳам бор, нордони ҳам бор, узуни ҳам бор, калтаси ҳам. Агар олма бўлсангиз, беҳига айланиб олишингиздан нима матўлқинно бор? Ахир айнан олма бўлганингиз учун чиройли, қимматли, этўлқинтиборга лойиқсиз.

Дунё ўзи шундай қурилган…

Ҳеч этўлқинтибор берганмисиз: қўлидан бошқаларга бирор яхшилик келадиган одамлар доимо зорланиб юришади. Эмишки, бир шогирдини ўз ўғлидан ҳам атўлқинло кўриб, бор ҳунарини ўргатиб одамлар қаторига қўшганида у устозининг юзига оёқ қўйиб кетибди. Устоз розилигини олмай мустақил иш бошлаб юборгани ҳам майлию энди ҳамма ерда унинг шатўлқиннига бўлмағур туҳмат-бўҳтонларни тарқатиб юрган эмиш. 
Ёки бошқа бир одамнинг ҳасратига қулоқ солинг: «Жияним акамдан эрта етим қолди. Ўзим боқиб катта қилдим, ўқитдим, ҳунар ўргатдим, уйлаб-жойладим. Хотинчасининг сўзига кириб алоҳида яшайман, деганида рози бўлиб, бошқа ҳовлига чиқардим. Энди ҳамма ерда «дадамдан қолган пулни бермай ўзлаштириб юборди» деб гап тарқатиб юрганмиш. «Етим қўзи асрасанг оғзи-бурнинг мой этар…». Инсон зоти ўзи яхшиликни билмайдиган ношукр бўлар экан».

«Савобнинг кети мушкулот» деган гап бекорга чиқмаган. Ҳақиқатан бировга яхшилик қиласиз, аммо ундан жавоб қайтмайди, келса ҳам яхшилигингиз эвазига ёмонлик кўрасиз. Бировга раҳм қилиб қарз берасиз, ололмай қийналасиз, ҳатто унга душманга айланасиз. Бировга ёрдам қилиш учун битмаётган ишига елка қўйиб юборасиз, эвазига қуртдаккина қилиб айтишга ғанимларингиз ҳам ҳад қилолмайдиган «миннатдорчилик» ила сийланасиз. Биров билан дўстлашмоқчи бўласиз, аммо у «бир балоси бўлмаса менга нега суйкалади», деб сизни душманига айлантиради. Қийналиб қолган укангизга пул таклиф қилсангиз, орқаваротдан «бойваччалигини бошқаларга қилсин», деган нордонгина гап эшитасиз. 
 Бунга асло ажабланманг! Аллоҳ инсонларни шундай хулқ-атвор билан яратган. Шунинг учун ҳаётда кимга бўлишидан қаттўлқини назар, одамларга яхшилик қилсангиз, мукофотини инсонлардан эмас, Яратганнинг ўзидан кутинг. Одамлар ҳеч қачон яхшилигингизга яхшилик билан жавоб қайтаришмайди, миннатдор бўлишмайди. Аксинча кўп ҳолларда ғашлари келади, иззат-нафслари койийди, ҳасадлари кучаяди. 
Одамлар ҳасаддан, кўролмасликдан, жоҳиллик туфайли, батўлқинзида эса шунчаки бекорчиликдан бошқаларнинг ички оламига бостириб киришга, чўнтагидаги пулини санашга, сирларини билиб олишга ва ҳамма ёққа ёйишга, оила атўлқинзолари ва яқинлари ўртасида гап ташиб, уларни уруштиришга ишқибоз бўлишади. Батўлқинзан давраларда, суҳбатларда, мажлис ва матўлқинракаларда одамларнинг ўзаро гап-сўзларига, суҳбатларига бир қулоқ солинг-а: «Фалончи манави ишни қилиб, кунига бунчадан пул топаётган эмиш, қизиқ, шунча пулни нима қиларкин?», «Пистончи бир ҳафтадан буён хотини билан гаплашмаётган эмиш, ахир қирқ йил аҳил яшаган эр-хотин нимада келишолмай қолдийкин?», «Анави амалдор жиянига катта вазифани бериб қўйибди», «Писмадончи ака хотини ўлгач, ўзидан йигирма ёш кичик аёлга уйланганмиш», «Фалончи пистончи билан қуда бўлмоқчи дейишади, икковини нима бирлаштирдийкин?» ва ҳоказо ва ҳоказо. 
Гап-сўз қайнайверади, миш-мишлар урчийверади, ғийбатлар кўпаяверади, одамлар орасида совуқлик, шубҳа, гина-кудратлар илдиз отаверади. Ҳеч ким: «Ҳой яхши инсон, бировнинг ҳаёти, топаётган пули, бошқалар билан муносабатининг сенга нима қизиғию, иссиқ-совуғи бор, бошқаларнинг мусибати ва ташвиши нега сенга керак бўлиб қолди, бунинг ўрнига ўз ҳаётинг, турмушинг, битмаётган ишларинг, бажара олмаётган режаларинг ҳақида бош қотирсанг бўлмайдими, бекорга валақлаб юргандан кўра ҳеч бўлмаса китоб ўқи, билимингни ошир, бировга бирорта яхшилик қилиб қўй» деб айтолмайди. Аксинча унинг ғийбат-иғволарига қўшилади, миш-мишларга учади, ўзи ҳам хотиржамлигини йўқотади.
Инсон табиатида ўзи билмаган ва қилолмаган нарсага душманлик кайфияти устун бўлади. Ўзганинг ютуғини ёки имкониятларини тан олмаслик, бошқаларни инкор қилиш, ноиттифоқлик, нетўлқинматнинг қадрига етмаслик кўпчилик инсонларга хос бўлган хислатлардандир. Агар  гўзал ишларингизни инкор қилиб, яхшиликларингизни тан олмай унутиб юборишса, улардан ўпкаламанг ҳам,  улар билан тўқнашиб-жанжаллашиб ҳам юрманг! 
Одамлар кўпинча марҳаматингиз эвазига гина замбаракларидан ўқ отиб, ҳасад шамширларини яланғочлаб сизга душманчилик қилишади. Чунки уларга яхшилик қилгансиз-да. Одамларнинг табиати шунақа. Сиз-ку, бир бегона кишисиз, бундайлар ўзларини ёруғ дунёга келтирган, авайлаб ўстирган ота-оналаридан рози  бўлишмайдию, бир-икки яхшилик қилган сиздан миннатдор бўлишсинми?! 
Тарих саҳифаларини бир варақлаб кўринг, ўтмиш донишмандларининг насиҳатларига қулоқ солинг: уларда ўғлини тарбиялаб, овқатлантириб, кийинтириб, озуқалантириб, илм-одоб бериб, боласи ухлаб олиши учун ўзи бедор бўлиб, боласи қорни тўйиши учун ўзи оч қолиб, боласи роҳатланиши учун ўзи ҳориб-чарчаб юрган отани кўрасиз. Ўғлининг мўйлаби сабза уриб, билаги куч-қувватга тўлгач отасига нисбатан худди қутурган ит каби бўлиб қолади. Отасини паст санаб, ўч олиб, оқ бўлиб, азоб ва балоларга гирифтор ҳолда вояга етади. Ўз фарзандингиз шундай қилиб турганидан кейин бошқалардан ўпкаланиб, хафа бўлиб юришнинг ҳожати бормикин?
Лекин бу ҳолат сизни асло чиройли ишларни тарк этишга, бошқаларга яхшилик ва ёрдам қилмасликка датўлқинват бўлиб туюлмасин. Яхшиликларингиз барбод бўлиб, иродангиз чилпарчин  синганида эвазига хазинаси тугамайдиган Зот томонидан савоб, ятўлқинни мукофот берилишини ўйланг-да, қилган ишингиздан фахрланиб, хурсанд бўлаверинг. Шунинг учун кимга яхшилик ва ёрдам қилмоқчи бўлсангиз, буни Аллоҳнинг розилиги учун бажаринг. Буни қилишга имкон ва ихлос бериб қўйгани учун Унга мақтовлар айтинг. Шунда ношукрларнинг норозилиги ва маломати, инкор қилувчиларнинг худбинлиги ва разолати сизга зарар бера олмайди, кўнглингиздаги сакинат ва фароғатни йўққа чиқара олмайди.
Агар бир аҳмоққа ручка совға қилсангиз-да у сизни масхаралаб мақола ёзган, устингизга бўҳтон мағзавасини ағдарган бўлса, ёки бир чўлоқ кишига қийналмай юрсин деб ҳасса ҳадя қилсангиз-да у ўша хасса билан бошингизни ёриб қўйса ажабланиб, саросимага тушиб юрманг. Чунки инсонларнинг асли шудир. Шундай бўлгач, улардан ўпкалаб, ўзингизни қийноққа солиб юришнинг фойдаси бўлармикин?  
Агар сизда ғам-алам пайдо бўлиб қолса ўзингиздан бошқаларга яхшилик қилинг ва гўзалликни ҳадя этинг, шунда қийинчилик ва машаққатни унутасиз ва ажойиб роҳатни ҳис этасиз. Демак, маҳрумларга нарса улашинг, мазлумларга ёрдам беринг, қийинчиликка тушиб қолганни қутқаринг, очни тўйдиринг, касални бориб кўринг, жабрланганларга ёрдам қўлини чўзинг, шунда ҳамма томонингиздан бахт-саодат ва хотиржамлик ўраб олади. Яхшиликларни бажариб юриш худди хушбўй бир нарсага ўхшайдики, унинг кўтариб юрувчиси, сотувчиси, сотиб олувчиси, қўйингки барча  ундан наф олади. 
Мовароуннаҳрнинг атоқли олими Абдуллоҳ ибн Муборакнинг бир яҳудий қўшнилари бор эди. Абдуллоҳ ўз болаларини овқатлантиришдан олдин камбағал қўшниларининг болаларига овқат берар, ўз болаларини кийинтирмасдан олдин ўша яҳудийнинг болаларини кийинтирардилар. Одамлар яҳудийнинг олдига келиб: «Ҳовлингни бизга сотгин», дейишди. Шунда яҳудий: «Ҳовлимни икки минг динорга сотаман. Аслида унинг нархи минг динор. Кейинги минги эса Ибн Муборакка қўшни бўлганим учун», деди. Кейинчалик ўша яҳудий Абдуллоҳнинг дуолари шарофатидан мусулмон бўлди.
 Ибн Муборак карвонда ҳажга отланди. Йўлда кетаётиб, ахлатдан ўлик қарғани олиб уйига жўнаб қолган бир хотинни кўриб қолди. У хотиннинг изидан бир болани жўнатиб, аёлдан  ўлимтикни нима қилиши ҳақида сўраган эди, у: «Уч кундан бери егулик нарсамиз йўқ», деб жавоб берди. Ибн Муборак бу сўзни эшитиб, кўзларидан ёш оқди. Ва карвондаги нарсаларини қишлоқ аҳлига тарқатиб юборишни буюриб, ўша йилги ҳажни тарк этиб қайтди. Туш кўрди, тушида «Ҳажингиз мақбул, ҳаракатингизга ташаккур ва гуноҳларингиз мағфират», деб айтилди.  
Батўлқинзан сал бошқачароқ ҳолатларга ҳам дуч келинади. Ҳаммага яхшилик қиласиз, барчага хуш муомалада бўласиз, фақир-ночорларга доимо ёрдам қўлини чўзасиз. Аммо эвазига улардан миннатдорчилик, раҳмат ўрнига ёмонлик кўрасиз, қўпол сўзлар эшитасиз, гоҳида душманлик қилишдан ҳам қайтишмайди.
Танишларимдан бири зорланиб қолди: «Ҳеч кимга ёмонлик қилмайман, бировнинг ишига аралашмайман, ҳеч кимнинг мушугини «пишт» демайману негадир ҳамманинг мен билан олишгиси келади, ҳамма ўзига душман санайди, барчанинг муносабати ёмон. Нима айбим бор, ҳеч тушуна олмайман». Эҳ содда инсон, ношукр кимсалар ўзларини яратган, ризқ берган, ҳамма нетўлқинматни муҳайё қилиб қўйган Парвардигорларидан ҳам норози бўлишадию, нега энди сиз ва бизга ўхшаган хатокор бандаларни айблашмасин?! 
Чунки эҳтимол сиз улардан иқтидорлидирсиз, балки бойроқдирсиз? Ёки ғам-ташвишларингизни ўзгалар ҳузурида дастурхон қилишдан ийманиб, ҳамиша одамлар кўзида шод, мастўлқинуд юришга одатлангандирсиз? Эҳтимол уларга қараганда омадли кўринарсиз? Нима бўлганда ҳам улардан қандайдир устунлигингиз бор. Улар аламидан, ҳасадидан, кўролмасликдан сизни ёқтирмайди. Очиқ душманлик кўрсатолмаса ҳам, чекка-чеккада ғийбатингизни қилади, туҳмат гаплар тарқатади, обрўйингизни тўкишга уринади, ҳеч бўлмаганда бир ғашингизга тегиб қўяди. 
Иммануэл Кант ёзганки, «Агар одамлар бир-бирларини бошдан-охиргача аниқ билишганида бир-бирларидан тирақайлаб қочган бўлишар эди». Шуни яхши билиб олингки, сиз ҳақингизда айтилган ёмон гаплар ҳеч қачон сизга зарар келтирмайди, аксинча зиёни ўша гапни тарқатганга етади.
Ўзингизни шунга тайёрлайверинг. Ҳар қадамда оёқдан чалишлар, фитналар, татўлқинна-маломатлар, танқидлар, хусуматлар, ўч олишларга дуч келаверасиз. Чунки, сиз айримлар каби танбал, ишёқмас эмассиз. Одамларга фойдангиз тегиб турибди. Турмушда омадингиз чопиб, кун сайин яшнаб боряпсиз. Нима ишга қўл урсангиз, дўндириб қўя оласиз. Иқтидорингиз кашфиётлар қилишга имкон беради. Аллоҳ сизни шундай салоҳиятли, фаол ва ғайратли  ёки бадавлат қилиб яратган экан, сизни синдиришга, бадном қилишга қасд этувчилар чиқаверади. 
Уларнинг дастидан қочиб қутуламан, ёки чакагини ўчираман, деб беҳуда уринманг.  Ерни кавлаб қатўлқинрига кириб кетсангиз ҳам, осмонга нарвон қўйиб чиқиб кетсангиз ҳам, барибир улар сизни тинч қўйишмайди. Бир ёзувчи айтганидай: «Пасткаш кимсаларга муқаддас ва буюк нарсаларга ўзларининг ифлос қарашлари ва фикрларини чаплаб, ўз ночорликларининг аламини олишдан кўра ёқимлироқ нарса йўқ». 
Улар билан битта жамиятда яшашга маҳкум экансиз, демак ҳали кўп ёмонликлар қилишларини, кўзингиздан ҳали мўл ёшлар оқизишларини ва остонангизга ҳали кўп марта михлар қоқиб кетишларини кутиб яшайверинг. Алишер Навоий айтганидай, «Итдан кийикка, мушукдан кабутарга шафқат маҳолдир». 
Ер устида ўтирган киши ҳеч қачон қулаб тушмайди. Одамлар ўлик итни асло тепишмайди. Сиз улардан салоҳият, илм, одоб ёки мол-дунё жиҳатидан устун бўлганингиз учун ҳам уларнинг ғазаби қўзиб, нафрати ошаверади. Сиз то Аллоҳ бераётган ана шундай нетўлқинматларни тарк қилиб, барча мақтовга лойиқ хусусиятларингиздан маҳрум бўлмас экансиз, улар наздида гуноҳкор бўлиб юраверасиз. Тавба қилиш имкони ҳам йўқ, чунки айбингиз, юқорида айтилганидек, улар эришмаган нарсага сизнинг эришганингиз.  Улар хоҳлаган нарса бундан бошқаси эмас. 
Демак, одамларнинг танқидига, маломатларига пўлатдай мустаҳкам, метин тош каби қаттиқ бўлингки, булар сизга зарар бера олмасин. Бордию, одамларнинг сўзларига қулоқ солиб, татўлқинсирланадиган бўлсангиз, уларнинг «эзгу» орзуларини ҳаётингизнинг барбод этилиши эвазига рўёбга чиқарасиз. Сиз бундайлардан чиройли юз ўгира олишни билинг. Улар қилаётган макр-ҳийлалардан асло сиқила кўрманг. Уларнинг аҳмоқона танқидлари, маломатлари таржимаи ҳолингизнинг ифлос бир саҳифаси бўлақолсин. 
Чунки ҳаётда ҳали бундай разилликларга кўп дуч келасиз, вазнингиз миқдорича татўлқинна-даштномларга учрайсиз. Албатта ўша маломатчиларнинг оғзини ёпиб, тилини боғлаб қўя олмайсиз. Лекин уларнинг танқидларини жим туриш, сабр, беэтўлқинтиборлик, совуққонлик билан даф қилишга  эришиш мумкин. Бунинг учун фазилатларингизни кўпайтириш, тарбиянгизни янада комил қилиш, хато-камчиликларингизни тузатиш билан уларнинг оғзига қалампир сепиш, хуружини синдириш мумкин. Агар ҳаммага бирдай ёқишни, фетўлқинл-атворингиз, иш ва қилиқларингиз ҳаммага бирдай матўлқинқул келишини, айб-хатолардан ҳамиша омонда бўлишни истаётган бўлсангиз, шимолий музликлардан олов чиқариш каби эҳтимолдан йироқ нарсани орзу қилган бўласиз.  
Одамлар билан муносабатда узлатга чекиниш ҳам инсонга руҳий хотиржамлик бахш этади. Бу нарсани таркидунёчилик, ҳаммадан узилиб, бир уйда биқиниб яшаш, деб тушунмаслик керак. Узлат дегани ёмонликлардан, ёмон одамлардан ўзни тортиш, узоқлашишдир. 
Бекорчи билан қўшилсангиз, унинг бематўлқинниларча вақтни совуришига шерик бўласиз. Безорига яқинлашсангиз, бир куни унинг «қораси» албатта сизга ҳам юқади, жиноятига тортади, жазони ҳам бирга ўташга тўғри келади. Қиморбоз билан улфат бўлсангиз, яна ҳаётингиздан файз, фароғат кетди, деяверинг. Ичкиликбоз ёки гиёванд кимса билан ошно тутинсангиз-ку, умуман турмушингиз заҳар-заққумга айланади, ўзингиз хароблик чоҳига қараб йўл оласиз. Ана шундай кишилардан йироқлашгандагина фикрингиз тинчиб, хотирингиз роҳатланади, зеҳнингиз ҳикмат дурлари билан жилоланиб, кўзингиз матўлқинрифат бўстонида сайр қилиб юради.
Оқил, закий инсон кулфат ва зиённи фойдага йўналтиради. Ахмоқ, тентаклар эса битта мусибатни иккитага айлантириб олишади. Ҳар бир ёмонлик гўзал бир интиҳога олиб бориши мумкин. Бир фалокат эзгу, хайрли оқибат олиб келиши мумкин. Масалан, Пайғамбар алайҳиссаломни Маккадан ҳайдаб чиқаришганидан кейин Мадинада бир давлат пайдо қилдилар, бу эса инсоният тарихида буюк ўзгариш ясади. Атоқли олим Аҳмад ибн Ҳанбал қамоққа тиқилиб, дарра урилди. Оқибатда суннийларнинг улуғ имомига айландилар. Яна бир улуғ аллома Имом Сарахсийни суви йўқ қудуққа қамаб қўйишганида у ердан фиқҳ илмига бағишланган йигирма жилд китоб билан чиқдилар.  
Шундай, оқил ва доно инсонлар ҳар бир бало-мусибатдан, бошларига тушган мушкулотдан ҳикмат излашади, йўқчилик ва йўқотишлардан ибратланишади. Айтайлик, бир одам кўп йиллардан буён фарзанд кўрмаган, бир тирноққа зор. Аммо у бундан эзилмайди, изтироб чекмайди, ўзини ҳар ёнга урмайди. Сабр қилади, аёлига ва ўзига тасалли беради: «Ҳисоб-китоб пайтида фарзанд мастўлқинулияти зиммамдан соқит бўлди, менга ўша пайтда «Нима учун фарзанд кўрмасдан келдинг», деб савол берилмайди». У ўзини хотиржам тутиб бундай дейди: «Фарзандни Аллоҳ беради, фарзанд бермаслик ҳам, бировга фақат қиз, бошқасига ўғил, кўпларга аралаш қили бериш ҳам Унинг иродасидир. Фарзанд кўриш учун ҳамма тадбирларни қилиб кўрдим, аммо булар фойда бермади, демак фарзандсиз ўтиш тақдири илоҳий экан, шундай иш қисматимда бор экан». Шундай фикрлар билан унинг безовта қалби таскин топади, ҳаёти осойишта кечади. 
Ёки бошқа бир кишига Аллоҳ  фарзандни кўп берган. Аммо у ҳам буни Яратганнинг бир нетўлқинмати сифатида қабул қилиб, бутун куч ва меҳрини уларни боқишга, тарбиялашга қаратади. Айримларга ўхшаб бунча болани қандай боқаман, деб талвасага ва ваҳимага тушмайди, ҳаммасининг ризқини Яратганнинг Ўзи беришини билади. Ғарбдаги эр-хотинларга ўхшаб битта болани ҳам тушов деб ўйлайдиганлардан фарқли ўлароқ серболалиги билан фахрланади ва қувонади. Уларни ҳалол касб билан, инсофли, диёнатли қилиб улғайтириш пайидан бўлади.
Ана шундай инсонлар ҳаётда беқарор бўлишмайди, уларни ҳамма томондан руҳий сакинат ўраб олган. Улар ҳатто вафот этишаётганда ҳам хотиржамликни қўлдан бой беришмайди: чунки ҳаётда виждонлари буюрганидай, ҳалол, иймон билан яшаб ўтишган. Одамларга зулм,  ёмонлик қилишмаган. Улар учун бахтли ва шодмон кунлар билан маҳзун ва мусибатли кунларнинг фарқи бўлган эмас. Яхши кунларида ҳамд ва шукр айтишган, ёмон кунларида ҳам айтишган ва балоларга сабр қилишган. Бидтўлқинатчилар, ҳасадгўйлар ёмонлаб, туҳмат тошларини отишганида ҳам  хотиржам туришаверган, улар сафида бўлиб қолишмаганига шукр қилишган. Ортларидан қолаётган ҳамма нарсадан кўнгиллари тўқ, фақат боқий дунёдаги оқибатларигина бироз ташвишга солган, холос.
Сиз ҳам уларга ўхшаб, бордию бирор фалокат кутилмаганда ҳамла қилиб қолганида ўзингиз томонга қуёш чиқишини кутишни ўрганинг. Агар бир киши сизга стаканда лимон суви берса, бир чимдим шакар қўшиб шарбатга айлантира билинг. Агар сизга илон ҳадя этилса, унинг қимматбаҳо терисидан фойдаланинг. Агар чаён чақиб олса билингки, у газандалар заҳрига қарши энг яхши ваксина ва иммунитетдир. 
Ҳаётда некбин бўлиб яшаш керак. Ҳар бир нарсада гўзалликни, яхшиликни, эзгуликни кўра билиш лозим. Чунки некбин одамларнинг умрбоқий бўлишларини олимлар аллақачон исботлаб беришган. Франса инқилобидан олдин икки шоири қамалиб қолди. Уларни бири некбин (оптимист), иккинчиси бадбин (пессимист) эди. Икковининг калласини қамоқхона дарчасидан чиқаришган эди, некбини юлдузларга қараб кулди. Аммо бадбини эса, ён кўчадаги лойларга қаради-да йиғлаб юборди.  

Ҳозир сайтимизда 74 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ